Банк активлари даромадлилиги таҳлили

Тижорат банклари рентабеллиги даражасини таҳлил қилиш кенг ўрганилган мавзулардан бири ҳисобланади. Ушбу мавзу қанчалик чуқур ўрганилса, шунча амалиётда қўллаш мумкин бўлган фойдали таклифлар вужудга келмоқда. Шу нуқтаи назардан Банк активлари даромадлилигини таҳлил қилиш усулларини ўрганилиши долзарб мавзу деб ҳисобланди.

Тижорат банклари фаолияти асосий мақсади даромад олишга қаратилган. Бу ўз навбатида банк акциядорлари ва инвесторлари талаблари ҳисобланади. Банк активларидан самарали фойдаланиш банк мулкдорлари хамда бошқарувининг доимий назоратида бўлади. Шу билан бирга, банк активлари миқдори катталиги хамда активлар турлари ва хусусиятлари кенглиги ушбу активларнинг самарадорлик даражасини баҳолашда қийинчилик вужудга келтиради.

Тижорат банклари активлари даромадлилик даражасини ҳисоблашнинг энг содда ва кенг тарқалган усули бу активлар рентабеллиги кўрсаткичи (RoA) ва операцион ҳаражатлар рентабеллиги (Cost to Income) ни ҳисоблашдан иборатдир.

Адабиётларни таҳлил қилсак, активлар рентабеллиги кўрсаткичи (RoA)ни бир неча усулда ҳиобланиши мумкинлигини кўришимиз мумкин: 1) банк соф фойдасини жами актив суммасига бўлиш; 2) солиқ тўлангунга қадар фойдани актив суммасига бўлиш; 3) соф фойдани ўртача активлар суммасига бўлиш  ва бошқа усуллар орқали ҳисобланади:

RoA=NP/TA; RoA=PbT/TA; RoAA=NP/TAA; RoAA=PbT/TAA

Бунда:   RoA – активлар рентабеллиги (Return on Assets);

              NP – йилнинг соф фойдаси (Net Profit for the year);

              PbT – солиқ тўлангунча фойда (Profit before tax);

              TA – банк активлари (Total Assets);

              TAA – банк ўртача активлари (Total Average Assets)

Таъкидлаш жоизки ушбу кўрсаткич доимий равишда самарали маълумот тақдим этмаслиги мумкин. Амалий таҳлиллар шуни кўрсатмоқдаки тижорат банклари йириклашиб борган сари RoA кўрсаткичи пасайиб бориш эҳтимоли кучаяди. Бу бир тарафдан банк активларини бошқариш қийинчилиги вужудга келаётганлигидан далолат берса, бошқа тарафдан бозорнинг юқори рентабеллик қисми ўзлаштириб бўлиб паст рентабеллик қисмига ўтилганлигидан далолат бериши мумкин.

Шу нуқтаи назардан, банк активлари рентабеллиги даражасини ҳисоблашда банк активлари кенгайишини инобатга олиш, хусусан қилинаётган ҳаражатлар қанча даромад келтираётганлигига баҳо бериш лозим бўлади.

Банк активлари салмоғини ошириш самарадорлигини ҳисоблаш учун ҳаражатлар рентабеллиги (cost-to-income ratio) кўрсаткичидан фойдаланиш мумкин. адабиётлар таҳлил қилинса ушбу кўрсаткич бир неча усуллар билан ҳисобланиши мумкинлигини кўриш мумкин. Хусусан: 1) операцион ҳаражатларни операцион даромадларга нисбати; 2) даромад келтирувчи ҳаражатларни даромадга нисбати; 3) иш ҳақи ҳаражатлари ва бошқа ҳаражатларни соф фоизли даромад ва бошқа даромадларга нисбати ва бошқа усуллар орқали ҳисобланди:

CIR=OE/OI; CIR=CAI/I; CIR=(EC+OOE)/(NII+OI); CIR=OE/(NII+nII)

Бунда:   CIR – ҳаражатлар рентабеллиги (Cost-to-Income Ratio);

              OE – операцион ҳаражатлар (Operating Expenses);

              OI – операцион даромад (Operating Income);

              CAI – даромад келтирувчи ҳаражатлар (cost of acquiring that income);

              I – даромад (Income)

              EC – иш ҳақи ҳаражатлари (Employee Cost)

              OOE – бошқа операцион ҳаражатлар (Other Operating Expenses)

              NII – соф фоизли даромад (Net Interest Income)

              nII – фоизсиз даромад (non-Interest Income)

Ушбу кўрсаткич банкнинг кенгайиши қанчалик самара келтираётганлигини баҳолаш имкониятини беради. Банк активлари даромадлилиги ва сифати бўйича бир қатор бошқа кўрсаткичлар мавжуд бўлиб, ушбу кўрсаткичларнинг муҳимлари илмий тадқиқот иши статистик маълумотлар таҳлил қилинган ҳолда тақдим этилди.

Юқорида келтирилган икки кўрсаткич бўйича илмий тадқиқот иши натижасида қуйидаги таклифлар келтирилди:

  1. Банк активлари рентабеллиги RoA ва RoAA кўрсаткичларини ҳисоблаш билан аниқланади. Бунда жами активлар суммаси брутто балансдан олиниши таклиф этилади;
  2. Банк активлари рентабеллигини ҳисоблашда банк активлари таснифланиб, ҳар бир таснифланган актив бўйича алоҳида ҳамда жами актив бўйича рентабеллик ҳисоблаш таклиф этилади. Бу банкнинг қайси йўналишдаги активлар даромадлилик даражаси юқорилигини баҳолаш имконини беради;
  3. Ҳаражатлар рентабеллигини ҳисоблашда нафақат операцон ҳаражат ва даромат нисбатини, балки аосисий фаолият бўйича жами ҳаражат ва даромад нисбатини ҳисоблаш таклиф этилади. Бу банкнинг функционал ҳусусиятидан келиб, банк кенгайишининг самарадорлигига баҳо бериш имконини беради

Тошбоев Бахтиёр Усмонкулович, Банк молия академияси

Share

Тижорат банклари ва суғурта ташкилотлари устав капитали энди сўмда белгиланади

 

Похожее изображениеПрезидентнинг 29.09.2017 йилдаги ПФ–5197-сон «Ўзбекистон Республикаси Президентининг баъзи ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек, айримларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида»ги Фармони эълон қилинди.

Continue reading Тижорат банклари ва суғурта ташкилотлари устав капитали энди сўмда белгиланади

Share

Пластик карталарга хизмат кўрсатиш тарифлари энди сўмда белгиланади

Похожее изображениеЦентральный банк совместно с Ассоциацией банков Узбекистана внес ряд изменений и дополнений в рекомендуемый тарифный план для коммерческих банков и небанковских кредитных организаций при обслуживании клиентов в межбанковской розничной платежной системе посредством сумовых пластиковых карт. Continue reading Пластик карталарга хизмат кўрсатиш тарифлари энди сўмда белгиланади

Share

Хорижий валютани харид қилишдаги харажатлар ва халқапо пластик карточка тарифлари

Картинки по запросу visa mastercard iconЦентральный банк дал разъяснения по запросам о порядке покупки физическими лицами иностранной валюты. Приобретение иностранной валюты физическими лицами

Граждане могут приобрести иностранную валюту в конверсионных отделах коммерческих банков в безналичной форме с зачислением купленной иностранной валюты на международную платежную карту (конверсионную). Оплата в национальной валюте может производиться как в наличной, так и безналичной форме – посредством банковских платежных карт (пластиковых карт). Continue reading Хорижий валютани харид қилишдаги харажатлар ва халқапо пластик карточка тарифлари

Share

Валютани эркин конвертацияси – бизни нима кутмоқда?

Мана ниҳоят барча интиқ бўлиб кутган «Валюта сиёсатини либераллаштириш бўйича бирламчи чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПФ-5177сонли фармони имзоланди ва 5 сентябрдан амалда қўлланилиши белгиланди.

Оддий кишилар ушбу фармоннинг туб моҳиятига ҳали етиб бормасдан турли фикрларни илгари суришни бошладики, улар орасида «энди ҳамма нарса қиммат бўларкан», «яна алмаштириш шохобчаларида фақат катта навбатлар бўлади», «қора бозор йўқ бўлиб кетарканми», «оддий халқ фақат зарар кўраркан», «яна ўша картага пул ўтказишаркан» (у ҳеч қаерга ўтмайди), ёки бўлмасам «50 мингталик чиқиши бекоргамас, долларни банклар берадиган бўлса аниқ сўм пули синаркан» деган фикрларгача янгради. Бироқ юқоридаги фикрларнинг барчаси бирдек ҳақиқатдан анча йироқ бўлган фикрлар эканини алоҳида таъкидлаб ўтмоқчимиз. Continue reading Валютани эркин конвертацияси – бизни нима кутмоқда?

Share

Аҳолига автокредит

С июня 2017 года граждане Узбекистана могут приобрести в кредит автомобили отечественного производства. В данной публикации представлены условия автокредитования от Акционерного коммерческого банка «Асака» и Акционерно-коммерческого «Алокабанка». Continue reading Аҳолига автокредит

Share

Ўзбекистонда Туркиянинг “Зироат банки” филиали очилади

Картинки по запросу зираат банк в узбекистанеТурк давлат банки “Зироат банки” Тошкентда ўз филиалини очади дея ҳабар беради, ҳукумат делегацияси аъзосининг Туркия билан учрашувдаги бўлган музокараларига асосланиб podrobno.uz нашри. “Яқин бир ой ичида Туркиянинг энг йирик банкларидан бири – “Зироат” банки Ўзбекистонда ўз филиалини ишга туширади. Туркия ҳукумати мамлакатимизда молиявий-ҳуқуқий кичик бизнес бўйича 500 миллион доллар миқдорида ўз линиясини очади”, – дея қайд этди Абдулла Арипов.

Continue reading Ўзбекистонда Туркиянинг “Зироат банки” филиали очилади

Share

Ҳукумат тижорат банклари капиталини 0.5 млрд долларга оширади

Картинки по запросу капитализация банков2017 йил 16 июнь куни ПҚ-3066 «Тижорат банкларининг капиталлашуви ва молиявий барқарорлигини ошириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар» бўйича Президент қарори қабул қилинди. Бу тижорат банкларининг ликвидлилигини сақлаб қолиш ва Базель 3 талаблари бўйича капитал етарлилиги кўрсаткичлари талабларига жавоб бериш учун зарур эди. Миллий валютанинг кучли девальвация қилиниши натижасида банкларнинг валютадаги активлари сўмадаги қиймати ошгани ҳолда банкларнинг ликвидлилик ва капитал етарлилиги кўрсаткичларини тушириб юборди. Ўйлаймизки, ушбу қарор маҳаллий тижорат банклари фаолиятининг умумий барқарорлигинги сақлаш учун ҳам долзарб ҳисобланади. Continue reading Ҳукумат тижорат банклари капиталини 0.5 млрд долларга оширади

Share

Ер юзидаги энг “нақд пулсиз” жамият

Картинки по запросу non cashБугунги кунда швед жамияти  – сайёрамиздаги энг “нақдсиз” жамият саналади. Риксбанк маълумотларига кўра, 2017 йилнинг I кварталида 56,8 млрд. крон ($6,4 млрд.) кўрсаткич билан муомаладаги банкнот ва тангалар сони 1990 йиллардаги даражага қайтган.

Айни дамда, нақдсиз шаклдагилари билан бирга қўшилган ҳолда, маблағлар йиғиндиси ўсишда давом этди. Натижада нақд маблағнинг ҳиссаси 2 фоизга қадар пасайди. 2007 йилда қайд этилган энг юқори кўрсаткичдан буён муомаладаги банкнот ва тангалар баҳоси тахминан 40 фоизга қисқарди. Continue reading Ер юзидаги энг “нақд пулсиз” жамият

Share

ТИФ Миллий банкининг навбатдаги раис ўрибосари янги банкка раис этиб тайинланди

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 12 апрелдаги №202 сонли қарорига мувофиқ Алимов Наврўзжон Раимджонович «Узагроэкспортбанк» акциядорлик тижорат банкига раис этиб тайинланди. 

Қайд этиб ўтиш жоизки, Алимов Наврўзжон 2015 йилдан бери Ўзбекистон Республикаси ТИФ Миллий банки раиси ўринбосари лавозимида фаолият юритиб келаётган эди. Continue reading ТИФ Миллий банкининг навбатдаги раис ўрибосари янги банкка раис этиб тайинланди

Share