Нобанк кредит ташкилотларининг асосий кўрсаткичлари

Похожее изображение2017 йил 1 октябрь ҳолатига нобанк кредит ташкилотларининг жами активлари қарийб 200 млрд. сўмга, кредит қўйилмалари қолдиғи 178,4 млрд. сўмга ва жами капитали 153,4 млрд. сўмга етди.

Мамлакатимиз Президентининг “Республика банк тизимини янада ривожлантириш ва барқарорлигини ошириш бўйича чора-тадбирлар тўғрисида” 2017 йил 12 сентябрдаги қарорида нобанк кредит ташкилотларининг молиявий барқарорлигини мустаҳкамлаш, улар томонидан кўрсатиладиган хизматлар ҳажмини, сифатини янада ошириш ва молиявий хизматлар истеъмолчиларининг ҳуқуқларини ҳимоя қилишга қаратилган қатор чоралар белгиланган.

Хусусан, мазкур ҳужжатда 2017 йил 1 октябрдан янги ташкил этилаётган микрокредит ташкилотлари учун устав капиталининг энг кам миқдори 2 млрд. сўм, ломбардлар учун эса 500 млн. сўм миқдорида белгиланди.

Фаолият юритаётган микрокредит ташкилотлари ва ломбардлар 2019 йилнинг 1 январига қадар устав капиталини белгиланган энг кам миқдорга етказишлари лозим.

Республикамиз минтақаларида жами 76 та нобанк кредит ташкилоти фаолият юритаётган бўлиб, уларнинг 30 таси микрокредит ташкилоти, 46 таси ломбарддир.

www.cbu.uz

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.

Share

Leave a Reply

Your email address will not be published. Required fields are marked *

*