Банкларда молиявий активларни риск ва даромад муносабати доирасида такомиллаштириш

Бугунги кунда банк фаолияти жадал ривожланиб бораётган экан, бунга асосан банкларни даромад келтираётган активлар ўрни алоҳида деб айта оламиз.

Тижорат банклари фаолиятининг асосий пировард мақсади даромадни максимал даражада олишдан иборатдир. Шу нуктаи-назардан олганда, банк активларининг даромадлилигини баҳолаш муҳим аҳамият касб этади.

Банкка даромад келтирувчи ва даромад келтирмайдиган активларни ҳисобга олиш ва таҳлил қилиш, уларнинг функциялари иқтисодий шароитга боғлик ҳолда улар таркибини ўзгартириб туриш кераклиги тўғрисида хулоса чиқаришга имкон бермоқда. Иқтисодий беқарорлик шароитида фаолиятсиз активларнинг кўпгина қисми фаолият қилаётган активларнинг элементларига айланади, кўпинча бу валюта ва ҳаракатсиз активларга тегишлидир. Тижорат банклари ўзларининг баланслари структурасини доимий равишда унинг даромадлилиги нуқтаи назаридан таҳлил қилиб боришлари керак.

Даромад таҳлили сифат кўрсаткичига нисбатан миқдор кўрсаткичига кўпроқ тегишлидир, шу сабабдан у банк фаолиятини баҳолашда катта аҳамиятга эга. Банк капиталини ошириш ва кредит потенциалини мустахкамлаш унинг мустаҳкамлигига боғлиқдир.

Банкнинг даромад келтирадиган активларга: барча турдаги кредитлар беришга сарфланган маблағлар; ДҚМО ва бошқа қимматбаҳо қоғозларга сарфланган маблағлар; қимматли қоғозлар, лизинг ва факторинг операциялри ва бошқалар киради.

Банк активларини диверсификациялаш жараёнида кутилаётга даромадлилик ва риск даражаси инобатга олинади. Ушбу кўрсаткич молия бозорида тўғри пропорционаллик даражасига эга эканлигини инобатга олинса, аксарият ҳолатда актив жойлаштирув ставкаси WACC (капиталнинг ўртача нархи) фоиз ставкаси ва банк маржасидан иборат бўлади. Ўз навбатида, банк маржаси таркибида актив риски даражаси инобатга олинаётганлиги таъкидланади.

Капиталнинг ўртача нархи қуйидаги формула билан аниқланади:

             Formula for Weighted Average Cost Of Capital (WACC)(1)[1]

Бунда:

WACC – капиталнинг ўртача нархи (weighted average cost of capital);

E – капитал; D – мажбурият;

V – ташкилотнинг бозор қиймати;

Re – капитал нархи; Rd – мажбурият нархи;

Tc – солиқ ставкаси.

Банк томонидан жалб қилинган ресурслар (капитал ва мажбурият) тўлиқ оптимал равишда даромад келтирувчи активларга бозор баҳоларида жойлаштириш имкони мавджуд бўлмайди. Капиталнинг бир қисмини фоизли даромад келтирмайдиган активлар (нақд пулар, маъмурий бинолар, банк дастурлари ва бошқалар)га жойлаштирилади, айрим активлар ижтимоий аҳамиятга эга объектларга имтиёзли равишда жойлаштирилади.

Шу нуқтаи назардан, молиявий активлар ҳисобини такомиллаштириш мавзусидаги илмий тадқиқод ишида WACC ни ҳисоблаш капиталнинг тўлиқ қисми бўйича эмас, балки банк активлар ва пассивлари гуруҳлаштирилганидан сўнг ушбу гуруҳ қисмида WACCi ни ҳисоблаш таклиф этилади.

Ўз навбатида, ҳар бир гуруҳ бўйича соф фоизли маржа ҳисобланиши ва ушбу банк маржаси молиявий рискларни қоплаши даражасини ўрганиб борилиши таклиф этилади.

Банк маржасида молиявий рисклар суммаси қопланганлиги даражасига қараб уч гуруҳга ажратиш мумкин: қисман қопланган, тўлиқ қопланган ва ортиғи билан қопланган. Шу нуқтаи назардан банк менежментининг ҳатти ҳаракати рискни қабул қилувчи (risk seeker); рискдан қочувчи (risk averse) ва нейтрал (risk neutral) характерга эга бўлади.

Айрим ҳолларда бир неча банкларда бир турдаги банк хизматининг фоиз ставкалари фарқ қилиши кўзга ташланади. Албатта, ушбу банкларнинг капитал базаси ва капитални жалб этиш  (WACC) фоиз ставкаси актив фоиз ставкасига таъсир кўрсатади. Шу билан бирга ушбу актив тури ушбу банк активлари портфелида риск даражаси хамда банк менежментининг рискка бўлган иштахаси кўрсаткичлари таъсир қилади. Бугунги кундаги тижорат банклари томонидан таклиф этилаётган тижорат кредитларининг фоиз ставкалари турли бўлиши ушбу кўрсаткичлар билан боғлиқ бўлмоқда.

Ўзбекистон тижорат банкларида бир неча йиллар давомида қўлланиш доираси чекланган овердрафт ва авто кредитлар кенг қамровда таклиф этилиши банкнинг даромад келтирувчи активларини ошириш борасидаги ислоҳатлар натижасида вужудга келмоқда.

Тижорат банкларининг актив операцияларида даромад келтирувчи активларни кўпайтириш, яъни банк ликвидлигини сақлаган ҳолда активларнинг қолган қисмини даромад келтириш учун жойлаш муҳим аҳамият касб этади. Фоизли даромад манбаи кредитларни бир соҳа ёки тармоққа эмас балки бир нечта тармоққа жойлаштириш таклиф этилади.

Банкларда даромадлар таркибини кўпайтириш учун банк даромад келтирувчи хизматлар турини кўпайтириш керак. Жумладан: банклараро кредитлашни кенгайтириш; қимматли қоғозлар олди-сотдисида фаол иштирок этиш; тижорат кредитлари турларини кенгайтириш, очиқ кредит линияларини таклиф этиш; вексель қимматли қоғозларини жорий қилиш ва форфейтинг хизматларини таклиф қилиш; мижоз молиявий активларини бошқариш хизматларини кўрсатиш таклиф этилади.

Тошбоев Бахтиёр Усмонкулович, Банк молия академияси

[1] Интернетдаги инвестиция энциклопедияси: https://www.investopedia.com/terms/w/wacc.asp

Share

Ўзбекистон банкларидаги омонатлар фоизлари 2018

Картинки по запросу проценты по вкладам

Банк омонатлари ёрдамида капитални қандай кўпайтириш мумкин? Мамлакатимиз банкларининг анча манфаатли таклифлари таҳлилини эълон қиламиз.

Яқинда жисмоний шахслар учун банкка ташриф буюрмасдан мобиль банкинг тизими орқали депозит очиш имконияти пайдо бўлди. Бундай инновация «Hamkor bаnk» АТБ томонидан жорий этилди. Агар мижоз 1 млн. сўмдан ортиқ маблағни 9 ойга депозитга қўйса, банк йиллик 19% тўлашга тайёр. Онлайн-омонатдан фойдаланиш учун шу банкнинг пластик картаси сақловчиси бўлиш даркор. Continue reading Ўзбекистон банкларидаги омонатлар фоизлари 2018

Share

Бир ойда икки баравар даромад тўлаймиз – Аҳмадбой қайтдими ёхуд ТРИНИТИ тизими ҳақида

Картинки по запросу trinity3.meБугунги кундаги жаҳон молия бозорида пул жалб қилиш ва уни кўпайтириб қайтиб берадиган миллионлаб ташкилотлар мавжуддир. Улар расмий ва норасмий секторларда фаолият юритишади. Улардан айримлари эса аввал норасмий секторда оммалашиб кейин расмий секторга кириб борганлари ҳам мавжуд. Шунингдек аксарият қисми норасмий секторда фаолият юритган ҳолда йўқ бўлиб кетганлари ҳам мавжуд. Continue reading Бир ойда икки баравар даромад тўлаймиз – Аҳмадбой қайтдими ёхуд ТРИНИТИ тизими ҳақида

Share

Ўзбекистонда долларни қаерга юқори фойда келиши кафолатланган тарзда қўйиш мумкин

Картинки по запросу вклад в иностранной валютеЖисмоний шахслар учун банк омонатларининг фоиз ставкалари мавзусини давом эттирар эканмиз, Ўзбекистон банклари томонидан 2017 йилнинг май ойида тақдим этилаётган энг фойдали омонатлар солиштирма жадвалини тақдим этамиз.

Ёстиқ тагида, пайпоқда, тахмонда сақланадиган пуллар ҳеч қандай фойда келтирмаслиги ҳеч кимга сир эмас. Уларни кўпайтиришнинг усулларидан бири – бу муддатли депозитдир.

Ўзбекистон банклари депозит маҳсулотларининг ўзига хослиги кўпайган фоиз суммаларини қандай валютада олишни танлаш имкониятидир. Банкларда фойдани ёки сўмда ёхуд валютада олиш мумкин. Continue reading Ўзбекистонда долларни қаерга юқори фойда келиши кафолатланган тарзда қўйиш мумкин

Share