Почему в Узбекистане есть разница между наличных и безналичных расчетов? (на узбекском языке)

Ушбу савол мана бир неча йилда бери мамлкатимиз аҳолисини қийнаб келаётганлиги ва куни кеча 14 январь бўлиб ўтган “Вазирлар Маҳкамасининг мамлакатимизни 2016 йилдаги ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш якунларини ҳар томонлама таҳлил қилиш ҳамда республика ҳукуматининг 2017 йил учун иқтисодий ва ижтимоий дастури энг муҳим йўналишлари ва устувор вазифаларини белгилаш”га бағишланган кенгайтирилган мажлисида кўтарилгани боис алоҳида изоҳлаш лозим деб топилди.

Аввало пулнинг ҳар бир турига қисқача таъриф бериб ўтсак. Нақд пул – бу купюра ва танга кўринишидаги давлат томонидан ягона эмиссия маркази (Марказий банк) орқали чоп этиладиган ва давлат ҳудудида қонуний тўлов воситаси сифатида ишлаштиладиган пулдир.

Нақдсиз пуллар эса бу аввало банк ҳисобрақамларида юритиладиган бир қанча турдаги пуллардир. Буларга жисмоний шахсларнинг пластик карта ҳисобрақамларидаги пуллар, юридик шахслар (Барча турдаги тадбиркорлик субъектлари, молия ташкилотлари, давлат ҳамда нодавлат ташкилотлари)нинг ҳисобрақамларидаги пуллар тушунилади.

Қонунан барча давлатларда ушбу икки турдаги пуллар ҳам бир хил қийматга эга бўлиши белгиланган (жумладан Ўзбекистонда ҳам) ва давлатнинг умумий ЯИМ (Ялпи ички маҳсулот – мамлакатда ишлаб чиқарилган барча товар ва хизматлар йиғиндиси) ҳам айнан ушбу пуллар орқали ифодаланади. Бироқ, амалда нафақат Ўзбекистон балки айрим бошқа давлатларда ҳам (Туркия, Хитой, Россия, Бразилия ва бошқалар) айнан нақд ва нақдсиз пулга харид қилиш мумкин бўлган товар ва хизматлар ўртасида тафовутлар мавжуд. Буни нима билан изоҳлаш мумкин?

Биринчидан, нақд пулнинг ҳисоби юритилишида давлат томонидан ҳар бир тўловни назорат қилишни имкони йўқлиги маҳсулот ёки хизмат сотувчисини тушган пулни яширишни имконини беради. Худди шундай занжир реакцияси орқали шу тадбиркор бошқа бир унга маҳсулот етказувчи сотувчидан арзонроқ олиш имкони мавжуд бўлади. Шунинг учун ҳам нақд пулга арзонроқ сотиш имкони пайдо бўлади. Бу ўз навбатида яширин иқтисодиётни ривожланишига замин яратади. Яширин иқтисодиёт эса, деярли дунёнинг 90 % давлатида у ёки бу кўринишда амал қилиб келади. Бундай ҳолатни фақат битта нарса билан, яъни инсоннинг ўз нафсини тия олмаслиги ва кўпроқ бойиш истаги билан ҳам изоҳлаш мумкин. Шунинг учун ҳам бу ерда иқтисодий қоидалар иш бермай қолади ва керак бўлса давлат томонидан чиқариладиган турли норматив ҳужжатларни ҳам айнан яширин иқтисодиётга ҳалақит бермайдиган даражада мослаштириш масалалари кўрилади. Чунки қонунни ишлаб чиқувчи ва жорий қилувчи мутасадди ходимларнинг ҳам бунда ўз қизиқишлари бўлади. Кўпчилик ривожланган давлатларда нақд пулнинг умумий пул массасидаги улуши 3-5 % ни ташкил қилади. Бизнинг мамлакатимиздаги бу кўрсаткич бўйича расмий маълумотлар мавжуд эмас.

Иккинчидан, жисмоний шахсларнинг пластик карталаридаги пуллар қонунан нақд пулга тенглаштирилган мақом берилиши кўпчилик чакана сотувчиларга ўз маҳсулотини муаммосиз сотиш имконини беради ва натижада, пластик картага сотиладиган маҳсулотлар нақдга нисбатан қимматроқ (чунки солиқ солиш базасини оширади), бироқ пул ўтказиш йўли билан тўловга нисбатан арзонроқ кўриниш ҳосил қилади. Пул ўтказиш йўлига нисбатан арзонроқ бўлишининг яна бир сабаби, терминалдан фойдаланган ҳолда савдо қилганлиги учун солиқдан имтиёз борлигидир. Лекин, бу имтиёз терминалдан фойдаланиш учун ижара тўловини қоплаш ва нақд пулсиз ҳисоб-китобларни ривожлантириш бўлган. Бундан ташқари, пластик карточкалар орқали олинган маблағларни кўрсатган ҳолда нақд пулларга савдо қилинган маҳсулотларни ҳисоботларда кўрсатмасдан ўртада фойда кўриш имкониятини ҳам ҳосил қилишган уддабурон тадбиркорлар. Россия, Туркия ва бошқа бир қанча мамлакатларда солиқдан қочиш мақсадида сотувчиларнинг маҳсулот нарҳини арзон қилиш учун харидордан пластик картадаги пулни ўз пластик картасига ўтказиб беришини сўраши мисоллари ҳам мавжуд. Бу ҳам яширин иқтисодиётнинг энди пластик картадаги тўловлар орқали содир бўлаётган кўринишларидан биридир. Бироқ, бу усулда нақд пулга нисбатан барча ўтган тўловларни банклар орқали олинадиган маълумотлар натижасида кузатиш имкони мавжуд.

Учинчидан, пул ўтказиш йўли билан олинадиган маҳсулотлар тўлалигича банк ҳисобрақамларидан амалга оширилиши ва бунда солиқдан қочишнинг умуман имкони йўқлиги ва айрим турдаги тадбиркорлик субъектларининг пул кўчириш йўли билан товар ва хизматларни сотиб олиш имкони йўқлиги туфайли энг қиммат нарҳ келиб чиқади. Ушбу нарҳни энди айрим ҳолларда товарнинг дастлабки нарҳидан 5-10 баробар ошиб кетган ҳолатларини ҳам кузатиш мумкин.

Тўртинчидан, товарларнинг дастлабки нарҳларидаги ўсишлар ҳам юқоридаги барча нарҳларга таъсир қилади. Дастлабки нарҳ қаердан шаклланади ва яширин иқтисодиёт нима ўзи деган саволларга қисман жавоб топиш учун ушбу мақолани ўқинг.

Шуни алоҳида таъкидлаш ҳам лозимки, яширин иқтисодиётга қарши курашиш жуда кучли йўлга қўйилган айрим ривожланган давлатларда (Буюк Британия, Германия, Франция ва бошқалар) юқоридагига ҳаттоки тескари ҳолатни кузатиш мумкин. Деярли барча тўловларда маҳсулотларнинг нақд ва нақдсиз қиймати тенг, бироқ айрим маҳсулот турларини сотувчилар нақд пулга сотаётганда қимматроқ сотган ҳолатлар ҳам учрайди. Чунки, уларда нақд пул билан кўпроқ муомала қилаётган одам кўпроқ жиноий фаолият билан шуғулланиши мумкин деган шубҳа бор ва айнан шунинг учун ҳам сотувчилар нақд пулга савдо қилаётганда эҳтиёткорликни биринчи даражага қўйган ҳолда савдо қилишади. Демак, хулоса нақд пул аслида мақсади номаълум тўловларда кўпроқ иштирок этганлиги сабабли унга нисбатан муносабатда жуда қаттиқ тартиблар белгиланган ривожланган мамлакатларда.

Маҳсулотларнинг нақд ва нақдсиз кўринишдаги турлича нарҳларини йўқ қилиш имкониятлари ҳақида ушбу мақоладан маълумот олишингиз мумкин.

Если вы нашли ошибку, пожалуйста, выделите фрагмент текста и нажмите Ctrl+Enter.

Share

3 thoughts on “Почему в Узбекистане есть разница между наличных и безналичных расчетов? (на узбекском языке)

  1. Maqolada O’zbekistonda vujudga kelgan naqd pul taqchilligi xamda naqd va naqdsiz pul o’rtasidagi tafovutning asosiy sababi (valyuta tizimining o’ziga xosligi) yoritilmagan.

    • Albatta, valyuta tizimining o’ziga xosligi ham yuqori ahamiyatga ega, bu haqida hali yana boshqa maqolada to’xtalamiz. Fikringiz juda o’rinli. Biroq asosiy sabab sifatida aynan umumiy valyuta tizimining o’ziga xosligi deb olish ham yetarli emas bizningcha, Chunki naqd pulni boshqarish bo’yicha yuritilayotgan qattiq pul-kredit siyosatining asosiy maqsadi ham muomaladagi naqd pul hajmini asta-sekinlik bilan qisqartirib borish va naqdsiz pul muomalasini rag’batlantirish. Buni oddiy tilda tushuntirish uchun yana kamida shunaqa bir maqola yozish kerak bo’ladi.

  2. Олиб борилаётган каттик пул-кредит сиёсати билан ушбу накд ва накдсиз пулни уртасидаги фаркни камайтириб булмайди. Унинг натижасидатадбиркорликни кийнаб куйаяпмиз.Инфляцияни олдини олиб солик туловчиларни юкотиб куйиш мумкин-ку.
    Накд пул билан Накд пулсиз туловларни асосий фарки бу Сиз айтгандай соликдан кочиш ва валютани биржадаги нарх билан давлат курси уртаси фарк. Биржа нархини туширинглар фарк юколади.

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

*