Имтиёзлар камайтирилади, кўпроқ соддалаштирилади – даромад солиғидаги ўзгаришлар таҳлили

Картинки по запросу нет льгот

Янги “Солиқ кодекси” лойиҳасини жисмоний шахслар даромад солиғидан имтиёзлар қисмини таҳлил қилгач қуйидаги хулосларга келдик:

❌Ёш оилаларнинг ойлик иш ҳақидан ипотека кредитлари учун тўловларга йўналитириладиган тўловлар учун имтиёз йўқ;
❌Ҳаёт суғуртасига иш ҳақини йўналтириш ҳисобига солиқдан озод қилинадиган имтиёз йўқ;
❌Банкдаги омонатлардан олинадиган фоизли даромадлар учун ҳам имтиёз йўқ.

Лекин:
✅Даромад солиғи ҳар қандай фаолият биринчи ёки иккинчи иш жойи учун ҳам бир хил 12% (ҳозирда ўртача 16 – максимал 22.5%).
✅ Фоизли даромадлар ва акциялардан дивидендлардан солиқ 5%(ҳозирда 10%);
✅Бир йил давомида биттадан кўп уй-жой сотганида иккинчи уй учун даромад солиғи тўланмайди(ҳозир тўланади).

Агар ушбу Солиқ кодекси қабул қилинса кейинги йилда банклардаги омонатларингиздан оладиган фоизли даромадларингиздан 5% солиқ ҳисобланади ва банк томонидан солиққа ўтказилгач кейин қолган қисми тўлаб берилади.

Фоизли даромадлар ва акциялардан дивиденд кўринишидаги даромадлардан олинадиган солиқ 5% гача туширилди (ҳозирда 10%). Жисмоний шасхлардан олинадиган даромад солиғи 12% гача туширилди. Шу жиҳатдан иккинчи иш жойидан олинадиган даромадлар ҳам 12%. (ҳозирда ўртача 16-20%). 

АМАЛДАГИ СОЛИҚ КОДЕКСИ ВА ЯНГИ СОЛИҚ КОДЕКСИ ЛОЙИҲАСИДАГИ ЖИСМОНИЙ ШАХСЛАР ДАРОМАД СОЛИҒИ БЎЙИЧА СОЛИШТИРМА ЖАДВАЛ

 

Амалдаги «Солиқ кодекси»

Янги «Солиқ кодекси» лойиҳаси

 

179-модда. Жисмоний шахсларнинг солиқ солинмайдиган даромадлари

206-модда. Жисмоний шахсларнинг солиқ солинмайдиган даромадлари

 

Жисмоний шахсларнинг қуйидаги даромадларига солиқ солинмайди:

Жисмоний шахсларнинг қуйидаги даромад турларига солиқ солинмайди:

0

1) моддий ёрдам суммалари:

ü фавқулодда ҳолатлар муносабати билан бериладиган моддий ёрдам суммалари — тўлалигича;

ü вафот этган ходимнинг оила аъзоларига ёки оила аъзоси вафот этганлиги муносабати билан ходимга бериладиган моддий ёрдам суммалари — энг кам иш ҳақининг ўн икки бараваригача миқдорда;

ü ушбу Кодекснинг 178-моддасида кўрсатилган бошқа ҳолларда, — солиқ даври учун энг кам иш ҳақининг ўн икки бараваригача миқдорда.

1) моддий ёрдам суммалари:

ü фавқулодда ҳолатлар муносабати билан бериладиган моддий ёрдам суммалари – тўлалигича;

ü вафот этган ходимнинг оила аъзоларига ёки оила аъзоси вафот этганлиги муносабати билан ходимга бериладиган моддий ёрдам суммалари – энг кам иш ҳақининг ўн икки бараваригача миқдорда;

ü ушбу Кодекснинг 205-моддаси 9-банди учинчи ва бешинчи хатбошида кўрсатилган бошқа ҳолларда – солиқ даври учун энг кам иш ҳақининг ўн икки бараваригача миқдорда;

1-

2) йўлланмалар қийматини юридик шахслар томонидан тўлиқ ёки қисман қоплаш суммалари, туристик йўлланмалар бундан мустасно:

ü Ўзбекистон Республикаси ҳудудида жойлашган санаторий-курорт ва соғломлаштириш муассасаларига йўлланмалар қийматини ногиронларга, шу жумладан мазкур корхонада ишламайдиган ногиронларга тўлиқ ёки қисман қоплаш суммалари;

ü Ўзбекистон Республикаси ҳудудида жойлашган болалар оромгоҳлари ва бошқа соғломлаштириш оромгоҳлари, шунингдек санаторий-курорт ва соғломлаштириш муассасаларига ўз ходимларининг ўн олти ёшга тўлмаган (ўн саккиз ёшгача бўлган ўқувчилар) болалари учун йўлланмалар қийматини тўлиқ ёки қисман қоплаш суммалари;

2) йўлланмалар қийматини юридик шахслар томонидан тўлиқ ёки қисман қоплаш суммалари, туристик йўлланмалар бундан мустасно:

ü Ўзбекистон Республикаси ҳудудида жойлашган санаторий-курорт ва соғломлаштириш муассасаларига йўлланмалар қийматини ногиронларга, шу жумладан мазкур корхонада ишламайдиган ногиронларга тўлиқ ёки қисман қоплаш суммалари;

ü Ўзбекистон Республикаси ҳудудида жойлашган болалар оромгоҳлари ва бошқа соғломлаштириш оромгоҳлари, шунингдек санаторий-курорт ва соғломлаштириш муассасаларига ўз ходимларининг ўн олти ёшга тўлмаган (ўн саккиз ёшгача бўлган ўқувчилар) болаларига – бир нафар бола учун энг кам иш ҳақининг ўн беш баравар миқдори доирасида;

0

3) ўз ходимларига ва уларнинг болаларига амбулатория ва (ёки) стационар тиббий хизмат кўрсатилганлиги учун иш берувчи томонидан тўланган суммалар, шунингдек юридик шахснинг даволаш ва тиббий хизмат кўрсатганлик, ногиронлик профилактикаси ва ногиронларнинг саломатлигини тиклашга доир техник воситаларни олиш учун қилинган харажатлари. Ходимларни даволаганлик, уларга тиббий хизмат кўрсатганлик учун юридик шахслар томонидан соғлиқни сақлаш муассасаларига нақд пулсиз ҳақ тўланган тақдирда, шунингдек соғлиқни сақлаш ташкилотлари томонидан ёзиб берилган ҳужжатлар асосида ушбу мақсадлар учун мўлжалланган нақд пул маблағлари бевосита ходимга, ходим йўқлигида, унинг оила аъзоларига, ота-оналарига берилган ёки мазкур мақсадлар учун мўлжалланган маблағлар ходимнинг банкдаги ҳисобварағига киритилган тақдирда, ушбу даромадлар солиқ солишдан озод қилинади;

3) ўз ходимларига ва уларнинг болаларига амбулатория ва (ёки) стационар тиббий хизмат кўрсатилганлиги учун иш берувчи томонидан тўланган суммалар, шунингдек юридик шахснинг даволаш ва тиббий хизмат кўрсатганлик, ногиронлик профилактикаси ва ногиронларнинг саломатлигини тиклашга доир техник воситаларни олиш учун қилинган харажатлари. Ходимларни даволаганлик, уларга тиббий хизмат кўрсатганлик учун юридик шахслар томонидан соғлиқни сақлаш муассасаларига нақд пулсиз ҳақ тўланган тақдирда, шунингдек соғлиқни сақлаш ташкилотлари томонидан ёзиб берилган ҳужжатлар асосида ушбу мақсадлар учун мўлжалланган нақд пул маблағлари бевосита ходимга, ходим йўқлигида эса – унинг оила аъзоларига, ота-оналарига берилган ёки мазкур мақсадлар учун мўлжалланган маблағлар ходимнинг банкдаги ҳисобварағига киритилган тақдирда, ушбу даромадлар солиқ солишдан озод қилинади;

0

4) Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг Ўзбекистон Республикасидан ташқарига ишлаш учун юборилиши муносабати билан бюджет ташкилотларидан чет эл валютасида олинган иш ҳақи суммалари ва бошқа суммалар, қонун ҳужжатларида белгиланган суммалар доирасида;

4) Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг Ўзбекистон Республикасидан ташқарига ишлаш учун юборилиши муносабати билан бюджет ташкилотларидан чет эл валютасида олинган иш ҳақи суммалари ва бошқа суммалар, қонун ҳужжатларида белгиланган суммалар доирасида;

0

5) вақтинчалик бир марталик ишларни бажаришдан олинган даромадлар, агар бундай ишларга ёллаш вақтинчалик бир марталик иш билан таъминлаш марказлари кўмагида амалга оширилаётган бўлса;

5) вақтинчалик бир марталик ишларни бажаришдан олинган даромадлар, агар бундай ишларга ёллаш вақтинчалик бир марталик иш билан таъминлаш марказлари кўмагида амалга оширилаётган бўлса;

1-

6) солиқлар ва бошқа мажбурий тўловларни тўлаганидан кейин хусусий корхона мулкдори, оилавий корхона иштирокчиси ҳамда фермер хўжалиги бошлиғи ихтиёрида қоладиган фойда суммаси;

Олиб ташланган

0

7) Ўзбекистон Республикасининг давлат мукофотлари ва давлат пул мукофотларига сазовор бўлган жисмоний шахслар олган бир йўла бериладиган давлат пул мукофоти ёки шунга тенг баҳодаги эсдалик совғаларининг қиймати, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Президентининг ёки Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори асосида бир йўла бериладиган пул мукофоти ва совғалар;

Олиб ташланган, лекин 198 моддага солиқ солинмайдиган база сифатида қуйидаги моддада келтирилган 22) Ўзбекистон Республикаси давлат мукофотлари ва совринларига сазовор бўлган жисмоний шахслар томонидан олинган бир марталик давлат пул мукофоти ёки эсдалик совғаларининг қиймати, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Президенти ёки Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари асосида бериладиган бир марталик пул мукофоти ва совғалар;

0

8) халқаро спорт мусобақаларида совринли ўринларни эгаллаганлиги учун спортчилар олган бир йўла бериладиган пул мукофоти;

Олиб ташланган, лекин 198 моддага солиқ солинмайдиган база сифатида қуйидаги моддада келтирилган 23) спортчилар ва бошқа иштирокчилар томонидан совринли ўринлар учун олинган совринлар, пул мукофотлари, бир марталик пул мукофоти:

Халқаро мусобақаларда (ўйинларда) ва танловларда;

Ўзбекистон Республикаси давлат хокимияти ва бошқаруви органлари, ўзини ўзи бошқариш органлари, шунингдек нотижорат ташкилотлари томонидан ташкил этилган мусобақаларда (ўйинларда) ва танловларда. Ушбу норма совринлар, пул мукофотлари ва бир йўла бериладиган пул мукофотларини давлат хокимияти ва бошқаруви органлари, ўзини ўзи бошқариш органларидан, давлат хокимияти ва бошқаруви органлари, ўзини ўзи бошқариш органларининг қарори асосида ҳамда Ўзбекистон Республикаси нотижорат ташкилотлари ҳисобидан олинган ҳолларда қўлланилади;

0

10) донорлик учун пул мукофотлари, шунингдек қон йиққанлик учун тиббиёт муассасалари ходимлари оладиган суммалар;

Олиб ташланган, лекин 198 моддага солиқ солинмайдиган база сифатида қуйидаги моддада келтирилган 21) донорлик учун мукофот;

1+

11) жисмоний шахсларга хусусий мулк ҳуқуқи асосида тегишли бўлган мол-мулкни сотишдан олинадиган даромадлар, бундан:

ü қимматли қоғозларни (бундан фонд биржасида реализация қилинадиган эмиссиявий қимматли қоғозлар мустасно), юридик шахсларнинг устав фондидаги (устав капиталидаги) улушларини (пайларини);

ü яшаш учун мўлжалланмаган жойларни;

ü кетма-кет келадиган ўн икки ойлик давр ичида бир мартадан ортиқ битим тузилган тақдирда, турар жойларни сотишдан олинадиган даромадлар мустасно.

6) жисмоний шахсларга хусусий мулк ҳуқуқи асосида тегишли бўлган мол-мулкни сотишдан олинадиган даромадлар, бундан:

ü қимматли қоғозларни (бундан фонд биржасида реализация қилинадиган эмиссиявий қимматли қоғозлар мустасно), юридик шахсларнинг устав фондидаги (устав капиталидаги) улушларини (пайларини);

ü яшаш учун мўлжалланмаган жойлар;

ü Олиб ташланган

1+

12) уй хўжалигида, шу жумладан деҳқон хўжалигида етиштирилган ҳайвонларни (қорамол, парранда, мўйнали ва бошқа ҳайвонлар, балиқ ва бошқаларни) тирик ҳолда ҳамда уларни сўйиб, маҳсулотларини хом ёки қайта ишланган ҳолда, саноатда қайта ишлашдан ташқари, табиий ва қайта ишланган чорвачилик, асаларичилик ва деҳқончилик маҳсулотларини сотишдан олинадиган даромадлар, бундан манзарали боғдорчилик (гулчилик) маҳсулотлари мустасно.

Мазкур даромадлар солиқ тўловчи тегишли маҳаллий давлат ҳокимияти органи, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органи, боғдорчилик, узумчилик ёки полизчилик ширкатларининг бошқарувлари томонидан берилган, реализация қилинган маҳсулот солиқ тўловчи томонидан унга ёки унинг оила аъзоларига ажратилган ер участкасида етиштирилганлигини тасдиқловчи белгиланган шаклдаги ҳужжатни тақдим этган тақдирда, солиқ солишдан озод қилинади агар қонун ҳужжатларида бошқача қоида назарда тутилмаган бўлса;

7) уй хўжалигида, шу жумладан деҳқон хўжалигида етиштирилган ҳайвонларни (қорамол, парранда, мўйнали ва бошқа ҳайвонлар, балиқ ва бошқа турларини) тирик ҳолда ҳамда уларни сўйиб, маҳсулотларини хом ёки қайта ишланган ҳолда, саноатда қайта ишлашдан ташқари, табиий ва қайта ишланган чорвачилик, асаларичилик ва ўсимликшунослик маҳсулотларини сотишдан олинадиган даромадлар, бундан манзарали боғдорчилик (гулчилик) маҳсулотлари мустасно.

Олиб ташланган

1-

13) халқаро ҳамда республика танловлари ва мусобақаларида олинган буюм тарзидаги совринларнинг қиймати;

Олиб ташланган

0

14) юридик шахсдан солиқ даври мобайнида энг кам иш ҳақининг олти баравари миқдоригача бўлган қийматдаги:

ü ходимлар натура шаклида олган совғалар;

ü илгари мазкур юридик шахснинг ходимлари бўлган ишламаётган пенсионерлар ва меҳнат қобилиятини йўқотган шахслар, вафот этган ходимнинг оила аъзолари томонидан олинган совғалар ва бошқа турлардаги ёрдам.

8) юридик шахсдан солиқ даври мобайнида энг кам иш ҳақининг олти баравари миқдоригача бўлган қийматдаги:

ü  ходимлар натура шаклида олган совғалар;

ü илгари мазкур юридик шахснинг ходимлари бўлган ишламаётган пенсионерлар ва меҳнат қобилиятини йўқотган шахслар, вафот этган ходимнинг оила аъзолари томонидан олинган совғалар ва бошқа турлардаги ёрдам;

0

15) жисмоний шахслардан мерос ёки ҳадя тартибида, шунингдек текин олинган пул ва натура шаклидаги даромадлар, бундан фан, адабиёт ва санъат асарларининг, адабиёт ва санъат асарлари ижрочиларининг, шунингдек кашфиётлар, ихтиролар ва саноат намуналари муаллифларининг меросхўрларига (ҳуқуқий ворисларига) тўланадиган пул мукофотлари мустасно;

9) жисмоний шахслардан мерос ёки ҳадя тартибида, шунингдек текин олинган пул ва натура шаклидаги даромадлар, бундан фан, адабиёт ва санъат асарларининг, адабиёт ва санъат асарлари ижрочиларининг, шунингдек кашфиётлар, ихтиролар ва саноат намуналари муаллифларининг меросхўрларига (ҳуқуқий ворисларига) тўланадиган пул мукофотлари мустасно;

1-

16) давлат заёмининг облигациялари бўйича ютуқлар, шунингдек Ўзбекистон Республикасининг давлат қимматли қоғозлари бўйича фоизлар,

лотерея бўйича ютуқлар;

10) давлат заёмининг облигациялари бўйича ютуқлар, шунингдек Ўзбекистон Республикасининг давлат қимматли қоғозлари бўйича фоизлар;

Олиб ташланган, лекин қуйидаги жумлалар билан тўлдирилган:

11) лотерея бўйича битта ўйиндан энг кам иш ҳақининг олти бараваригача миқдордаги ютуқлар;

1-

17) жамғарма сертификатлари, давлат қимматли қоғозлари бўйича даромадлар,

шунингдек банклардаги омонатлар бўйича фоизлар ҳамда ютуқлар;

12) жамғарма сертификатлари, давлат қимматли қоғозлари бўйича даромадлар;

Олиб ташланган (208-сонли моддага асосан омонатларга 5% солиқ солинади)

0

18) халқаро ҳамда чет эл ташкилотлари ва фондларидан, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан вакил қилинган органнинг хулосаси бўлса, Ўзбекистон Республикасининг илмий-техника ҳамкорлиги соҳасидаги халқаро шартномалари доирасида бевосита жисмоний шахснинг грант берувчидан олган гранти суммаси.

13) халқаро ҳамда чет эл ташкилотлари ва фондларидан, шунингдек ваколатли органнинг хулосаси бўлса, Ўзбекистон Республикасининг илмий-техника ҳамкорлиги соҳасидаги халқаро шартномалари доирасида бевосита жисмоний шахснинг грант берувчидан олган гранти суммаси;

0

20) меҳнат шартномаси бекор қилинганида энг кам иш ҳақининг ўн икки баравари миқдори доирасида тўланадиган ишдан бўшатиш нафақаси, қонун ҳужжатларида белгиланган бошқа нафақалар, бундан вақтинча меҳнатга қобилиятсизлик нафақалари (шу жумладан оиланинг бемор аъзосини парваришлаш нафақаси) мустасно,

шунингдек фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари, хайрия ва экология жамғармаларидан жисмоний шахсларга бериладиган ёрдам тусидаги тўловлар;

Олиб ташланган, лекин 198 моддага солиқ солинмайдиган база сифатида қуйидаги моддада келтирилган 18) меҳнат шартномаси бекор қилинганда энг кам иш ҳақи миқдорининг ўн икки баравар миқдоридаги тўланадиган дам олиш нафақа пули ва қонунчилик билан белгиланган бошқа тўловлар, вақтинчалик меҳнатга лаёқатсизлик нафақаларидан ташқари (касал оила аъзосини парваришлаш бўйича нафақани ҳам қўшган ҳолда);

26) фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари ва хайрия ташкилотлари томонидан жисмоний шахсларга кўрсатиладиган нафақалар ва бошқа турдаги ёрдамлар;

0

21) олинган алиментлар;

Олиб ташланган, лекин 198 моддага солиқ солинмайдиган база сифатида қуйидаги моддада келтирилган 19) алиментлар;

0

22) фуқароларнинг суғурта товони сифатида оладиган суммалари;

Олиб ташланган, лекин 198 моддага солиқ солинмайдиган база сифатида қуйидаги моддада келтирилган 27) суғурта қоплаши суммаси, ҳаёт суғурта қилинганда суғурта суммаси;

0

23) қонун ҳужжатларида давлат стипендиялари учун белгиланган миқдорларда таълим ва илмий-тадқиқот муассасалари томонидан тўланадиган стипендиялар;

Олиб ташланган, лекин 198 моддага солиқ солинмайдиган база сифатида қуйидаги моддада келтирилган 17) қонунчилик билан давлат стипендиялари учун белгиланган миқдорларда таълим ва илмий-тадқиқот муассасаларига тўланадиган стипендиялар;

0

24) уй-жой-коммунал хизматларига ҳақ тўлаш бўйича қонун ҳужжатларига мувофиқ ҳар ойлик компенсация пул тўловлари;

Олиб ташланган, лекин 198 моддага солиқ солинмайдиган база сифатида қуйидаги моддада келтирилган 25) қонунчиликка мувофиқ турар-жой-коммунал хизматлари тўлови бўйича ҳар ойлик компенсация пул тўловлари;

0

25) давлат пенсиялари;

Олиб ташланган, лекин 198 моддага солиқ солинмайдиган база сифатида қуйидаги моддада келтирилган 16) давлат пенсиялари;

0

27) жамғариб бориладиган мажбурий пенсия бадаллари, улар бўйича фоиз даромадлари, шунингдек жамғариб бориладиган пенсия тўловлари;

Олиб ташланган, лекин 198 моддага солиқ солинмайдиган база сифатида қуйидаги моддада келтирилган 20) жамғариб бориладиган пенсия бадаллари, улар бўйича фоизли даромалар, шунингдек жамғариб бориладиган пенсия тўловлари;

1-

28) фуқароларнинг солиқ солинадиган ва Ўзбекистон Республикасида суғурта фаолиятини амалга ошириш учун лицензияга эга бўлган юридик шахсларга ҳаётни узоқ муддатли суғурта қилиш бўйича суғурта мукофотлари тўлови учун йўналтириладиган иш ҳақи ва бошқа даромадларининг суммалари;

Олиб ташланган

1-

29) юридик шахслар муассисларининг (иштирокчиларининг) ихтиёрий тугатилаётган тадбиркорлик субъектига — юридик шахсга унинг мажбуриятларини бажариш учун йўналтириладиган даромадлари суммалари. Ихтиёрий тугатиш қонун ҳужжатларида белгиланган муддатларда тугалланмаган ёки тугатиш тартиб-таомили тўхтатилган ва фаолият қайта тикланган тақдирда, ушбу имтиёз қўлланилмайди ва солиқ суммаси имтиёз қўлланилган бутун давр учун тўлиқ миқдорда ундирилади;

Олиб ташланган

1-

30) қуйидаги жисмоний шахсларнинг солиқ солинадиган иш ҳақи ва бошқа даромадлари суммалари:

ü ёш оила аъзолари томонидан якка тартибда уй-жойни қуриш, реконструкция қилиш ва сотиб олиш учун ёки кўп квартирали уйдаги квартирани реконструкция қилиш ва сотиб олиш учун олинган ипотека кредитларини ҳамда улар бўйича ҳисобланган фоизларни қоплаш учун йўналтирилганда;

ü қишлоқ жойларда намунавий лойиҳалар бўйича якка тартибда уй-жой қуришни ушбу мақсадлар учун кредитлар бериш қонун ҳужжатларига мувофиқ зиммасига юклатилган банкларнинг кредитлари ҳисобидан амалга ошираётган қурувчи шахслар, шунингдек уларнинг мазкур кредитлар бўйича биргаликдаги қарз олувчи бўлган оила аъзолари томонидан олинган ипотека кредитларини ҳамда улар бўйича ҳисобланган фоизларни қоплаш учун йўналтирилганда.

Ушбу бандда кўрсатилган мол-мулк олинган (мол-мулкка бўлган ҳуқуқ давлат рўйхатидан ўтказилган) санадан эътиборан беш йил ичида сотилса, мазкур бандда назарда тутилган даромадларга белгиланган тартибда солиқ солинади.

Олиб ташланган

1-

31) фуқароларнинг солиқ солинадиган иш ҳақи ва бошқа даромадларининг:

Ўзбекистон Республикаси олий ўқув юртларида таълим олиш учун (ўзининг ўқиши ёки йигирма олти ёшга тўлмаган фарзандларининг ўқиши учун) йўналтириладиган суммалари;

Ўзбекистон Республикаси Халқ банкидаги фуқароларнинг шахсий жамғариб бориладиган пенсия ҳисобварақларига ихтиёрий равишда йўналтириладиган суммалари;

Олиб ташланган

1+

32) жисмоний шахслардан текин (шу жумладан ҳадя шартномаси бўйича) олинган улушлар, пайлар ва акциялар тарзидаги даромадлар, агар мазкур улушлар, пайлар ва акцияларни бериш яқин қариндошлар ўртасида амалга оширилса;

14) жисмоний шахслардан текин (шу жумладан ҳадя шартномаси бўйича) олинган улушлар, пайлар ва акциялар тарзидаги даромадлар;

Олиб ташланган

0

33) пахта йиғим-терими бўйича қишлоқ хўжалиги ишларига жалб қилинадиган жисмоний шахсларнинг бу ишларни бажарганлик учун олган даромадлари;

15) пахта йиғим-терими бўйича қишлоқ хўжалиги ишларига жалб қилинадиган жисмоний шахсларнинг бу ишларни бажарганлик учун олган даромадлари;

1-

34) акциядорлик жамиятлари чет эллик ходимларининг бошқарув ходими сифатида ўз фаолиятидан олган даромадлари.

Олиб ташланган

1+

Мавжуд эмас

25) жисмоний шахсларнинг солиқ солинадиган ҳамда савдо-сотиқларда ва кимошди таклифларида акциялар, корпоратив облигациялар, инфратузилмали облигациялар, инвестиция пайлари ва (ёки) опционларни сотиб олишга йўналтириладиган иш ҳақи суммалари ва бошқа даромадлари.

 

 

 

 

171-модда. Жисмоний шахсларнинг жами даромади таркиби

198-модда. Жисмоний шахсларнинг жами даромади таркиби

 

Юридик шахслар амалга оширадиган қуйидаги харажатлар жисмоний шахсларнинг даромади сифатида қаралмайди:

Қуйидагилар жисмоний шахсларнинг даромади сифатида қаралмайди:

0

1) меҳнат шароитлари ноқулай бўлган ишларда банд бўлган ходимларни меҳнат тўғрисидаги қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда сут, даволаш-профилактика озиқ-овқати, газланган шўр сув, шахсий ҳимоя ва гигиена воситалари билан таъминлаш харажатлари;

1) меҳнат шароитлари ноқулай ишларда банд бўлган ходимларни меҳнат тўғрисидаги қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда сут, даволаш-профилактика озиқ-овқати, газланган шўр сув, шахсий ҳимоя ва гигиена воситалари билан таъминлаш тўловлари;

0

2) касаба уюшмаси қўмитаси томонидан амалга ошириладиган тўловлар, шу жумладан аъзолик бадаллари ҳисобидан касаба уюшмаси аъзоларига бериладиган моддий ёрдам, бундан касаба уюшмаси қўмитасининг ходимларига меҳнат вазифаларини бажарганлик учун бериладиган пул мукофотлари ва бошқа тўловлар мустасно;

2) касаба уюшмаси қўмитаси томонидан амалга ошириладиган тўловлар, шу жумладан аъзолик бадаллари ҳисобидан касаба уюшмаси аъзоларига бериладиган моддий ёрдам, бундан касаба уюшмаси қўмитасининг ходимларига меҳнат вазифаларини бажарганлик учун бериладиган пул мукофотлари ва бошқа тўловлар мустасно;

0

3) ходимларни иш жойига олиб келиш ва қайтариб олиб кетиш харажатлари;

3) ходимларни иш жойига олиб келиш ва қайтариб олиб кетиш харажатлари;

0

4) диний расм-русумлар ва маросимларни, байрам тантаналарини ўтказиш, вакиллик харажатлари, шаҳар йўловчилар транспортида ходимларнинг хизмат қатновлари учун фойдаланиладиган йўл карточкаларини олиш, шунингдек юридик шахснинг ходимларнинг меҳнат ва дам олиш шароитларини таъминлаш билан боғлиқ ҳамда муайян жисмоний шахсларнинг даромади ҳисобланмайдиган бошқа харажатлар;

4) диний расм-русумлар ва маросимларни, байрам тантаналарини ўтказиш, вакиллик харажатлари, шаҳар йўловчилар транспортида ходимларнинг хизмат қатновлари учун фойдаланиладиган йўл карточкаларини олиш, шунингдек юридик шахснинг меҳнат қонунчилигига мувофиқ ходимларнинг меҳнат ва дам олиш шароитларини таъминлаши билан боғлиқ бошқа харажатлар;

0

5) ходимга хизмат вазифаларини бажариш учун зарур бўлган махсус кийим-бош, махсус пойабзал, формали кийим-бош бериш харажатлари ёки уларни пасайтирилган баҳоларда сотиш муносабати билан қилинган харажатлар, шунингдек қонун ҳужжатларида назарда тутилган ҳолларда айрим тоифадаги ходимларни ўз хизмат вазифаларини бажариши чоғида озиқ-овқат билан таъминлаш харажатлари;

5) ходимга хизмат вазифаларини бажариш учун зарур бўлган махсус кийим-бош, махсус пойабзал, формали кийим-бош бериш харажатлари ёки уларни пасайтирилган баҳоларда сотиш муносабати билан қилинган харажатлар, шунингдек қонун ҳужжатларида назарда тутилган ҳолларда айрим тоифадаги ходимларни ўз хизмат вазифаларини бажариши чоғида озиқ-овқат билан таъминлаш харажатлари;

0

6) ходим бошқа жойга ишга ўтказилганда ёхуд кўчиб борганда кўчиш, мол-мулкини кўчириб бориш, жой ижараси (йўл харажатлари учун бериладиган пул) билан боғлиқ харажатларни тўлаш ёки бу харажатларнинг ўрнини қоплаш харажатлари;

6) ходим бошқа жойга ишга ўтказилганда ёхуд кўчиб борганда кўчиш, мол-мулкини кўчириб бориш, жой ижараси (йўл харажатлари учун бериладиган пул) билан боғлиқ харажатларни тўлаш ёки бу харажатларнинг ўрнини қоплаш харажатлари;

0

7) хизмат сафарларидаги қуйидаги компенсация тўловлари:

ü тасдиқловчи ҳужжатлар асосида хизмат сафари жойига бориш ва у ердан қайтиб келиш учун, шу жумладан жой банд қилиш учун ҳақ тўлашни қўшган ҳолда ҳақиқатда амалга оширилган тўловлар. Йўл ҳужжатлари бўлмаган тақдирда, темир йўл транспортидаги (агар темир йўл қатнови бўлмаса, шаҳарлараро автобусдаги) йўл ҳақи қиймати миқдорида, бироқ авиачипта қийматининг 30 фоизидан ошмайдиган миқдорда;

ü уй-жойни ижарага олиш бўйича ҳақиқатда амалга оширилган тўловлар. Яшаганлигини тасдиқловчи ҳужжатлар бўлмаган тақдирда — қонун ҳужжатларида белгиланган нормалар доирасида;

ü тасдиқловчи ҳужжатлар асосида уй-жойни банд қилиш учун тўловлар;

ü қонун ҳужжатларида белгиланган нормалар доирасида хизмат сафарида бўлинган вақт учун тўланадиган кундалик харажатлар учун ҳақ (суткалик пуллар);

ü қонун ҳужжатларида белгиланган ва ҳужжатлар билан тасдиқланган бошқа тўловлар;

7) хизмат сафарларидаги қуйидаги компенсация тўловлари:

ü тасдиқловчи ҳужжатлар асосида хизмат сафари жойига бориш ва у ердан қайтиб келиш учун, шу жумладан жой банд қилиш учун ҳақ тўлашни қўшган ҳолда ҳақиқатда амалга оширилган тўловлар. Йўл ҳужжатлари бўлмаган тақдирда, темир йўл транспортидаги (агар темир йўл қатнови бўлмаса, шаҳарлараро автобусдаги) йўл ҳақи қиймати миқдорида, бироқ авиачипта қийматининг 30 фоизидан ошмайдиган миқдорда;

ü уй-жойни ижарага олиш бўйича ҳақиқатда амалга оширилган тўловлар. Яшаганлигини тасдиқловчи ҳужжатлар бўлмаган тақдирда – қонун ҳужжатларида белгиланган нормалар доирасида;

ü тасдиқловчи ҳужжатлар асосида уй-жойни банд қилиш учун тўловлар;

ü қонун ҳужжатларида белгиланган нормалар доирасида хизмат сафарида бўлинган вақт учун тўланадиган кундалик харажатлар учун ҳақ (суткалик пуллар);

ü қонун ҳужжатларида белгиланган ва ҳужжатлар билан тасдиқланган бошқа тўловлар;

0

8) қонун ҳужжатларида назарда тутилган нормалар доирасида ходимга тўланадиган компенсация тўловлари (компенсациялар):

ü доимий иши йўлда кечадиган, ҳаракатланиш ва (ёки) қатнов тусига эга бўлган, шунингдек вахта усулида ишларни бажаришда ходимга компенсация тўловлари (компенсациялар);

ü хизмат ишлари учун шахсий автомобилдан фойдаланганлик учун компенсация тўловлари (компенсациялар), бундан хизмат сафарлари мустасно;

ü дала таъминоти;

ü қонун ҳужжатларида назарда тутилган тартибда ва нормалар бўйича бошқа компенсация тўловлари (компенсациялар), бундан ушбу Кодекснинг 174 ва 178-моддаларида кўрсатилганлари мустасно;

8) қонун ҳужжатларида назарда тутилган нормалар доирасида ходимга тўланадиган компенсация тўловлари (компенсациялар):

ü доимий иши йўлда кечадиган, ҳаракатланиш ва (ёки) қатнов тусига эга бўлган, шунингдек вахта усулида ишларни бажаришда ходимга компенсация тўловлари (компенсациялар);

ü хизмат ишлари учун шахсий автомобилдан фойдаланганлик учун компенсация тўловлари (компенсациялар), бундан хизмат сафарлари мустасно;

ü дала таъминоти;

ü қонун ҳужжатларида назарда тутилган тартибда ва нормалар бўйича бошқа компенсация тўловлари (компенсациялар), бундан ушбу Кодекснинг 201ва 205-моддаларида кўрсатилганлари мустасно;

0

9) меҳнатда майиб бўлганлик ёки соғлиққа бошқача шикаст етганлик билан боғлиқ зарарнинг ўрнини қоплаш бўйича қуйидаги миқдордаги тўловлар:

ü жабрланувчи меҳнатда майиб бўлгунига қадар олган ўртача ойлик иш ҳақига нисбатан фоиз ҳисобидаги, унинг касбга оид меҳнат қобилиятини йўқотганлик даражасига мувофиқ белгиланадиган ҳар ойлик тўловлар (вояга етмаган шахс меҳнатда майиб бўлиб қолган тақдирда, зарарнинг ўрни унинг иш ҳақи (даромади) миқдоридан келиб чиққан ҳолда, лекин қонун ҳужжатларида белгиланган энг кам иш ҳақининг беш бараваридан кам бўлмаган миқдорда қопланади);

ü махсус тиббий парваришга муҳтож жабрланувчиларга қўшимча харажатлар учун ойига энг кам иш ҳақининг икки баравари миқдоридаги тўловлар;

ü жабрланувчининг маиший парвариши учун қўшимча харажатлар тариқасида ҳар ойда энг кам иш ҳақининг эллик фоизи миқдоридаги тўловлар;

ü ходимнинг соғлиғига шикаст етказилганлиги муносабати билан иш берувчи томонидан бир йўла тўланадиган нафақа тариқасида жабрланувчининг йиллик ўртача иш ҳақи миқдоридаги тўловлар;

9) меҳнатда майиб бўлганлик ёки соғлиққа бошқача шикаст етганлик билан боғлиқ зарарнинг ўрнини қоплаш бўйича қуйидаги миқдордаги тўловлар:

ü жабрланувчи меҳнатда майиб бўлгунига қадар олган ўртача ойлик иш ҳақига нисбатан фоиз ҳисобидаги, унинг касбга оид меҳнат қобилиятини йўқотганлик даражасига мувофиқ белгиланадиган ҳар ойлик тўловлар (вояга етмаган шахс меҳнатда майиб бўлиб қолган тақдирда, зарарнинг ўрни унинг иш ҳақи (даромади) миқдоридан келиб чиққан ҳолда, лекин қонун ҳужжатларида белгиланган энг кам иш ҳақининг беш бараваридан кам бўлмаган миқдорда қопланади);

ü махсус тиббий парваришга муҳтож жабрланувчиларга қўшимча харажатлар учун ойига энг кам иш ҳақининг икки баравари миқдоридаги тўловлар;

ü жабрланувчининг маиший парвариши учун қўшимча харажатлар тариқасида ҳар ойда энг кам иш ҳақининг эллик фоизи миқдоридаги тўловлар;

ü ходимнинг соғлиғига шикаст етказилганлиги муносабати билан иш берувчи томонидан бир йўла тўланадиган нафақа тариқасида жабрланувчининг йиллик ўртача иш ҳақи миқдоридаги тўловлар;

0

10) боқувчиси вафот этганлиги муносабати билан қуйидаги миқдордаги тўловлар:

ü марҳумнинг ўртача иш ҳақининг вафот этган боқувчининг қарамоғида бўлган ва унинг вафоти муносабати билан зарарни ундиришга ҳақли бўлган меҳнатга қобилиятсиз шахсларга тўғри келадиган улуши миқдоридаги тўловлар;

ü боқувчиси вафот этганлиги муносабати билан зарарни ундиришга ҳақли бўлган шахсларга бир йўла тўланадиган нафақа тариқасида марҳумнинг ўртача йиллик иш ҳақининг олти баравари миқдоридаги тўловлар;

10) боқувчиси вафот этганлиги муносабати билан қуйидаги миқдордаги тўловлар:

ü марҳумнинг ўртача иш ҳақининг вафот этган боқувчининг қарамоғида бўлган ва унинг вафоти муносабати билан зарарни ундиришга ҳақли бўлган меҳнатга қобилиятсиз шахсларга тўғри келадиган улуши миқдоридаги тўловлар;

ü боқувчиси вафот этганлиги муносабати билан зарарни ундиришга ҳақли бўлган шахсларга бир йўла тўланадиган нафақа тариқасида марҳумнинг ўртача йиллик иш ҳақининг олти баравари миқдоридаги тўловлар;

1-

11) талабаларнинг таълим олиши учун Ўзбекистон Республикасининг олий ўқув юрти билан тўғридан-тўғри шартномалар бўйича пулли-контракт асосида ўтказиладиган тўловлар;

11) талабаларнинг таълим олиши учун Ўзбекистон Республикасининг олий ўқув юрти билан тўғридан-тўғри шартномалар бўйича пулли-контракт асосида ўтказиладиган тўловлар.

Ушбу норма шартномада таълим олиш тугагандан сўнг уч йилдан кам бўлмаган вақт давомида ишлаб бериш шарти мавжуд бўлган ҳолда қўлланилади;

1-

13) Ўзбекистон Республикасида суғурта фаолиятини амалга ошириш учун лицензияга эга бўлган юридик шахсларга ҳаётни узоқ муддатли суғурталаш бўйича тўланадиган суғурта мукофотлари. Ҳаётни узоқ муддатли суғурталаш шартномаси муддатидан илгари бекор қилинганда ва суғурталовчи суғурта қилинувчига суғурта мукофотининг бир қисмини ёки ҳаммасини қайтарса, қайтарилган суғурта мукофоти миқдори жисмоний шахснинг солиқ солинадиган жами даромади таркибига киритилади;

Ўзгартириш киритилган

12) Ўзбекистон Республикасида суғурта фаолиятини амалга ошириш учун лицензияга эга бўлган юридик шахсларга ўз ходимларини суғурталаш бўйича тўланадиган суғурта мукофотлари.

Ушбу норма ҳаётни суғурта қилиш бўйича суғурта мукофотларига, агарда суғурта қилинган шахс маълум ёшгача яшаган ҳолда суғурта суммаларининг тўлови суғурталаш даври бошланган санадан бошлаб бир йилдан ортиқ бўлмаган вақт ичида амалга оширилган тақдирда қўлланилмайди;

0-

14) юридик шахсдан — иш берувчидан:

ü ёш оилалар аъзолари томонидан уй-жой олиш учун олинган маблағлар;

ü қишлоқ жойларда намунавий лойиҳалар бўйича якка тартибда уй-жой қуриш учун кредитлар бериш қонун ҳужжатларига мувофиқ зиммасига юклатилган банклар томонидан ушбу мақсадлар учун бериладиган ипотека кредити бўйича бошланғич бадал сифатида қурувчи шахс томонидан олинган маблағлар.

Уй-жой олинган (мулкка бўлган ҳуқуқлар давлат рўйхатидан ўтказилган) санадан эътиборан беш йил ичида сотилса, ушбу бандда кўрсатилган даромадларга белгиланган тартибда солиқ солинади.

13) юридик шахсдан – иш берувчидан:

ü ёш оилалар аъзолари томонидан уй-жой олиш учун энг кам ойлик иш ҳақининг икки минг беш юз баравари миқдорида олинган маблағлар;

ü қишлоқ жойларда намунавий лойиҳалар бўйича якка тартибда уй-жой қуриш учун кредитлар бериш қонун ҳужжатларига мувофиқ зиммасига юклатилган банклар томонидан ушбу мақсадлар учун бериладиган ипотека кредити бўйича бошланғич бадал сифатида қурувчи шахс томонидан олинган маблағлар.

Уй-жой олинган (мулкка бўлган ҳуқуқлар давлат рўйхатидан ўтказилган) санадан эътиборан беш йил ичида сотилса, ушбу бандда кўрсатилган даромадларга белгиланган тартибда солиқ солинади.

0

15) ходимларнинг малакасини ошириш ва уларни қайта тайёрлаш харажатлари.

15) ходимларнинг малакасини ошириш ва уларни қайта тайёрлаш харажатлари.

 

 

 

 

180-модда. Жисмоний шахсларни солиқ солишдан озод қилиш

206-модда. Жисмоний шахсларнинг солиқ солинмайдиган даромадлари

 

Солиқ солишдан қуйидаги жисмоний шахслар тўлиқ озод қилинади:

Жисмоний шахсларнинг қуйидаги даромад турларига солиқ солинмайди:

0

1) хорижий давлатлар дипломатик ваколатхоналарининг бошлиқлари ва ходимлари, консуллик муассасаларининг мансабдор шахслари, уларнинг ўзлари билан бирга яшайдиган оила аъзолари, агар улар Ўзбекистон Республикасининг фуқароси бўлмаса, — Ўзбекистон Республикасидаги манбалардан олинадиган, дипломатлик ва консуллик хизмати билан боғлиқ бўлмаган даромадларидан ташқари барча даромадлари бўйича;

16) доходы глав и членов персонала дипломатических представительств, должностные лица консульских учреждений иностранных государств, члены их семей, проживающие совместно с ними, если они не являются гражданами Республики Узбекистан, за исключением доходов, извлекаемых из источников в Республике Узбекистан, не связанных с дипломатической и консульской службой;

0

2) хорижий давлатлар дипломатик ваколатхоналари ва консуллик муассасаларининг маъмурий-техник ходимлари ҳамда уларнинг ўзлари билан бирга яшайдиган оила аъзолари, агар улар Ўзбекистон Республикаси фуқароси бўлмаса ёки Ўзбекистон Республикасида доимий яшамаса, — Ўзбекистон Республикасидаги манбалардан олинадиган, дипломатлик ва консуллик хизмати билан боғлиқ бўлмаган даромадларидан ташқари барча даромадлари бўйича;

17) доходы членов административно-технического персонала дипломатических представительств и консульских учреждений иностранных государств и члены их семей, проживающие совместно с ними, если они не являются гражданами Республики Узбекистан или не проживают в Республике Узбекистан постоянно, за исключением доходов из источников в Республике Узбекистан, не связанных с дипломатической и консульской службой;

0

3) хорижий давлатлар дипломатик ваколатхоналарига, консуллик муассасаларига хизмат кўрсатадиган ходимлар таркибига кирган шахслар, агар улар Ўзбекистон Республикаси фуқароси бўлмаса ёки Ўзбекистон Республикасида доимий яшамаса, — ўз хизмати юзасидан оладиган барча даромадлари бўйича;

18) доходы физических лиц, входящих в состав обслуживающего персонала дипломатических представительств, консульских учреждений иностранных государств, если они не являются гражданами Республики Узбекистан или не проживают в Республике Узбекистан постоянно, полученные ими по своей службе;

0

4) хорижий давлатлар дипломатик ваколатхоналари ва консуллик муассасалари ходимларининг уйларида ишловчилар, агар улар Ўзбекистон Республикаси фуқароси бўлмаса ёки Ўзбекистон Республикасида доимий яшамаса, — ўз хизмати юзасидан оладиган барча даромадлари бўйича;

19) доходы домашних работников сотрудников дипломатических представительств и консульских учреждений иностранных государств, если они не являются гражданами Республики Узбекистан или не проживают в Республике Узбекистан постоянно, полученные ими по своей службе;

0

5) халқаро ноҳукумат ташкилотларнинг мансабдор шахслари — агар улар Ўзбекистон Республикаси фуқароси бўлмаса, уларнинг ушбу ташкилотларда олган даромадлари бўйича;

20) доходы должностных лиц международных неправительственных организаций, полученные ими в этих организациях, если они не являются гражданами Республики Узбекистан;

0

6) Ўзбекистон Республикаси мудофаа, ички ишлар, фавқулодда вазиятлар вазирликларининг, Миллий хавфсизлик хизматининг ҳарбий хизматчилари, ички ишлар органлари ҳамда божхона органларининг оддий хизматчилари ва бошлиқлари таркибига кирувчи шахслар, шунингдек ўқув ёки синов йиғинларига чақирилган ҳарбий хизматга мажбурлар — хизматни ўташ (хизмат вазифаларини бажариш) муносабати билан олган пул таъминоти, пул мукофотлари ва бошқа тўловлар суммалари бўйича;

21) суммы денежного довольствия, денежных вознаграждений и других выплат военнослужащих министерств обороны, внутренних дел, по чрезвычайным ситуациям, Службы национальной безопасности Республики Узбекистан, лиц рядового и начальствующего состава органов внутренних дел и таможенных органов, а также военнообязанных, призванные на учебные или поверочные сборы, полученные ими в связи с несением службы (исполнением служебных обязанностей);

0

7) Ўзбекистон Республикаси Конституциявий судининг, Ўзбекистон Республикаси Олий суди, фуқаролик ва жиноят ишлари бўйича судлар, иқтисодий, маъмурий ва ҳарбий судлар судьялари, шунингдек прокуратура органларининг мансаб даражаларига эга бўлган ходимлари — уларнинг хизмат вазифаларини бажариши муносабати билан олган даромадлари бўйича;

22) доходы судей Конституционного суда Республики Узбекистан, Верховного суда Республики Узбекистан, судов по гражданским и уголовным делам, экономических, административных и военных судов, а также работников органов прокуратуры, имеющие классные чины, полученные ими в связи с исполнением служебных обязанностей;

1-

8) концерт-томоша фаолияти билан шуғулланиш ҳуқуқини берувчи лицензияси бўлган шахслар — ушбу фаолиятдан олинган даромадлари бўйича;

Олиб ташланган

0

9) якка тартибдаги тадбиркор билан меҳнат муносабатларида бўлган шахслар — якка тартибдаги тадбиркор билан тузилган меҳнат шартномасига кўра бажарган ишлари учун олган даромадлари бўйича.

23) доходы физических лиц, состоящих в трудовых отношениях с индивидуальным предпринимателем, полученные от выполнения работ по заключенному с индивидуальным предпринимателем трудовому договору;

0

Қуйидаги жисмоний шахслар солиқ солишдан қисман (даромад олинган ҳар бир ой учун энг кам иш ҳақининг тўрт баравари миқдоридаги даромадлар бўйича) озод қилинади:

1) «Ўзбекистон Қаҳрамони», Совет Иттифоқи Қаҳрамони, Меҳнат Қаҳрамони унвонларига сазовор бўлган шахслар, учала даражадаги Шуҳрат ордени билан тақдирланган шахслар. Мазкур имтиёз тегишинча «Ўзбекистон Қаҳрамони» унвони берилганлиги тўғрисидаги гувоҳнома, Совет Иттифоқи Қаҳрамони, Меҳнат Қаҳрамони дафтарчалари, орден дафтарчаси ёки мудофаа ишлари бўйича бўлимнинг маълумотномаси асосида берилади;

2) уруш ногиронлари ва қатнашчилари, шунингдек доираси қонун ҳужжатлари билан белгиланувчи уларга тенглаштирилган шахслар. Мазкур имтиёз уруш ногиронининг (қатнашчисининг) тегишли гувоҳномаси ёки мудофаа ишлари бўйича бўлимнинг ёхуд бошқа ваколатли органнинг маълумотномаси асосида, бошқа ногиронларга (қатнашчиларга) ногироннинг (қатнашчининг) имтиёзларга бўлган ҳуқуқи тўғрисидаги гувоҳнома асосида берилади;

5) болаликдан ногирон бўлиб қолганлар, шунингдек I ва II гуруҳ ногиронлари. Имтиёз пенсия гувоҳномаси ёки тиббий-меҳнат эксперт комиссиясининг маълумотномаси асосида берилади;

7) собиқ СССРни, Ўзбекистон Республикасининг конституциявий тузумини ҳимоя қилиш ёки ҳарбий хизматнинг ёхуд ички ишлар органларидаги хизматнинг бошқа мажбуриятларини бажариш чоғида яраланганлиги, контузия бўлганлиги ёки шикастланганлиги оқибатида ёхуд фронтда бўлиш билан боғлиқ касаллик туфайли ҳалок бўлган ҳарбий хизматчиларнинг ҳамда ички ишлар органлари ходимларининг ота-оналари ва бева хотинлари (бева эрлари). Имтиёз «Ҳалок бўлган аскарнинг бева хотини (бева эри, онаси, отаси)» ёки «Ички ишлар органлари ҳалок бўлган ходимининг бева хотини (бева эри, онаси, отаси)» штампи қўйилган ёхуд пенсия гувоҳномасини берган муассаса раҳбарининг имзоси ва ушбу муассаса муҳри билан тасдиқланган тегишли ёзувли пенсия гувоҳномаси асосида берилади. Агар мазкур шахслар пенсионер бўлмаса, имтиёз уларга собиқ СССР Мудофаа вазирлиги, Давлат хавфсизлик қўмитаси ёки Ички ишлар вазирлигининг, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги, Миллий хавфсизлик хизмати ёхуд Ички ишлар вазирлигининг тегишли органлари томонидан берилган ҳарбий хизматчининг ёки ички ишлар органи ходимининг ҳалок бўлганлиги тўғрисидаги маълумотнома асосида берилади. Собиқ СССРни, Ўзбекистон Республикасининг конституциявий тузумини ҳимоя қилиш ёки ҳарбий хизматнинг ёхуд ички ишлар органларидаги хизматнинг бошқа мажбуриятларини бажариш чоғида ёки фронтда бўлиш билан боғлиқ касаллик туфайли ҳалок бўлган ҳарбий хизматчиларнинг ёхуд ички ишлар органлари ходимларининг бева хотинларига (бева эрларига) имтиёз фақат улар янги никоҳдан ўтмаган тақдирда берилади;

10) икки ва ундан ортиқ ўн олти ёшга тўлмаган болалари бор ёлғиз оналар. Имтиёз ҳар бир бола учун Фуқаролик ҳолатлари далолатномаларини ёзиш (ФҲДЁ) органлари томонидан тақдим этиладиган маълумотнома асосида берилади;

11) икки ва ундан ортиқ ўн олти ёшга тўлмаган болалари бор ва боқувчисини йўқотганлик учун пенсия олмайдиган бева аёл ва бева эркаклар. Имтиёз эрнинг (хотиннинг) вафот этганлиги тўғрисидаги гувоҳнома, болалар туғилганлиги тўғрисидаги гувоҳнома, янги никоҳдан ўтмаганлик ҳамда Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси туман (шаҳар) бўлимининг боқувчисини йўқотганлик учун пенсия олинмаслиги ҳақидаги маълумотномаси тақдим этилган тақдирда берилади;

12) болалигидан ногирон бўлган, доимий парваришни талаб қиладиган фарзанди билан бирга яшаб, уни тарбиялаётган ота-онадан бири. Имтиёз пенсия гувоҳномаси ёки соғлиқни сақлаш муассасасининг доимий парвариш зарурлигини тасдиқловчи тиббий маълумотномаси, биргаликда яшашга тааллуқли қисмида — фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органининг маълумотномаси асосида берилади.

Ушбу модданинг иккинчи қисмида назарда тутилган имтиёзлар тегишли ҳужжатлар тақдим этилган тақдирда қўлланилади.

Имтиёзларга бўлган ҳуқуқлар календарь йили давомида вужудга келган тақдирда, имтиёзларга бўлган ҳуқуқлар вужудга келган пайтдан эътиборан қўлланилади.

Агар жисмоний шахс ушбу модданинг иккинчи қисмида назарда тутилган бир нечта асос бўйича имтиёзларга бўлган ҳуқуққа эга бўлса, унга хоҳишига қараб фақат битта имтиёз берилади.

Ушбу модданинг иккинчи қисмида назарда тутилган имтиёзни қўллаш жисмоний шахснинг асосий иш (хизмат, ўқиш) жойи бўйича, асосий иш жойи бўлмаган тақдирда — яшаш жойидаги давлат солиқ хизмати органлари томонидан жами йиллик даромад тўғрисидаги декларация асосида солиқни ҳисоблаб чиқариш чоғида амалга оширилади. Имтиёзга бўлган ҳуқуқ йўқотилган тақдирда, жисмоний шахс имтиёз йўқотилган пайтдан эътиборан ўн беш кун ичида бу ҳақда ундан солиқни ушлаб қоладиган юридик шахсга маълум қилиши керак.

Ушбу модданинг иккинчи қисмида санаб ўтилган имтиёзлар жисмоний шахсларнинг фоизлар ва дивидендлар тарзида олинган даромадларига, шунингдек мол-мулкни ижарага топширишдан олинган даромадларига ҳам татбиқ этилади. Агар фоизлар ва дивидендлар асосий иш жойи бўйича ҳисобланса, имтиёзни қўллаш асосий иш жойи бўйича амалга оширилади, агар фоизлар ва дивидендлар асосий бўлмаган иш жойи бўйича ҳисобланса, имтиёз жами йиллик даромад тўғрисидаги декларация асосида жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғини ҳисоблаб чиқариш чоғида жисмоний шахснинг яшаш жойидаги давлат солиқ хизмати органлари томонидан қўлланилади. Шунга ўхшаш тартиб мол-мулкни ижарага беришдан олинган даромадларга нисбатан ҳам қўлланилади.

 

24) қуйидаги жисмоний шахслар даромад олинган ҳар бир ой учун энг кам иш ҳақининг тўрт баравари миқдоридаги даромадлар бўйича қисман:

а) «Ўзбекистон Қаҳрамони», Совет Иттифоқи Қаҳрамони, Меҳнат Қаҳрамони унвонларига сазовор бўлган шахслар, учала даражадаги Шуҳрат ордени билан тақдирланган шахслар. Мазкур имтиёз тегишинча «Ўзбекистон Қаҳрамони» унвони берилганлиги тўғрисидаги гувоҳнома, Совет Иттифоқи Қаҳрамони, Меҳнат Қаҳрамони дафтарчалари, орден дафтарчаси ёки мудофаа ишлари бўйича бўлимнинг маълумотномаси асосида берилади;

б) уруш ногиронлари ва қатнашчилари, шунингдек доираси қонун ҳужжатлари билан белгиланувчи уларга тенглаштирилган шахслар. Мазкур имтиёз уруш ногиронининг (қатнашчисининг) тегишли гувоҳномаси ёки мудофаа ишлари бўйича бўлимнинг ёхуд бошқа ваколатли органнинг маълумотномаси асосида, бошқа ногиронларга (қатнашчиларга) – ногироннинг (қатнашчининг) имтиёзларга бўлган ҳуқуқи тўғрисидаги гувоҳнома асосида берилади;

в) болаликдан ногирон бўлиб қолганлар, шунингдек I ва II гуруҳ ногиронлари. Имтиёз пенсия гувоҳномаси ёки тиббий-меҳнат эксперт комиссиясининг маълумотномаси асосида берилади;

г) собиқ Совет Социалистик Республикалар Иттифоқи (ССРИ)ни, Ўзбекистон Республикасининг конституциявий тузумини ҳимоя қилиш ёки ҳарбий хизматнинг ёхуд ички ишлар органларидаги хизматнинг бошқа мажбуриятларини бажариш чоғида яраланганлиги, контузия бўлганлиги ёки шикастланганлиги оқибатида ёхуд фронтда бўлиш билан боғлиқ касаллик туфайли ҳалок бўлган ҳарбий хизматчиларнинг ҳамда ички ишлар органлари ходимларининг ота-оналари ва бева хотинлари (бева эрлари). Имтиёз «Ҳалок бўлган аскарнинг бева хотини (бева эри, онаси, отаси)» ёки «Ички ишлар органлари ҳалок бўлган ходимининг бева хотини (бева эри, онаси, отаси)» штампи қўйилган ёхуд пенсия гувоҳномасини берган муассаса раҳбарининг имзоси ва ушбу муассаса муҳри билан тасдиқланган тегишли ёзувли пенсия гувоҳномаси асосида берилади. Агар мазкур шахслар пенсионер бўлмаса, имтиёз уларга собиқ ССРИ Мудофаа вазирлиги, Давлат хавфсизлик қўмитаси ёки Ички ишлар вазирлигининг, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги, Миллий хавфсизлик хизмати ёхуд Ички ишлар вазирлигининг тегишли органлари томонидан берилган ҳарбий хизматчининг ёки ички ишлар органи ходимининг ҳалок бўлганлиги тўғрисидаги маълумотнома асосида берилади. Собиқ ССРИни, Ўзбекистон Республикасининг конституциявий тузумини ҳимоя қилиш ёки ҳарбий хизматнинг ёхуд ички ишлар органларидаги хизматнинг бошқа мажбуриятларини бажариш чоғида ёки фронтда бўлиш билан боғлиқ касаллик туфайли ҳалок бўлган ҳарбий хизматчиларнинг ёхуд ички ишлар органлари ходимларининг бева хотинларига (бева эрларига) имтиёз фақат улар янги никоҳдан ўтмаган тақдирда берилади;

д) икки ва ундан ортиқ ўн олти ёшга тўлмаган болалари бор ёлғиз оналар. Имтиёз ҳар бир бола учун Фуқаролик ҳолатлари далолатномаларини ёзиш (ФҲДЁ) органлари томонидан тақдим этиладиган маълумотнома асосида берилади;

е) икки ва ундан ортиқ ўн олти ёшга тўлмаган болалари бор ва боқувчисини йўқотганлик учун пенсия олмайдиган бева аёл ва бева эркаклар. Имтиёз эрнинг (хотиннинг) вафот этганлиги тўғрисидаги гувоҳнома, болалар туғилганлиги тўғрисидаги гувоҳнома, янги никоҳдан ўтмаганлик ҳамда Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси туман (шаҳар) бўлимининг боқувчисини йўқотганлик учун пенсия олинмаслиги ҳақидаги маълумотномаси тақдим этилган тақдирда берилади;

ж) болалигидан ногирон бўлган, доимий парваришни талаб қиладиган фарзанди билан бирга яшаб, уни тарбиялаётган ота-онадан бири. Имтиёз пенсия гувоҳномаси ёки соғлиқни сақлаш муассасасининг доимий парвариш зарурлигини тасдиқловчи тиббий маълумотномаси, биргаликда яшашга тааллуқли қисмида эса – фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органининг маълумотномаси асосида берилади.

Ушбу модданинг 24-бандида назарда тутилган имтиёзлар тегишли ҳужжатлар тақдим этилган тақдирда қўлланилади. Имтиёзларга бўлган ҳуқуқлар календарь йили давомида вужудга келган тақдирда, имтиёзлар уларга бўлган ҳуқуқлар вужудга келган пайтдан эътиборан қўлланилади.

Агар жисмоний шахс ушбу модданинг 24-бандида назарда тутилган бир нечта асос бўйича имтиёзларга бўлган ҳуқуққа эга бўлса, унга хоҳишига қараб фақат битта имтиёз берилади.

Ушбу модданинг 24-бандида назарда тутилган имтиёзни қўллаш жисмоний шахснинг асосий иш (хизмат, ўқиш) жойи бўйича, асосий иш жойи бўлмаган тақдирда эса – яшаш жойидаги давлат солиқ хизмати органлари томонидан жами йиллик даромад тўғрисидаги декларация асосида солиқни ҳисоблаб чиқариш чоғида амалга оширилади. Имтиёзга бўлган ҳуқуқ йўқотилган тақдирда, жисмоний шахс имтиёз йўқотилган пайтдан эътиборан ўн беш кун ичида бу ҳақда ундан солиқни ушлаб қоладиган юридик шахсга маълум қилиши керак.

Ушбу модданинг 24-бандида санаб ўтилган имтиёзлар жисмоний шахсларнинг мол-мулкни ижарага топширишдан олинган даромадларига ҳам татбиқ этилади. Ушбу модданинг 24-бандида назарда тутилган имтиёзлар асосий иш жойи бўйича қўлланилади, агар мазкур даромадлар асосий бўлмаган иш жойи бўйича ҳисобланса, имтиёз йиллик даромад тўғрисидаги декларация асосида жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғини ҳисоблаб чиқариш чоғида жисмоний шахснинг яшаш жойидаги давлат солиқ хизмати органлари томонидан қўлланилади;

 

  • – ўзгариш йўқ
  • – ўзгаришлар бор

1+ – ижобий ўзгаришлар

  • – салбий ўзгаришлар

 

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.

Share

Leave a Reply

Your email address will not be published. Required fields are marked *

*