Молиявий пирамида ва тармоқли маркетинг фарқи нимада?

Картинки по запросу финансовая пирамида и сетевой маркетинг в чем разницаТармоқли маркетинг бу молиявий пирамидами? МММ – MLM ҳаммаси бир маънони англатадими? Avon, Faberlic, Amway, Gano, Herbalife сингари ташкилотлар фирибгарлик ташкилотларими? Тармоқли маркетинг қонунийми? Ниқобланган молиявий пирамида нима ўзи? Юқоридаги саволларга жавобни қуйидаги мақолани ўқиш орқали билиб олишингиз мумкин.

Ҳар бир даврда ҳам осон пул топиш ёки пулни кўпайтириш йўллари инсонларни қизиқтириб келган. Иложи борича камроқ куч ва ақл сарфлаб кўпроқ фойда олиш ниятида тадбирорлар ўз маҳсулот ва хизматларини эркин ёлланма ходимлар орқали сотишни йўлга қўйишган. Ҳар бир ёлланма ишчининг даромади бевосита сотиладиган маҳсулот ва хизматга боғланганлиги дастлабки самарани берган бўлса, уларнинг бошқа яна ўзларига ўхшаган фаол ёлланма ишчиларни олиб келган ҳолда кўпроқ маҳсулот сотила бошлаши икки баравар самара келтира бошлаган. Шу тариқа эркин ёлланма ишчилар тармоғи бўлмиш тармоқли маркетинг (MLM) юзага келган. Бунда ёлланма ишчилар (бугунги кунда агентлар)ни рағбатлантиришнинг энг самарали усуллари қўлланилган. Фаолликка яраша даромад ҳам пропорционал белгиланган. Шу тариқа бу усул қўлланилган барча бизнес лойиҳалар тез суръатларда ривожлана борган. Бироқ, орада фирибгарлик ва қинғир мақсадли кимсалар пайдо бўлдики, ушбу усулни умуман бошқа мақсадда, яъни пулларни омонат кўринишида тезкорлик билан йиғилиши ҳамда қолганларнинг ҳисобига лойиҳа эгаларига тақсимланиши амалга оширилиши йўлида молиявий пирамидаларни ташкил қилишди ва бунинг натижасида жуда кўплаб инсонлар ўз маблағларидан айрилишди. Натижада инсонларда молиявий пирамидалар ва тармоқли маркетинг тушунчаларига нисбатан ишончсизлик ва ҳатар туйғулари пайдо бўлди. Оқибатда, иккала тушунча ўртасидаги тафовутларни билмаслик натижасида бугунги кунгача инсонлар зарар кўриб келмоқда. Мақолада ҳар бир тушунчага батафсил тўхталган ҳолда тўлиқ маълумот бериб ўтишга ҳаракат қиламиз.

Молиявий пирамида (шунингдек инвестицион пирамида) – тузилмадаги иштирокчиларни доимий пул маблағлари жалб қилиниши эвазига давомад билан таъминлашга асосланган фирибгарлик йўли. Пирамиданинг дастлабки иштирокчилари даромади кейинги омонатчилар ҳисобига тўлаб берилади. Кўп ҳолларда иштирокчилар олаётган даромади асл манбайи сир тутилади ва ўрнига бошқа ўйлаб топилган уйдирмалар айтилади ёки кам аҳамиятли қилиб кўрсатилади (Масалан, криптовалюталар биржаси, форекс биржаси, спорт ўйинлари, бинар опционлардан даромда олинади деб кўрсатилиши мумкин). Айнан мана шу нарса эса фирибгарлик саналади. Ўзбекистонда ушбу молиявий пирамидага мисол тариқасида Аҳмадбой иши воқеаси бўлган. Бундан ташқари Россияда Сергей Мавродининг МММ компанияси яққол мисол бўла олади. Ҳар иккала ҳолатда ҳам фирибгарлик натижасида маблағлар йиғилган ва якунда кўплаб инсонлар миллионлаб зарар кўришган.

Картинки по запросу финансовая пирамида и сетевой маркетинг в чем разница

Тармоқли маркетинг (ёки кўп поғонали маркетинг, ингл. multilevel marketing, MLM) – товар ва хизматларни мустақил дистрибьюторлар (сотувчи агентлар) орқали сотиш концепциясидир. Бунда ҳар бир мустақил агент ўзи бошқа агентни таклиф қилиш ҳуқуқига эга бўлиб, у таклиф этган барча агентларнинг рўйхатдан ўтишидан ва агентлар томонидан сотиладиган ҳар бир маҳсулот тушумидан фоиз ёки бонус кўринишида даромад олиш имконига эга ҳисобланади.

Тармоқли маркетинг бизнесдаги самарали сотиш механизмини йўлга қўйиш учун қўлланиладиган концепция ҳисобланади. Бунда концепцияни қўллашдан кўзланган асосий мақсадга қараб лойиҳанинг фирибгарлик лойиҳаси ёки ишончли лойиҳа эканлигига баҳо бериш мумкин. Чунки кўп ҳолларда тармоқли маркетингни эзгу мақсадда барчага бирдай фойда келтириши учун эмас, балки лойиҳанинг ҳақиқий эгалари максимал даражада фойда олгач, қолганларни хонавайрон қилиш мақсадида ташкил қилинади. Айни шундай ёмон ниятда ташкил қилинган лойиҳалар кўп бўлгани учун ҳам тармоқли маркетинг концепциясини кўплаб инсонлар молиявий пирамида билан бир хил нарса деб ҳисоблашади.

Аслида эса ҳар доим ҳам унақа эмас. Эзгу мақсадда қонуний ташкил қилинган бизнес лойиҳаларда тармоқли маркетинг фақатгина мижозларга маҳсулотларни тезроқ сотиш усули холос. Унда агентлардан худди арзон ишчи кучидай фойдаланилади. Бунда якуний харидорга нисбатан тўғридан-тўғри сотиш (direct marketing, direct selling) усули қўлланилади.

МММ – MLM ҳаммаси бир маънони англатадими?

Йўқ бу тушунчалар умуман бошқа бошқа. МММ сифатида Россияда Сергей Мавроди томонидан амалга оширилган фирибгарлик молиявий пирамида лойиҳаси эътироф этилади. MLM эса кўп поғонали маркетинг ёки тармоқли маркетингнинг инглизча номланиши ҳисобланади. МЛМ ва МММ ўртасидаги анча тафовутлар мавжуд.

Тармоқли маркетинг билан молиявий пирамида ўртасида қандай фарқлар мавжуд?

Ушбу саволга батафсилроқ жавоб бериш мақсадида тушунарлироқ бўлиши учун қуйидаги жадвал кўринишида асосий фарқларни кўрсатишга ҳаракат қилдик.

Тармоқли маркетинг (Сетевой маркетинг=MLM)

Молиявий пирамида (MMM)

Расмий фаолият олиб борилади

Норасмий фаолият олиб борилади

Қонуний рўйхатдан ўтганликликни тасдиқловчи ҳужжатлар (гувоҳнома, сертификат) тақдим этилади

Умуман рўйхатдан ўтмаган, оффшор ҳудудлардан бирида рўйхатдан ўтган ёки ясама қалбаки рўхатдан ўтганликни тасдиқловчи ҳужжатлар кўрсатилади

Ташкилот фаолиятига доир ҳар қандай маълумот батафсил берилади

Ташкилот фаолиятига доир маълумотлар тушунарсиз ёки мавҳум қилиб тушунтирилади

Албатта бирор бир турдаги маҳсулотни сотиш устида иш олиб борилади

Маҳсулотнинг умуман йўқлиги ёки сотиб бўлмайдиган хизматлар ҳақида сўз юритилади

Илк кунданоқ даромад кўриш имкони мавжуд ҳамда ўзидан кейинги иштирокчиларнинг самарали фаолияти натижасида доимий пассив даромад кўриш имкони мавжуд

Фақатгина бошида даромад кўриш имкони бор, доимий даромад кўриш имкони умуман мавжуд эмас

Маҳсулотни сотиш бўйича малакали иштирокчилардан ёки бевосита ходимлардан ўрганиш имкони мавжуд

Компаниядаги фирибгарлар томониодан қўшимча маблағ киритиш ва бошқаларни шунга жалб қилишдан бошқа бирор бир тайинли маслаҳат берилмайди

Исталган пайти аъзо бўлиш имкони бор

Зудлик билан аъзо бўлишга ундашади

Фақат сотилган маҳсулотдан даромад кўрилади

Жуда юқори даромадлар ваъда қилинади

Компаниянинг даромади иштирокчилар томонидан сотиладиган маҳсулотдан шаклланади

Ташкилотнинг даромад манбайи сизга мавҳум ёки тушунарсиз, аслида фақатгина кўпроқ иштирокчи жалб қилиниши ҳисобига даромад олишади

Иштирокчиларга компания фойдасидан даромад тўланади

Иштирокчиларга фақат янги жалб қилинганлар ҳисобига даромад тўланади

Ҳар қандай сотиш жараёнидаги муаммолар бўйича изоҳ берилади, ҳатарлар тушунтирилади

Келгусидаги ҳатарлар ҳақида огоҳлантирилмайди

Келишувда сотилган маҳсулотдан даромад тўланиши ва сотилмаган қисми қайтариб олиниши белгиланади

Келишувда агар ташкилот билан қандайдир корҳол рўй берса ҳеч бир иштирокчига пули қайтарилмаслиги қайд этилади

Компаниянинг раҳбарияти ва манзиллари ошкор этилади ва ҳаттоки фаолияти намуна сифатида кўрсатилади

Компаниянинг раҳбарияти ва ҳақиқий алоқа маълумотлари сир тутилади

Иштирокчилар учун айрим ҳолларда рўйхатдан ўтиш учун махсус бадал йиғилиши мумкин бошқа ҳолларда умуман бадал мавжуд эмас, даромад миқдори иштирокчининг сотган маҳсулотига боғлиқ саналади

Омонатчилардан рўйхатдан ўтиш учун бадал йиғилади ва даромад фақат айнан омонатчи томонидан жалб қилинган янги омонатчилар ҳисобига берилиши қайд этилади

Маҳсулотларни яроқлилик муддати давомида сотиш таклиф қилинади

Умрбод ёки узоқ муддатли юқори фоиз тўлаб борувчи, қисқа муддатга катта суммага жуда юқори фоиз тўловчи омонатлар таклиф қилинади

Доимо жисмоний офис орқали маҳсулотлар таклиф қилинади

Кўп ҳолларда жисмоний офисларсиз фаолият кўрсатади, ҳаттоки интернет сайти ҳам мавжуд бўлмаган турлари мавжуд.

Поғоналар сони ва улар орқали келадиган фоиз ёки бонуслар миқдори кам ҳисобланади.

Поғоналар сони кўп ва фоиз ҳисобидаги бонуслар ҳам кўп миқдорда белгиланади.

Avon, Faberlic, Oriflame, Amway, Herbalife сингари ташкилотлар фирибгарлик ташкилотларими?

Картинки по запросу сетевой маркетинг компании

Йўқ бу ташкилотлар расман фаолият олиб борувчи, ўз фаолиятларида тармоқли маркетингдан самарали фойдаланувчи дунёнинг энг кўп даромад олувчи ташкилотлари ҳисобланишади. Уларнинг бугунги кунга келиб юзлаб давлатларда ўз ваколатхоналари расман фаолият кўрсатади. Ушбу ташкилотларда агентларни ўқитиш ва амалий ёрдам кўрсатиш бўйича кўплаб ишлар олиб борилади. Энг муҳими бу ерда олинган билимларни агентлар кейинчалик бошқа маҳсулот ва хизматлара сотувида ҳам қўллашлари мумкин.

Тармоқли маркетинг қонунийми?

Ўзбекистон Республикасида чакана савдо қоидаларига мувофиқ Ўзбекистонда тармоқли маркетинг қонуний ҳисобланади, бироқ ўз навбатида тармоқли маркетингда савдо қилиш бўйича маълум бир тартиб қоидалар аниқ белгиланган.

Қоидага мувофиқ:

тармоқли маркетинг — тармоқли ташкилот томонидан товарларни мустақил тарқатадиган сотувчи агентлар ташкил этилишига асосланган товарларни чакана сотиш тури;

тармоқли ташкилот — Ўзбекистон Республикаси ҳудудида мустақил равишда ёхуд тармоқли маркетинг йўли билан сотувчи агентлар орқали савдони амалга оширувчи Ўзбекистон Республикаси юридик шахси;

сотувчи агент — турғун савдо шохобчалари орқали товарларни бевосита сотувчи, шунингдек уйга буюртма олиш воситасида, муассасалар, ташкилотлар, корхоналарда, транспорт ёки кўчада потенциал харидорлар билан ишлайдиган, даромади фақат сотув ҳажмига боғлиқ бўлган жисмоний шахс – юридик шахс ташкил этмаган якка тартибдаги тадбиркор.

Унга кўра хорижий тижорат ташкилотларининг ваколатхоналари орқали биоактив қўшимчалар, дори воситалари ва тиббий буюмларни тармоқли маркетинг йўли билан сотувчи агентлар орқали сотиш тақиқланади.

Шунингдек, қуйидагилар орқали:

тадбиркорлик фаолияти субъекти ҳисобланмаган жисмоний шахслар орқали;

хорижий тижорат ташкилотларининг ваколатхоналари орқали тармоқли маркетинг воситасида импорт товарларни олиб келиш ва сотишга йўл қўйилмайди.

Демак, хулоса сифатида қонунийлик жиҳатидан фақатгина таъқиқланмаган маҳсулотларни тадбиркорлик субъекти сифатида сотишгина Ўзбекистон ҳудудида расмий тармоқли маркетинг саналади. Қолган барча турдаги ҳолатларда бу фаолият қонуний деб топилмайди.

Ниқобланган молиявий пирамида нима?

Кўп ҳолларда молиявий пирамидалар содда инсонларни тезроқ ва ишонарлироқ ўзига жалб этиш мақсадида ўзларини худди расмий фаолият юритувчи тармоқ маркетингига ўхшаш бўлган ниқобланган ҳолда фаолият ташкил қилишади. Бунда улар ўзларининг фаолиятида бирор бир турдаги товар ёки хизматни сотишни ҳам таклиф қилишади. Аммо бундай маҳсулотлар тури ва истеъмолига эътибор берсангиз улар кўпинча бир марталик, тезда йўқ бўладиган ёки бошқаларга етказиб бўлмайдиган шаклларда бўлади. Бундай турдаги пирамидалар ХАЙПлар ва бошқа турли кўринишдаги бир марталик маҳсулот ва хизматларни номига сотган ҳолда одамларни ишончига кирмоқчи бўлишади. Ўзбекистонда бундай фирмалар сифатида ООО «Yang Chans Asian» («Ченс» ташкилоти вакили), «Quest.net» сингари ташкилотлар фаолият юритган ва якунда фирибгарлик ташкилотлари эканлиги исботлангач ёпилган.

Тармоқ маркетинги аслида дастлаб савдони жадаллаштириш ва тўғридан-тўғри мижозга яқин инсонлар томонидан маҳсулотларни сотиш учун қўлланилган. Бунда бевосита харидорларни ўзи излаб топувчи агентлардан ташкил топган йирик бир чакана сотувчилар гуруҳлари шаклланиши назарда тутилган эди. Энг қизиғи ушбу агентлардан иборат армия ҳар қандай маҳсулот ёки хизматни самарали сотилишида жон куйдириб меҳнат қилишади. Ўз навбатида ушбу меҳнатга яраша сотилган маҳсулотдан бонус ёки фоиз кўринишида даромад олишади. Пирамида кўринишидаги поғонама поғона шаклланадиган тизимда агентлар ҳар бир ўзидан кейинги турувчи агентнинг сотган маҳсулотидан ҳам доимий равишда даромад олиш имконига эга бўлади. Шунинг учун ҳар бир агент ўзи жалб қиладиган агентни фаол бўлиши ва маҳсулотларни самарали сотишидан манфаатдор ҳисобланади. Шу сабабли у ўзи жалб қилган агентга иложи борича ҳар бир келишув ва сотиш сир асрорларини яхши ўргатишга ҳаракат қилади ва шунга мос равишда уддабурон одамларни ўз жамоасига айлантиришни хоҳлайди. Шу тариқа ҳаттоки ўз шахсий бизнесини йўлга қўйиши мумкин бўлган шароитлар юзага келади ва агентларга кўпроқ эркинлик берилади. Кимлар учундир бу орзу қилинадиган касб ҳам ҳисобланади.

Энди умумий хулоса ўрнида айтиш мумкинки, аввало молиявий пирамида ва тармоқли маркетингни бошлаган инсоннинг асл мақсади нима эканлиги ушбу амалга оширилиши мумкин бўлган лойиҳани натижасини белгилашда муҳим рол ўйнайди. Масалан, оддий пичоқ билан овқат тайёрлаш ҳам мумкин, пичоқ билан одам ўлдириш ҳам мумкин. Худди шунингдек тармоқли маркетинг ёки молиявий пирамида асосидаги концепциядан эзгу мақсадда ҳам фойдаланиш мумкин ёки ёвуз мақсадда фойдаланиш ҳам мумкин. Ҳар иккала ҳолатда ҳам инсонларни тез ва самарали жалб қилиш усули сифатида концепция ўз кучида қолаверади. Чунки дунёни манфаат бошқаради, бошқаларнинг ҳисобидан манфаатли даромада кўриш истаги эса ҳар доим инсонни ўз домига тортиб келади.

Мансур Тангишов, молиячи эксперт

Қуйида бугунги кунда дунёдаги энг катта фойда кўрувчи расмий тармоқли маркетинг концепцияси асосида савдо қилувчи ташкилотлар рўйхати келтирилган:

Rank

Company

2017 Revenue

Country

Year Founded

1

Amway

 $8.80 billion

USA

1959

2

Avon 

 $5.70 billion

USA

1886

3

Herbalife

 $4.50 billion

USA

1980

4

Vorwerk 

 $4.20 billion

Germany

1883

5

Mary Kay 

 $3.50 billion

Germany

1963

6

Infinitus

 $3.41 billion

China

1992

7

Perfect

 $3.06 billion

China

1994

8

Quanjian

 $2.89 billion

China

 

9

Natura

 $2.26 billion

Brazil

1969

10

Tupperware 

 $2.210 billion

USA

1946

11

Nu Skin 

 $2.208 billion

USA

1984

12

Primerica 

 $1.52 billion

USA

1977

13

JoyMain

 $1.49 billion

China

2000

14

Jeunesse

 $1.41 billion

USA

2009

15

Oriflame 

 $1.40 billion

Luxemborg

1967

16

Ambit Energy ++

 $1.2 billion

USA

2006

16

New Era

 $1.16 billion

China

1995

17

Telecom Plus 

 $1.12 billion

UK

1998

18

Belcorp 

 $1.09 billion

Peru

1968

20

USANA 

 $1.01 billion

USA

1992

21

Pola 

 $1.004 billion

Japan

1929

22

Young Living

 $1.00 billion

USA

1993

23

SUN HOPE

 $940 million

Malaysia

2003

24

DXN 

 $927.0 million

Malaysia

1995

25

WorldVentures

 $926.6 million

USA

2005

26

Isagenix

 $924.3 million

USA

2002

27

Yanbal 

 $924.0 million

Peru

1967

28

Team Beachbody

 $863 million

USA

1998

29

Market America

 $798 million

USA

1992

30

A C N

 $750 million

USA

1993

31

Stream

 $735 million

USA

2004

32

Tiens/Tianshi

 $695 million

China

1990

33

It Works!

 $686 million

USA

2001

34

Team National

 $659 million

USA

1997

35

Yandi

 $644 million

   

36

Miki

 $597 million

Japan

1966

37

AdvoCare

 $586 million

USA

1993

38

Arbonne 

 $541 million

USA

1980

39

Plexus Worldwide

 $532 million

USA

1992

40

Rolmex

 $515 million

China

2001

41

PM International

 $460 million

Germany

1993

42

Scentsy

 $456 million

USA

2004

43

LegalShield

 $450 million

USA

1972

44

Le-Vel

 $449 million

USA

2012

45

Omnilife

 $375.93 million

Mexico

1992

46

YOFOTO

 $375.92 million

China

2004

47

Fordays

 $365 million

Japan

1997

48

Faberlic

 $356 million

   

49

Kang Ting

 $348 million

China

1996

50

Nature’s Sunshine 

 $341 million

USA

1972

51

4Life Research

 $328 million

USA

1998

52

AnRan

 $321 million

   

53

Naturally Plus

 $300 million

Japan

1999

54

NHT Global

 $288 million

USA

 

55

LR Health & Beauty Systems GmbH

 $286 million

Germany

1985

56

Merro

 $283 million

   

57

Menard Cosmetics

 $267 million

Japan

1959

58

Family Heritage Life

 $265 million

USA

1989

59

Viridian +

 $263 million

USA

2009

60

Pro-Health 

 $257 million

China

2007

61

Noevir 

 $249 million

Japan

1964

62

Hy Cite Enterprises

 $233 million

USA

1959

63

Resgreen

 $232 million

   

64

KK Assuran

 $229 million

Japan

1994

65

Take Shape For Life

 $222.4 million

USA

1980

66

CUTCO

 $222.0 million

USA

1949

67

Southwestern Advantage

 $218 million

USA

1855

68

LifeVantage

 $207 million

USA

2007

69

Kangmei

 $206 million

China

 

70

Pure Romance

 $203 million

USA

1993

71

Alphay International

 $200 million

USA

 

72

Princess House

 $195 million

USA

1963

73

Mannatech

 $180 million

USA

1994

74

Charle

 $173 million

   

75

BearCere’ Ju

 $170 million

Japan

1987

76

Youngevity

 $163 million

USA

1997

77

Seacret

 $161 million

USA

 

78

Kasley Ju

 $154.4 million

   

78

Longrich

 $154.4 million

China

1991

80

Giffarine Skyline Unity

 $154.0 million

Thailand

 

81

Marketing Personal

 $153 million

   

82

ARIIX

 $151 million

USA

1979

83

World Global Network

 $146 million

USA

2011

84

Naris Cosmetics

 $144 million

Japan

1932

85

FuXion Biotech

 $135 million

South America

2006

86

New Image Group

 $124 million

Asia

1984

87

Ideality

 $115 million

   

88

Golden Sun

 $103 million

   

89

Zurvita 

 $100 million

USA

2008

90

Diana Co.

 $98 million

   

91

Vestige Marketing

 $97 million

India

2004

92

Global Ventures Partners

 $92.1 million

   

93

Koyo-Sha

 $91.8 million

Japan

1926

94

Total Life Changes 

 $88 million

USA

1999

95

Immunotec 

 $82.2 million

Canada

 

96

Jimon

 $77 million

   

97

Nefful 

 $75 million

USA

1973

98

Captain Tortue 

 $71 million

Europe

1993

99

Shinsei

 $69.4 million

   

100

Vision International People Group

 $69.0 million

Cyprus

1996

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.

Share

Leave a Reply

Your email address will not be published. Required fields are marked *

*