Банк активлари даромадлилиги таҳлили

Тижорат банклари рентабеллиги даражасини таҳлил қилиш кенг ўрганилган мавзулардан бири ҳисобланади. Ушбу мавзу қанчалик чуқур ўрганилса, шунча амалиётда қўллаш мумкин бўлган фойдали таклифлар вужудга келмоқда. Шу нуқтаи назардан Банк активлари даромадлилигини таҳлил қилиш усулларини ўрганилиши долзарб мавзу деб ҳисобланди.

Тижорат банклари фаолияти асосий мақсади даромад олишга қаратилган. Бу ўз навбатида банк акциядорлари ва инвесторлари талаблари ҳисобланади. Банк активларидан самарали фойдаланиш банк мулкдорлари хамда бошқарувининг доимий назоратида бўлади. Шу билан бирга, банк активлари миқдори катталиги хамда активлар турлари ва хусусиятлари кенглиги ушбу активларнинг самарадорлик даражасини баҳолашда қийинчилик вужудга келтиради.

Тижорат банклари активлари даромадлилик даражасини ҳисоблашнинг энг содда ва кенг тарқалган усули бу активлар рентабеллиги кўрсаткичи (RoA) ва операцион ҳаражатлар рентабеллиги (Cost to Income) ни ҳисоблашдан иборатдир.

Адабиётларни таҳлил қилсак, активлар рентабеллиги кўрсаткичи (RoA)ни бир неча усулда ҳиобланиши мумкинлигини кўришимиз мумкин: 1) банк соф фойдасини жами актив суммасига бўлиш; 2) солиқ тўлангунга қадар фойдани актив суммасига бўлиш; 3) соф фойдани ўртача активлар суммасига бўлиш  ва бошқа усуллар орқали ҳисобланади:

RoA=NP/TA; RoA=PbT/TA; RoAA=NP/TAA; RoAA=PbT/TAA

Бунда:   RoA – активлар рентабеллиги (Return on Assets);

              NP – йилнинг соф фойдаси (Net Profit for the year);

              PbT – солиқ тўлангунча фойда (Profit before tax);

              TA – банк активлари (Total Assets);

              TAA – банк ўртача активлари (Total Average Assets)

Таъкидлаш жоизки ушбу кўрсаткич доимий равишда самарали маълумот тақдим этмаслиги мумкин. Амалий таҳлиллар шуни кўрсатмоқдаки тижорат банклари йириклашиб борган сари RoA кўрсаткичи пасайиб бориш эҳтимоли кучаяди. Бу бир тарафдан банк активларини бошқариш қийинчилиги вужудга келаётганлигидан далолат берса, бошқа тарафдан бозорнинг юқори рентабеллик қисми ўзлаштириб бўлиб паст рентабеллик қисмига ўтилганлигидан далолат бериши мумкин.

Шу нуқтаи назардан, банк активлари рентабеллиги даражасини ҳисоблашда банк активлари кенгайишини инобатга олиш, хусусан қилинаётган ҳаражатлар қанча даромад келтираётганлигига баҳо бериш лозим бўлади.

Банк активлари салмоғини ошириш самарадорлигини ҳисоблаш учун ҳаражатлар рентабеллиги (cost-to-income ratio) кўрсаткичидан фойдаланиш мумкин. адабиётлар таҳлил қилинса ушбу кўрсаткич бир неча усуллар билан ҳисобланиши мумкинлигини кўриш мумкин. Хусусан: 1) операцион ҳаражатларни операцион даромадларга нисбати; 2) даромад келтирувчи ҳаражатларни даромадга нисбати; 3) иш ҳақи ҳаражатлари ва бошқа ҳаражатларни соф фоизли даромад ва бошқа даромадларга нисбати ва бошқа усуллар орқали ҳисобланди:

CIR=OE/OI; CIR=CAI/I; CIR=(EC+OOE)/(NII+OI); CIR=OE/(NII+nII)

Бунда:   CIR – ҳаражатлар рентабеллиги (Cost-to-Income Ratio);

              OE – операцион ҳаражатлар (Operating Expenses);

              OI – операцион даромад (Operating Income);

              CAI – даромад келтирувчи ҳаражатлар (cost of acquiring that income);

              I – даромад (Income)

              EC – иш ҳақи ҳаражатлари (Employee Cost)

              OOE – бошқа операцион ҳаражатлар (Other Operating Expenses)

              NII – соф фоизли даромад (Net Interest Income)

              nII – фоизсиз даромад (non-Interest Income)

Ушбу кўрсаткич банкнинг кенгайиши қанчалик самара келтираётганлигини баҳолаш имкониятини беради. Банк активлари даромадлилиги ва сифати бўйича бир қатор бошқа кўрсаткичлар мавжуд бўлиб, ушбу кўрсаткичларнинг муҳимлари илмий тадқиқот иши статистик маълумотлар таҳлил қилинган ҳолда тақдим этилди.

Юқорида келтирилган икки кўрсаткич бўйича илмий тадқиқот иши натижасида қуйидаги таклифлар келтирилди:

  1. Банк активлари рентабеллиги RoA ва RoAA кўрсаткичларини ҳисоблаш билан аниқланади. Бунда жами активлар суммаси брутто балансдан олиниши таклиф этилади;
  2. Банк активлари рентабеллигини ҳисоблашда банк активлари таснифланиб, ҳар бир таснифланган актив бўйича алоҳида ҳамда жами актив бўйича рентабеллик ҳисоблаш таклиф этилади. Бу банкнинг қайси йўналишдаги активлар даромадлилик даражаси юқорилигини баҳолаш имконини беради;
  3. Ҳаражатлар рентабеллигини ҳисоблашда нафақат операцон ҳаражат ва даромат нисбатини, балки аосисий фаолият бўйича жами ҳаражат ва даромад нисбатини ҳисоблаш таклиф этилади. Бу банкнинг функционал ҳусусиятидан келиб, банк кенгайишининг самарадорлигига баҳо бериш имконини беради

Тошбоев Бахтиёр Усмонкулович, Банк молия академияси

Share

Банкларда молиявий активларни риск ва даромад муносабати доирасида такомиллаштириш

Бугунги кунда банк фаолияти жадал ривожланиб бораётган экан, бунга асосан банкларни даромад келтираётган активлар ўрни алоҳида деб айта оламиз.

Тижорат банклари фаолиятининг асосий пировард мақсади даромадни максимал даражада олишдан иборатдир. Шу нуктаи-назардан олганда, банк активларининг даромадлилигини баҳолаш муҳим аҳамият касб этади.

Банкка даромад келтирувчи ва даромад келтирмайдиган активларни ҳисобга олиш ва таҳлил қилиш, уларнинг функциялари иқтисодий шароитга боғлик ҳолда улар таркибини ўзгартириб туриш кераклиги тўғрисида хулоса чиқаришга имкон бермоқда. Иқтисодий беқарорлик шароитида фаолиятсиз активларнинг кўпгина қисми фаолият қилаётган активларнинг элементларига айланади, кўпинча бу валюта ва ҳаракатсиз активларга тегишлидир. Тижорат банклари ўзларининг баланслари структурасини доимий равишда унинг даромадлилиги нуқтаи назаридан таҳлил қилиб боришлари керак.

Даромад таҳлили сифат кўрсаткичига нисбатан миқдор кўрсаткичига кўпроқ тегишлидир, шу сабабдан у банк фаолиятини баҳолашда катта аҳамиятга эга. Банк капиталини ошириш ва кредит потенциалини мустахкамлаш унинг мустаҳкамлигига боғлиқдир.

Банкнинг даромад келтирадиган активларга: барча турдаги кредитлар беришга сарфланган маблағлар; ДҚМО ва бошқа қимматбаҳо қоғозларга сарфланган маблағлар; қимматли қоғозлар, лизинг ва факторинг операциялри ва бошқалар киради.

Банк активларини диверсификациялаш жараёнида кутилаётга даромадлилик ва риск даражаси инобатга олинади. Ушбу кўрсаткич молия бозорида тўғри пропорционаллик даражасига эга эканлигини инобатга олинса, аксарият ҳолатда актив жойлаштирув ставкаси WACC (капиталнинг ўртача нархи) фоиз ставкаси ва банк маржасидан иборат бўлади. Ўз навбатида, банк маржаси таркибида актив риски даражаси инобатга олинаётганлиги таъкидланади.

Капиталнинг ўртача нархи қуйидаги формула билан аниқланади:

             Formula for Weighted Average Cost Of Capital (WACC)(1)[1]

Бунда:

WACC – капиталнинг ўртача нархи (weighted average cost of capital);

E – капитал; D – мажбурият;

V – ташкилотнинг бозор қиймати;

Re – капитал нархи; Rd – мажбурият нархи;

Tc – солиқ ставкаси.

Банк томонидан жалб қилинган ресурслар (капитал ва мажбурият) тўлиқ оптимал равишда даромад келтирувчи активларга бозор баҳоларида жойлаштириш имкони мавджуд бўлмайди. Капиталнинг бир қисмини фоизли даромад келтирмайдиган активлар (нақд пулар, маъмурий бинолар, банк дастурлари ва бошқалар)га жойлаштирилади, айрим активлар ижтимоий аҳамиятга эга объектларга имтиёзли равишда жойлаштирилади.

Шу нуқтаи назардан, молиявий активлар ҳисобини такомиллаштириш мавзусидаги илмий тадқиқод ишида WACC ни ҳисоблаш капиталнинг тўлиқ қисми бўйича эмас, балки банк активлар ва пассивлари гуруҳлаштирилганидан сўнг ушбу гуруҳ қисмида WACCi ни ҳисоблаш таклиф этилади.

Ўз навбатида, ҳар бир гуруҳ бўйича соф фоизли маржа ҳисобланиши ва ушбу банк маржаси молиявий рискларни қоплаши даражасини ўрганиб борилиши таклиф этилади.

Банк маржасида молиявий рисклар суммаси қопланганлиги даражасига қараб уч гуруҳга ажратиш мумкин: қисман қопланган, тўлиқ қопланган ва ортиғи билан қопланган. Шу нуқтаи назардан банк менежментининг ҳатти ҳаракати рискни қабул қилувчи (risk seeker); рискдан қочувчи (risk averse) ва нейтрал (risk neutral) характерга эга бўлади.

Айрим ҳолларда бир неча банкларда бир турдаги банк хизматининг фоиз ставкалари фарқ қилиши кўзга ташланади. Албатта, ушбу банкларнинг капитал базаси ва капитални жалб этиш  (WACC) фоиз ставкаси актив фоиз ставкасига таъсир кўрсатади. Шу билан бирга ушбу актив тури ушбу банк активлари портфелида риск даражаси хамда банк менежментининг рискка бўлган иштахаси кўрсаткичлари таъсир қилади. Бугунги кундаги тижорат банклари томонидан таклиф этилаётган тижорат кредитларининг фоиз ставкалари турли бўлиши ушбу кўрсаткичлар билан боғлиқ бўлмоқда.

Ўзбекистон тижорат банкларида бир неча йиллар давомида қўлланиш доираси чекланган овердрафт ва авто кредитлар кенг қамровда таклиф этилиши банкнинг даромад келтирувчи активларини ошириш борасидаги ислоҳатлар натижасида вужудга келмоқда.

Тижорат банкларининг актив операцияларида даромад келтирувчи активларни кўпайтириш, яъни банк ликвидлигини сақлаган ҳолда активларнинг қолган қисмини даромад келтириш учун жойлаш муҳим аҳамият касб этади. Фоизли даромад манбаи кредитларни бир соҳа ёки тармоққа эмас балки бир нечта тармоққа жойлаштириш таклиф этилади.

Банкларда даромадлар таркибини кўпайтириш учун банк даромад келтирувчи хизматлар турини кўпайтириш керак. Жумладан: банклараро кредитлашни кенгайтириш; қимматли қоғозлар олди-сотдисида фаол иштирок этиш; тижорат кредитлари турларини кенгайтириш, очиқ кредит линияларини таклиф этиш; вексель қимматли қоғозларини жорий қилиш ва форфейтинг хизматларини таклиф қилиш; мижоз молиявий активларини бошқариш хизматларини кўрсатиш таклиф этилади.

Тошбоев Бахтиёр Усмонкулович, Банк молия академияси

[1] Интернетдаги инвестиция энциклопедияси: https://www.investopedia.com/terms/w/wacc.asp

Share

Inflyatsiya bizga nimasi bilan xavf soladi?

Картинки по запросу инфляцияInflyatsiya… inflyatsiya… inflyatsiya. Bugungi kunda mamlakatimizda ushbu atamani bilmagan yoki ushbu ibora bilan kundalik xayotida duch kelmagan birorta inson topilmasa kerak.

Inflyatsiya bilan biz deyarli har yerda duch kelamiz. Aytaylik, yil boshida biz 1 mln. so`m oylik maoshi olamiz. Bunga moslashamiz va bu bizga yetarlidek. Yil oxiriga borib esa maoshimiz, xaridlarimiz o`zgarmagandek, lekin oilaviy byudjetimizda qandaydir yetishmovchilik, tanqislikni sezgandek bo`lamiz. Yoki bo`lmasa ortiqcha jamg`armamizni rejalashtirilmagan xarajatlar uchun sarflab qo`yamiz. Oqibatda jami xarajatlarni, xaridlarni amalga oshirish uchun ko`proq ishlashimish yoki qo`shimcha daromad manbaini izlashimizga majbur bo`lamiz. Bu holat barcha mamlakatlarda, garchi turli hil darajalarda bo`lsada, sodir bo`lmoqda. Chunki biz inflyatsion olamda yashayapmiz. Continue reading Inflyatsiya bizga nimasi bilan xavf soladi?

Share

Инфляция нимаси билан зарарли ва унга қарши қандай курашиш мумкин

Картинки по запросу инфляцияИнфляцияни жиловлай олсаккина, иқтисодий ислоҳотлар самара беради.

Иқтисодий ислоҳотлар авж палласига чиқди. Валюта бозори либераллашуви жараёни кечмоқда, эрта-индин алмашинув курслари тенглашади, аҳоли ва бизнес валютани банкларда ва алмашинув шохобчаларида бемалол содиш-харид қилиш имкониятига эга бўлади. Экспорт учун барьерлар қисқаради. Бизнесни юритиш учун маъмурий харажатларни қисқартириш, табрикорларнинг моддий ресурслардан фойдаланишини енгиллатиш бўйича чоралар режалаштирилмоқда. Солиқ ислоҳоти муҳокама этилмоқда. Банк ислоҳоти эшик қоқмоқда. Рақобатни ривожлантириш ва бизнес юритиш учун тенг шароитлар яратиш бўйича чоралар кўзда тутилмоқда. Маъмурий ислоҳотларни ўтказиш режалари чоп этилмоқда. Continue reading Инфляция нимаси билан зарарли ва унга қарши қандай курашиш мумкин

Share

Иқтисодиёт тамойиллари – Мэнкью Н.Г. – дарслик

Чоп этилган йили: 1999
Муаллиф:
Мэнкью Н.Г.
Рукн:
Иқтисодиёт
Нашриёт:
«Питер»
Шакл:
pdf
Сифати:
Нусха олинган саҳифалар
Саҳифалар сони:
784
Қисқача: 19 асрнинг Буюк иқтисодчиси Альфред Маршалл “Иқтисодиёт илми жамиятнинг нормал ҳаётий фаолиятини ўрганади” деб ҳисоблаган эди. Мана юз йилдан ортиқ вақт ўтибдиҳамки инсонларнинг иқтисодий фаолияти бирмунча бойиди, бироқ Маршаллнинг тушунчалари ҳанузгача долзарбдир.
Ушбу китобни ўрганишга учта асосий сабаб мавжуд. Иқтисодиёт назариясини ўрганиш сизга атроф-муҳитни яхши англашга ёрдам беради. Экономикс кўплаб қизиқарли саволларни ўртага ташлайди. Нима учун Нью-Йорк ёки Москвадан яшаш учун уй топиш мушкул? Нима учун авиакомпаниялар “бориш ва келиш” билетларини агар йўловчи белгиланган жойда шанбадан якшанбага ўтар кечаси қолса чегирма билан сотишади? Нима учун актёр Джим Кэрри кўп даромад олади? Нима сабабдан Африканинг кўплаб давлатларида яшаш даражаси паст? Нима учун баъзи мамлакатлар гиперинфляция алангасида қолиб кетган, айримларида эса нарҳлар даражаси ўзгармай қолади? Булар ҳали сиз иқтисодиётга кириш курсидан ўқиб ўрганишингиз мумкин бўлган жуда кўплаб саволлардан бир қисми холос.
 
Share