Нима учун банкларимиз омонатларнинг фоизини реклама қилмайди?

Картинки по запросу проценты на депозиты неизвестноУшбу савол жуда кўпчилик омонатчиларни бир неча йиллардан бери қийнаб келади, бироқ айнан бугунги кунга келиб, ҳали ҳануз ушбу ҳолат сақланиб қолаётгани жуда таажжубланарли ҳолат. Сарлавҳадаги айнан фоиз сўзига урғу берилишининг сабаби банкларимиз томонидан аҳолига таклиф этилаётган бир неча турдаги омонат турларининг оммавий аҳборот воситаларида ва турли газета ва журналларда учратишимиз мумкин бўлган рекламаларида омонатнинг муддати, минимал миқдори ҳамда валюта тури тўғрисидаги маълумотларнинг батафсил берилишини кузатиш мумкин, бироқ неча фоиз тўлаб берилиши ҳақида ҳеч қандай маълумот берилмаслиги бу рекламанинг аҳамиятини йўқотиб юборади. Чунки, рекламадан асл мақсад шу омонат турига нисбатан мижозларда қизиқиш уйғотиш ва банкка пул қўйишга таклиф этиш ҳисобланади.

Бироқ, пул тикиши натижасида қанчалик фойда олиши мумкинлигини билмаган мижоз омонатга пул қўярмиди? Бу худди менинг маҳсулотимни олинглар, лекин нарҳини айтмайман деган билан баробар. Бозорда ўз маҳсулотини сотаётган ҳар қандай сотувчи ҳам ҳеч бўлмаса, келинг сизга арзон қилиб бераман дейди, аксарият ҳолларда маҳсулоти нарҳини ҳам ёзиб қўйган бўлади. Банкларнинг рекламасида эса даромадингиз даражаси мавҳум бўлиб қолаверади. Кўп ҳолларда реклама тагида батафсил маълумотлар телефон орқали деб ёзишади, бироқ у телефонга қўнғироқ қилсангиз қанақадир операторлар қайсидир мутахассисларни сизга улаб беришади, улар ҳам ўз навбатида узоқ муддат ўйлаб тургач, фоизи ҳақида маълумот бериши мумкин, энг ачинарлиси кўпчилик ҳолларда банкка келсангиз батафсил маълумот беришади дейишади. Ахир, банкка борганга яраша аниқ бир мақсад билан боришадику мижозлар, ҳамманинг ҳам ортиқча вақти йўқку бориб учрашиб маълумот олишга.

Нақд пулнинг банкдан ташқари айланмасини қисқартириш, аҳолининг банкларга бўлган ишончини орттириш сингари устувор вазифаларни амалга ошириш учун ҳам фоизлар ҳақида батафсил маълумот бериб, банклар ўзаро рақобат қилиши керакмасми? Ҳеч бўлмаганда ўзларининг расмий веб-сайтларида омонатларнинг фоизлари ҳақида шаффоф маълумотни бериб қўймайдими. Баъзи банклардаги омонатларнинг фоизи ҳақида маълумотни ҳаттоки шу банкда ишлайдиган ходимлар ҳам билмайди. Бу нимадан далолат беради? Демак, банклар аҳоли омонатларини кўпроқ жалб қилишдан етарли манфаат кўрмайдилар ёки қайсидир раҳбарият вакиллари бу маълумотлар оммада эълон қилинмаслигини буюрган.

Етарлича манфаат кўрмайдилар деган сабабга асос сифатида аҳоли омонатларига тўланадиган ўртача фоиз ставкалари берилаётган кредитларга нисбатан баландроқ эканида дейиш мумкин. Раҳбарият вакилларининг фоизларни эълон қилиниши ножоиз деб топилиши, балким, қайсидир ташқи фойдаланувчиларнинг банкнинг ликвидлилик ва фоиз сиёсатига нисбатан шубҳа пайдо бўлишига олиб келади дея фикрлашида бўлиши мумкин.

Бироқ, нима бўлган тақдирда ҳам бугунги замонавий технологиялар тобора ривожланаётган, интернет тармоғининг ҳар бир хонадонга кириб борганлигини инобатга олган ҳолда реклама қилишда интернет манбааларидан фойдаланиш  зарур. Чунки, бугунги глобаллашув даврида қайсидир маълумотларни сир тутиш ёки оммавий эълон қилмасликдан фойда йўқ. Касалини яширсанг, иситмаси ошкор қилади. Ундан кўра банкнинг ликвидлилик ва фоиз сиёсатини моҳирона бошқарган ҳолда омонатларга бўш турган маблағларни фаол жалб қилиш банклар учун ҳар томонлама фойда.

Чакана хизматлар бозорига нисбатан йирик тижорат банкларининг эътиборсизлиги кўплаб мижозларнинг ҳафсаласини пир қилади. Энг ачинарлиси, агар омонат банкка нақд пулда қўйилса, қўйилган барча суммани муддати келган вақтда зудлик билан олиб кетишни ҳар доим ҳам таъминлай олмасликлари бугунги кунда долзарб муаммолардан бирига айланиб улгурди. Йирик тижорат банкларининг ресурс базаси, катта катта ташкилотларнинг маблағлари ҳисобига етарли бўлганлиги учун улар чакана бозорга эътибор қаратишмаяпти. Бироқ, ҳали вақти келганда бугунги кунда чакана бозорни эгаллашга ҳаракат қилаётган уддабуррон хусусий банклар охир оқибат содиқ мижозларнинг маблағлари эвазига юқори даромад кўрадиган бўлишади.

Таҳлил қилинган банклар расмий веб-сайтлари орасидан хусусий банклар бўйича яқинда ташкил қилинган Мадад инвест банк сайтида омонатларнинг фоизи ва муддатлари ҳақида маълумот берилганлиги аниқланди. Шунингдек, АТИБ Ипотека ва АТБ Капиталбанк расмий веб-сайтида ҳам алоҳида маълумот берилган. Агар қанақадир “ташаббускорлик” бўйича мукофот бўлганда ушбу банкларга берса арзиркан.

Умид қиламизки яқин орада қолган тижорат банклари ҳам омонатларнинг фоизлари ҳақида оммавий ахборот воситаларида батафсил маълумот бериб боришади. Ҳеч бўлмаганда ўз расмий веб-сайтларида батафсил маълумотлар беришса ҳам нур устига аъло нур бўларди.

Қуйида келтирилган ҳаволалар орқали банкларнинг омонатлари ҳақида расмий веб-сайтларидаги маълумотларни топишингиз мумкин (фоизлар ҳақида маълумот йўқ):

АТ “Асака банк”, ТИФ Миллий банк, АТБ “Ўзсаноатқурилишбанк”, АТБ Қишлоққурилишбанк, АТ Халқ банки, АТБ Агробанк, АТБ Туронбанк, АТБ Микрокредитбанк, АТ Алоқабанк, АИТБ Ипак йўли банк, АТБ “ASIA ALLIANCE BANK”, АТБ “Invest Finance Bank”АТБ “Трастбанк”, ХАТБ “Туркистонбанк”, ХАТБ Даврбанк, ХАТБ Туркистонбанк, ХАТБ Равнақбанк, ХАТБ “Ориент финанс”ЧЭКИ АТБ “Ҳамкорбанк”, КДБ банк Ўзбекистон АЖ, “UTBANK” акциядорлик жамияти.

Қуйидаги банклар веб-сайтларида омонатлар ҳақида умуман маълумот мавжуд эмас ёки веб-сайтнинг ўзи талабга жавоб бермайди:

ХАТБ “HI-TECH BANK”, Эрон “Содерот” банкининг Ўзбекистон Республикаси Тошкент шаҳридаги шўъба банки, Чет эл капитали иштирокидаги “Савдогар” акциядорлик тижорат банки.

 

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.

Share

2 Replies to “Нима учун банкларимиз омонатларнинг фоизини реклама қилмайди?”

  1. статья 25 Закона “О рекламе” не позволяет рекламировать привлечение средств

    • После изменение власти ЦБ, все банки уже начали рекламировать депозиты с процентами.

Leave a Reply

Your email address will not be published. Required fields are marked *

*