2018 йилда мулк солиғи қимматроқ бўлади

Картинки по запросу кадастровая стоимость в узбекистане2018 йилдан жисмоний шахсларнинг мол-мулк солиғи мол-мулкнинг инвентар эмас, балки кадастр қиймати бўйича ҳисобланади. Тўловларнинг 20−25 фоизга ошиши кутилади.

Жисмоний шахсларнинг кўчмас мулк объектларини баҳолашнинг янгича тартиблари солиқларни бозор нархларига яқин қийматда ҳисоблаш мақсадида жорий этилмоқда. Бунда солиқ ставкаси 1,7 фоиздан 0,2 фоизгача пасайтирилди.

Молия вазирлиги раҳбарининг қайд этишича, бугунги кунда мол-мулк солиғи уйнинг инвентар қийматидан олинмоқда. Бу қиймат 1991 йилдаги нархда белгиланган бўлиб, унинг жорий нархи коэфицинетга кўпайтириб топилади. Коэфициент охирги марта 2010 йилда янгиланган бўлиб, уйнинг инвентар нархи бозор нархидан ўртача 20−25 марта кичикдир.

Масалан, Тошкент шаҳри Буюк Ипак йўли кўчасидаги 1980-йиллар охирида қурилган 9 қаватли бетон уйлардаги 3 хонали квартиранинг майдони 78 квадрат метрни ташкил қилади. Мазкур квартиранинг инвентар қиймати 11 миллион сўмни ташкил қилади. Келгуси йилдан ушбу квартиранинг кадастр қиймати эса 113 миллион сўм атрофида бўлиши кутилаяпти. Ушбу қийматдан 0,2 фоиз миқдорида мол-мулк солиғи тўланади. Ўшанда 227 минг сўм солиқ тўлайди. Ушбу хонадон эгалари 2017 йилда 190 минг сўм мол-мулк солиғи тўлаган, дея мисол келтирди вазир.

Молия вазирлиги Архитектура ва қурилиш давлат қўмитаси билан ҳамкорликда кўчмас мулк объекти ҳисобланган турар-жойларни бешта тоифага ажратиб, улар қийматини индексация қилди. бунда солиқларнинг кескин ортиб кетишига йўл қўймаслик вазифаси юклатилди.

У мол-мулк солиқлари ҳудудларнинг ижтимоий-иқтисодий ривожланишига қараб белгиланишини маълум қилди. Масалан, Хоразмдаги мол-мулк солиғи Тошкентдаги худди шундай объектдагидан 2 марта кам бўлади.

Бундан ташқари, маҳаллий ҳукумат органларига муайян ҳудуднинг ўзига хосликларини ҳисобга олган ҳолда жисмоний шахслар мол-мулк солиғи, ер солиғи ва қайд этилган солиқнинг базавий ставкасини 0,7-1,3 коэффициентда ошириш ёки тушириш ҳуқуқини тақдим этиш режалаштирилмоқда.

Жамшид Қўчқоров туман ҳокимиятининг ўзи ёки маҳалла қўмитаси мурожаати асосида алоҳида фуқаролар ёки оилаларга солиқларни 30 фоизгача камайтириш ҳуқуқига эга бўлишини таъкидлаб ўтди.

«Айни пайтда Тошкент мисолида айтадиган бўлсак, шундай уйлар борки, уларнинг реал кадастр баҳоси энг камида 400-500 млн сўмни ташкил этади. Агарда ҳокимлар у ёки бу туманда муайян кўча учун мол-мулк солиғини ошириш мумкин, деган қарорга келса, у ҳолда ўз қарорлари билан солиқ миқдорини 30 фоизгача ошириш ҳуқуқига эга. Бунинг учун Молия вазирлиги ёки бошқа ташкилотлардан рухсат олишлари шарт эмас», – деди бош вазир ўринбосари.

Солиқнинг номи

Мулкнинг кадастр қийматига нисбатан солиқ ставкаси (%да)

1.

Яшаш жойлари ва хонадонлар, дала ҳовлилар(200 метр квадратдан ортиқ бўлмаган), бошқа қурилишлар, бино ва иншоотлар

0,2

2.

Шаҳарларда жойлашган умумий майдони қуйидаги тартибдаги турар жойлар ва хонадонлар:

 

200 метр квадратдан 500 квадрат метргача

0,25

500 метр квадратдан ортиқ

0,35

3.

Умумий майдони 200 метр квадратдан ортиқ бўлган бошқа аҳоли яшаш пунктларида жойлашган яшаш жойлари, хонадонлар, дала ҳовлилар

0,25

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.

Share

2 thoughts on “2018 йилда мулк солиғи қимматроқ бўлади

  1. в 2017 году заплатил за имущество – 260000 сум (что покрыло полностью счет по имуществу при этом долгов не было ) квадратура по кадастру 207 кв.м . Расчет за 2018г – 260000+(260000*25/100)=337500. Вопрос – почему налоговая выставляет 344000 за имущество в 2018 году т.е на 6500 больше

Leave a Reply

Your email address will not be published. Required fields are marked *

*