Ўзбекистонда Туркиянинг “Зироат банки” филиали очилади

Картинки по запросу зираат банк в узбекистанеТурк давлат банки “Зироат банки” Тошкентда ўз филиалини очади дея ҳабар беради, ҳукумат делегацияси аъзосининг Туркия билан учрашувдаги бўлган музокараларига асосланиб podrobno.uz нашри. “Яқин бир ой ичида Туркиянинг энг йирик банкларидан бири – “Зироат” банки Ўзбекистонда ўз филиалини ишга туширади. Туркия ҳукумати мамлакатимизда молиявий-ҳуқуқий кичик бизнес бўйича 500 миллион доллар миқдорида ўз линиясини очади”, – дея қайд этди Абдулла Арипов.

Ушбу банк филиали очилгандан кейин Ўзбекистонда чет эл капитали иштирокидаги банклар сони 6 тага етади ва умумий банк тизимидаги банклар жами 30 та бўлади.
Қайд этиш жоизки, Туркиянинг Зироат банки Ўзбек-Турк банкининг 50 % улушига эгалик қилувчи акциядори саналади, қолган 50% улуш АКБ Агробанкка тегишли.
 

Туркия давлат Зироат банки бош офиси Туркия пойтахти Анқарада жойлашган бўлиб 1863 йилда ташкил этилган. Банк туркиянинг энг йирик кредит ташкилотларидан биридир. Зироат банки мамлакат бўйлаб 1800 дан ортиқ филиалга эга бўлган ҳолда мижозларга корпоратив, тижорат, қишлоқ хўжалиги соҳаларида ва чакана банк хизматларини кўрсатиб келади.

Зироат банки – бу миллий ва халқаро даражалаги йирик кучдир. Туркия ҳудудида энг кенг қамровли тармоққа эга бўлган ҳолда жаҳоннинг 18 та давлатида банк хизматларини кўрсатади. Шунингдек, банк молиявий лизинг, пенсия фонди, суғурта, инвестицион банк, портфель инвестициялари ва ахборот технологиялари соҳасида ҳам фаол хизмат кўрсатади. Бундай кучли ташкилий тузилиш банкнинг комплекс молиявий хизматларни кўрсатишдаги асосий устунликларидан биридир.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.

Share

Leave a Reply

Your email address will not be published. Required fields are marked *

*