“Пул” ҳақида афоризмлар

Featured

Агар кимдир пул ҳамма нарсага қодир деса, билингки унда пуллар ҳеч қачон бўлмаган.

Эдгар Хоу (Edgar Howe) Continue reading “Пул” ҳақида афоризмлар

Share

2017 йил якунлари бўйича Ўзбекистон валюта бозори таҳлили

Ички валюта бозорининг 2017 йил сентябрь-декабрь ойлари бўйича ТАҲЛИЛИ

Валюта сиёсати соҳасида ўтказилаётган ислоҳотлар иқтисодиётнинг реал ва молия секторларидаги жараёнларга сезиларли таъсир кўрсатмоқда. Тижорат банкларининг юридик ва жисмоний шахслар билан амалга ошираётган операциялари янги босқичга кўтарилди. Олиб борилаётган ислоҳотлар валюта операциялари ҳажмида, шунингдек ички валюта бозорида валюта маблағларига бўлган талаб ва таклиф тузилмасида ўз аксини топди.

Валюта сиёсати эркинлаштирилгандан сўнг банкларнинг чет эл валютасини сотиб олиш ва сотиш операциялари барқарор ўсиб келмоқда, жумладан:

хўжалик юритувчи субъектлар томонидан чет эл валютасини сотиб олиниши ўртача ойлик миқдори 60% га – 2017 йилнинг биринчи ярим йиллигидаги 462 млн. доллардан шу йилнинг сентябрь-декабрь ойларида 740 млн. долларга ўсди.

чет эл валютасини сотишнинг ўртача ойлик миқдори 4 баробардан кўпроқ – 2017 йилнинг биринчи ярим йиллигидаги 172 млн. доллардан шу йилнинг сентябрь-декабрь ойларида 740 млн. долларга ошди.

1-жадвал

2017 йилда юридик шахслар томонидан ички валюта бозорида
чет эл валютасини сотиб олиш ва сотиш операциялари ҳажми тўғрисида
МАЪЛУМОТ

млн. долл.

Кўрсаткичлар Ўртача ойлик кўрсаткичлар
2017 йилнинг I-ярим йиллигида сентябрь-декабрь ойларида
1 Юридик шахслар томонидан чет эл валютасини сотиб олиш 461,6 740
2 Юридик шахслар томонидан чет эл валютасини сотиш 172,1 740,3
 

        1-диаграмма

Умуман олганда 2017 йилнинг сентябрь-декабрь ойларида алмашув курсининг кескин ўзгариши кузатилмади, алмашув курси 8049,00 – 8138,00 сум (1 фоиз) оралиғида ўзгариб турди.

2-диаграмма

I. Юридик шахслар билан валюта айирбошлаш операциялари

1. Хўжалик юритувчи субъектлар томонидан сентябрь – декабрь ойларида чет эл валютаси сотиб олиш ҳажми 2,9 млрд. долларни ташкил этди.

Чет эл валютасига бўлган талабнинг таркиби эса, ишлаб чиқариш импорти мақсадлари учун – 2,2 млрд. доллар (76%), хорижий кредитларни сўндириш учун – 358 млн. доллар (12%), халқ истеъмоли моллари ва дори-дармонлар импорти учун – 238 млн. доллар (8%), чет эл инвесторлари даромадларини репатриация қилиш учун – 88 млн. доллар (3%) сотиб олиш ҳисобига шаклланди.

2-жадвал

2017 йилнинг сентябрь-декабрь ойларида юридик шахслар томонидан ички валюта бозорида чет эл валютасини сотиб олиш ҳажми тўғрисида

МАЪЛУМОТ

млн. долл.

Кўрсаткич Сумма Нисбати
Жами 2 960,1 100%

1.

ишлаб чиқариш импорти мақсадлари учун

2 255,0

76%

2.

хорижий кредитларни сўндириш учун

357,8

12%

3.

халқ истеъмоли моллари ва дори воситалари импорти учун

238,1

8%

4.

хорижий инвесторлар даромади репатриацияси учун

88,0

3%

5.

бошқа мақсадлар учун
(хизмат сафари харажатлари ва бошқалар)

21,2

1%

3-диаграмма

Бунда чет эл валютасини сотиб олиш операцияларини 1 млн. долларгача суммага амалга оширган корхоналарнинг сони ўсиш суръатига эга (сентябрда – 1,5 мингта, октябрда – 1,9 мингта, ноябрда 2,2 – мингта ва декабрда – 2,5 мингта). Хўжалик юритувчи субъектлар сонининг ортиши тадбиркорлик субъектларининг норасмий сектордан расмий бозорга ўтиши билан изоҳланади.

1.2. Чет эл валютасини сотиш ҳажми 2017 йилнинг сентябрь–декабрь ойларида 2,9 млрд. долларни ташкил этди.

Ички валюта бозорида сотилган чет эл валюталарининг 1,5 млрд. долларлик қисми бевосита экспортерлар томонидан, 1,4 млрд. долларлик қисми эса тижорат банклари жалб этган, шу жумладан валюта-айирбошлаш шохобчалари орқали аҳолидан сотиб олинган маблағлар ҳиссасига тўғри келди.

Марказий банк чет эл валютасига бўлган талаб ва таклиф мувозанатини таъминлаш ва валюта курсининг кескин ўзгаришини олдини олиш мақсадида валюта биржаси савдоларида кунлик валюта олди-сотди операцияларини амалга оширди.

Ички валюта бозорида сотилган чет эл валютасининг умумий ҳажми сотиб олинган валюта ҳажмига тенг бўлганлиги муносабати билан Марказий банк томонидан валюта заҳираларидан харажатлар амалга оширилмади.

Натижада, 2017 йил якуни бўйича соф олтин-валюта заҳираларининг ҳажми 26,57 млрд. долларни ташкил этди, ушбу кўрсаткич йил бошига нисбатан 1,38 млрд. долларга ошди.

II. Жисмоний шахслар билан валюта айирбошлаш операциялари

Таҳлил қилинаётган давр мобайнида тижорат банклари томонидан жисмоний шахслардан 854 млн. доллар миқдорида нақд чет эл валютаси сотиб олинди.

Тижорат банкларининг аҳолидан чет эл валютасини сотиб олинган операцияларининг асосий қисми Тошкент шаҳри (32%), Самарқанд вилояти (10%), Фарғона вилояти (9%), Андижон вилояти (8%) ҳамда Наманган вилояти (7%) ҳиссасига тўғри келди.

Тижорат банклари томонидан жисмоний шахсларга чет эл валютасини сотиш операциялари ҳажми 56 млн. долларни ташкил этди.

Жисмоний шахсларга чет эл валютасини сотиш ўсиш динамикасига эга бўлиб, сентябрда – 3,9 млн. долларни, октябрда – 11,9 млн. долларни, ноябрда – 17,8 млн. долларни ва декабрь ойида – 22,3 млн. долларни ташкил этди.

Чел эл валютасини жисмоний шахсларга сотиш ҳажмининг ортиши импорт билан шуғулланувчи якка тартибдаги тадбиркорларнинг норасмий бозордан расмий бозорга ўтиши билан изоҳланиб, уларнинг умумий сотув ҳажмидаги улуши 60% ни ёки 33,5 млн. долларни ташкил қилади.

4 -Диаграмма

5-диаграмма

III. 2017 йилда валютани тартибга солиш соҳасида тадбиркорлик субъектлари ва жисмоний шахсларга қулай шароитлар яратиш борасида қабул қилинган чора-тадбирлар

2017 йилнинг февралида 2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегияси қабул қилинди (Ўзбекистон Республикаси Президентининг 07.02.2017 йил ПФ-4947-сонли Фармони билан тасдиқланган).

Ҳаракатлар Стратегиясининг учинчи устувор йўналиши сифатида иқтисодиётни ривожлантириш ва эркинлаштириш, шу жумладан валютани тартибга солиш соҳасида замонавий бозор механизмларини босқичма-босқич жорий этиш белгиланган.

Валютани тартибга солишнинг бозор механизмларини жорий қилиш мақсадида 2017 йилнинг 2 сентябрида Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Валюта сиёсатини либераллаштириш бўйича биринчи навбатдаги чора-тадбирлар тўғрисида”ги Фармони, шунингдек юридик ва жисмоний шахсларга қулай шароитлар яратишга қаратилган бошқа бир қатор қарорлар қабул қилинди, жумладан:

– Ўзбекистон Республикасининг юридик шахсларига товарлар импорти, даромад репатриацияси, кредитларни қайтариш, хизмат сафари харажатларини тўлаш ва бошқа носавдо ўтказмалар (жорий халқаро операциялар) учун тижорат банкларида чет эл валютасини чекловсиз сотиб олиш ҳуқуқи берилди;

– Ўзбекистон Республикасининг резидент-жисмоний шахсларига чет эл валютасини тижорат банкларининг конверсион бўлимлари орқали сотиб олиш ва уларни чет элда ҳеч қандай чекловларсиз ишлатиш ҳуқуқи берилди;

– мулкчилик шаклидан қатъи назар, барча экспортчиларнинг чет эл валютасидаги тушумини мажбурий сотиш бўйича талаб бекор қилинди;

– якка тартибдаги тадбиркорларга чет эл валютасини жисмоний шахслар учун ўрнатилган тартибда сотиб олишга ҳамда банк ҳисобварағи орқали товарлар ва хизматлар импорти учун тўлашга рухсат берилди;

– чет эл валютасида даромад олувчи якка тартибдаги тадбиркорлар, шунингдек, фермер хўжаликларига ўз банк ҳисобварақларидаги чет эл валюталарини нақд кўринишида олиш ҳуқуқи берилди;

– юридик шахсларга дивидендларини чет эл валютасида тўлаш ҳуқуқи берилди;

– жисмоний шахслар томонидан нақд чет эл валютасини ҳеч қандай рухсатномаларсиз чет элга олиб чиқилиши миқдори 2 мингдан 5 минг долларгача оширилди;

– тижорат банклари томонидан жисмоний шахсларга нақд чет эл валютасини чет элга олиб чиқиб кетиш учун рухсатномалар бериш амалиёти бекор қилинди;

– экспорт тушумининг келиб тушиш муддати – 120 календар кунига узайтирилди (савдо уйларига чиқарилган товарлар учун – 180 кун);

– мева-сабзавот маҳсулотларини инвойс асосида контракт тузмасдан экспорт қилишга рухсат берилди (20 минг АҚШ доллари эквиваленти доирасида);

Шунингдек, тижорат банклари томонидан қуйидаги янги хизматлар жорий этилди, жумладан:

– чет элга пул жўнатмаларини амалга оширишда жисмоний шахсларнинг, шу жумладан уларнинг банк карталаридаги сўм маблағларини чет эл валютасига автоматик тарзда конвертация қилиш;

– конверсион карталар орқали меҳмонхона, авиачипта ҳамда онлайн-магазиндаги харидлар ва бошқа мақсадларда интернет-тўловларни амалга ошириш.

Белгиланган меъёрлар таъсири таҳлилидан келиб чиқиб, валютани мувофиқлаштириш соҳасида қонунчиликни янада такомиллаштириш мақсадида Марказий банк томонидан 2018 йилда “Валютани мувофиқлаштириш тўғрисида”ги Қонун лойиҳаси янги таҳрирда ишлаб чиқилади.

Изоҳ: Ички валюта бозори валюта биржасидаги операциялар ҳамда банк ва мижоз ўртасидаги тўғридан-тўғри тузилган шартномалар бўйича битимларни ўз ичига олади.

Манба

Share

Ўзбекистонда ялпи ҳудудий маҳсулот кўрсаткичлари 2017 йил статистикаси

Похожее изображениеВ соответствии с Производственной программой государственных статистических работ, Госкомстат осуществил предварительную оценку валового регионального продукта (далее – ВРП) Республики Каракалпакстан, областей и г.Ташкента за 2017 год.

ВРП – основной показатель системы национальных счетов, характеризующий конечный результат производственной деятельности институциональных единиц – резидентов, расположенных на экономической территории региона, за определенный период времени. ВРП рассчитывается производственным методом, как сумма валовой добавленной стоимости по видам экономической деятельности в основных ценах и чистых налогов на продукты. Continue reading Ўзбекистонда ялпи ҳудудий маҳсулот кўрсаткичлари 2017 йил статистикаси

Share

2017 йил якуни бўйича Ўзбекистон фонд бозори таҳлили

Обзор биржевых торгов по итогам 2017 года

По итогам 2017 года объем биржевых сделок на Республиканской фондовой бирже «Тошкент» достиг – 298,6 млрд. сум, что на 0,4% ниже прошлого года (в 2016г. – 299,8 млрд. сум) и в 1,8 раза больше показателя по итогам 2015 года (161,0 млрд. сум).

Количество заключенных сделок на РФБ «Тошкент» составило 2572 сделки (в 2016г. –  3080 сделки). Всего за отчетный период реализовано 1 551,6 млн. штук ценных бумаг 99 акционерных обществ. Continue reading 2017 йил якуни бўйича Ўзбекистон фонд бозори таҳлили

Share

2018 йилдаги янги купюралар ва инновацион банк хизматлари

Картинки по запросу инновации банкПресс служба ЦБ опубликовал краткую информацию “Об итогах 2017 года и задачах на 2018 год в денежно-кредитной и банковской сфере”.

Continue reading 2018 йилдаги янги купюралар ва инновацион банк хизматлари

Share

2017 yil yakunlari bo’yicha YAIM va sanoat ishlab chiqarishi tahlili

Картинки по запросу промышленность узбекистанаDastlabki ma’lumotlar bo’iycha 2017 yil yanvar- dekabr oylarida respublika korxonalari tomonidan 144,2 trln.so’mlik sanoat mahsulotlari ishlab chiqarilgan bo’lib, o’tgan yilning tegishli davriga nisbatan o’sish sur’ati 107,0 % ni tashkil etdi.

Jami sanoat ishlab chiqarish hajmi o’shishining asosiy omili bo’lib, qayta ishlash sanoatida ishlab chiqarish hajmining 6,4 % ga (jami sanoat ishlab chiqarish hajmi o’sishiga qo’shgan hissasi 5,2 punkt), tog’- kon sanoati va ochiq konlarni ishlashning – 12,9 % ga (o’sishga qo’shgan hissasi 1,3 punkt), elektr, gaz, bug’ bilan ta’minlash va havoni kondittsiyalashning 4,9 % ga (o’sishga qo’shgan hissasi 0,4 punkt) va suv bilan ta’minlash, kanalizatsiya tizimi, chiqindilarni utili- zatsiya qilishning – 13,5 % ga (o’sishga qo’shgan his­sasi 0,1 punkt) o’sishi hisoblanadi. Continue reading 2017 yil yakunlari bo’yicha YAIM va sanoat ishlab chiqarishi tahlili

Share

Ўзбекистонда “яшаш минимуми” ва “истеъмол саватчаси” жорий этилади

Похожее изображениеАҳолининг муносиб ҳаёт кечириши “яшаш минимуми” ва “истеъмол саватчаси” асосида зарур бўлган даромадларни аниқлаш йўли билан таъминланади.

Бу 2017–2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини “Фаол тадбиркорлик, инновацион ғоялар ва технологияларни қўллаб-қувватлаш йили”да амалга оширишга оид Давлат дастури лойиҳасига киритилган.
Continue reading Ўзбекистонда “яшаш минимуми” ва “истеъмол саватчаси” жорий этилади

Share

O’zbekistonda inflyatsiya darajasi 2017: iste’mol narxlari indeksi tahlili

Похожее изображениеIste’mol narxlari indeksi (INI), mamlakat iste’mol sektorida inflyatsiya darajasini ifodalaydigan asosiy indikatordir. Mamlakatimizda INI hisoblash tizimi 1994 yilning yanvar oyidan boshlab Xalqaro Valyuta Fondi (XVF)ning texnik ko’magi asosida amalga oshirila boshladi.

INI “Iste’mol narxlari indeksi bo’yicha qo’llanma: Nazariya va amaliyot” (XVF, Iqtisodiy hamkorlik va rivojlantirish fondi, Evrostat, EIK, Butunjaxon banki va XMT) uslubiy nizomiga asosan shakllantiriladi.

Continue reading O’zbekistonda inflyatsiya darajasi 2017: iste’mol narxlari indeksi tahlili

Share

O’zbekistonda 2018 yilda soliqqa tortish masalalari: Soliq qo’mitasi sharhlari

Картинки по запросу налогообложениеSoliq qonunchiligiga kiritilgan o‘zgartirish va qo‘shimchalar hamda soliqlar va boshqa majburiy to‘lovlarning 2018 yil uchun tasdiqlangan stavkalari haqidagi ushbu axborot quyidagi qonun hujjatlariga asosan tayyorlandi:

O‘zbekiston Respublikasining 2017 yil 29 dekabrdagi “Soliq va byudjet siyosatining 2018 yilga mo‘ljallangan asosiy yo‘nalishlari qabul qilinganligi munosabati bilan O‘zbekiston Respublikasining ayrim qonun hujjatlariga o‘zgartish va qo‘shimchalar kiritish to‘g‘risida”gi O‘RQ-454-son qonuni; Continue reading O’zbekistonda 2018 yilda soliqqa tortish masalalari: Soliq qo’mitasi sharhlari

Share

2018 йилда болалар боғчасига қанча тўлаш керак

Похожее изображениеПрезидентнинг 29.12.2017 йилдаги ПҚ-3454-сон қарори билан бюджет маблағлари ҳисобидан молиялаштириладиган мактабгача таълим муассасаларида болалар таъминоти учун 2018 йилда ота-оналардан олинадиган тўлов миқдорлари тасдиқланди (жадвалга қаранг). Continue reading 2018 йилда болалар боғчасига қанча тўлаш керак

Share

Акциз солиғи ставкалари ўзгарди: энди автомобиллар арзон бўладими?

Картинки по запросу акцизный налог автомобильПеред тем, как рассказать о новостях связанные с изменением ставок акцизного налога на товары, производимые в Узбекистане, мы хотели объяснить что такой акцизный налог вообще и зачем он нужен.

Акциз – это не прямой, а косвенный налог, который платит производитель. Этот вид налогового сбора действительно влияет на ценовую политику производителей определенного вида продукции. Continue reading Акциз солиғи ставкалари ўзгарди: энди автомобиллар арзон бўладими?

Share