“Пул” мавзусиг оид латифалар

Ваня Абрамдан пул карз сурашга келади.
– Абрам, менга 100 рубль эртагача карз бериб тур, эртага 100 рубльни 200 рубль килиб кайтариб бераман, эвазига болтамни гаров сифатида колдираман. Абраам 100 рубль берибди. Кейин:
– Ваня, лекин сенга рахмим келди, эртага санга + 100 рубль килиб кайтариб бериш кийинлик килмайдими?
– Ха тугри айтасан Абрам, кийин булади, лекин иложим йук
– Ваня, бундай киламиз, яхшиси сен менга хозир ярмини бер (100 рубльни) эртага колганини берасан, сенга кийин булмайди.
Шундай килишибди.
Ваня уйига борётиб, уйлармиш: “100 рубль олдим, ярмини бердим, яна 100 рубль карз булиб колдим, болтамни гаровга куйдим, олдимда хеч ваком йўк, лекин бари тўппа-тўгри!”

Бир куни бир бекорчи роса зерикиб кетганидан нима қиларини билмай охири пул ишлаб чиқарадиган апарат ўйлаб топибди, кейин уни ишга йургизиб қоғозни апаратга солган экан иккинчи томонидан 15 сўм чиқибди. Кейин бироз ўйланибдида ўғлини чақирибди
“Ўғлим мани қўшнимиз овсарроқ ману 15 сўмни майдалатиб чиқ” дебди.
Шунда ўғли қўшникига чиқиб қайтиб келибди, отаси қараса битта 7 сўмли битта 8 сўмли қилиб майдалаб берибди…

Имтиҳон топшираётган бойвачча талаба дафтар орасига 5000 сўм қўйиб:
– “Ҳар бир балл учун 1000 сўмдан” деб ёзиб қўйибди.
Имтиҳондан сўнг дафтарни очиб кўрган талаба ичидан 3000 сўм пул ва “Қайтим” деган ёзувни кўрибди.

Олтин балиқ тутиб олганимда “Ҳамиша пулга кўмилиб юрай”, деб тилак билдиргандим. Шундан бери инкассатор бўлиб ишлаяпман. Маошим озлигини айтмаса, тилагим тўла амалга ошди.

Бир ажнабий Россияда яшашни бошлабди. У рус тилини яхши биларкану, бироқ унинг луғатида икки яъни два сўзи йўқ экан. Бир куни нон олиш учун магазинга кирибди. У иккита нон олиши керак, лекин икки сўзини билмайди, учта ола қолай деса, бисотида иккита нонга етадиган пули бор холос, бир дона олса камлик қилади. Нима қилишини билмасдан у ёққа, бу ёққа юрармиш, сабри тугаган сотувчи чидолмасдан:
-чо вам надо?- деса…
Анча ўйланиб булган харидор:
-три хлеб, один ненадо!

Пул билан обод уйинг,гар бўлса у вайрона ҳам,
Пул йўқ экан чўнтагингда вайронадир кошона ҳам.
Пул қадрин билмоқ бўлсанг боққин сен бу ҳолатга:
Муллажиринг овозидан соғаяркан девона ҳам.
Пул ҳисобин қилма дўстим,пулинг “лимон” бўлса ҳам оз,
“кўк”ини кўзга суртгин, гар бўлса у бир дона ҳам.

Сўрама мендан ким дил`оро:пулми ё жанона? деб.
Пулинг бўлса чўнтагингда қўйнингдадир жанона ҳам.

– Қани, биринчи иштирокчи, майдонга чиқинг. Тасаввур қилингки, шамол юз долларлик пулни учириб келяпти. Нима қиласиз?
– Ўрнимдан қимирламайман. Керак бўлса, шамолнинг ўзи пулни чўнтагимга туширади.
– Қойил. Иккинчи иштирокчи, энди сиз минбарга чиқинг. Тасаввур қилинг, ёнингизда гўзал бир қиз турибди, бир қиё боқсангиз, кифоя. Нима қиласиз?
– Қимирламайман, керак бўлса, қизнинг ўзи менга қарасин.
– Яшанг. Марҳамат, учинчи иштирокчи, энди сиз минбарга чиқинг.
– Чиқмайман, керак бўлса, ўзингиз чиқинг!
– Ичиш, чекишни ташланг! Ундга кетадиган пулга нималар сотиб олишингиз мумкунлигини биласими? – деди хотин эрига.
– Биламан, сенга тилла тақинчоқлар, янги палто, менга эса ҳеч Вақо!
Бир мижоз барга кирибди. Икки қоли ҳам гипсланган. Барменга яқинлашибди.
– Илтимос, чўнтагимдан пул олиб, пиво беринг… қолларим цинган…
– Гап бўлиши мумкин эмас, – дебди бармен ва пивога яраша пул олиб, пиво қуйиб берибди…
– Худо хайрингизни берсин, пивони оғзимга яқинлашитириб қўйинг…
– Мархамат, ака!
Шу тариқа бир неча бокал ичилибди.
– Ука, хожатхоналарингиз қаердалигини айтолмайсизми?
– Айтаман! Бу ердан 5 километр наридаги ёқилғи қуйиш шохобчасида!
– Банкоматни бузиб, пул олиш учун хаккер қандай йўл тутади?
– Қўлига болға ва ноотбукни олади ва банкоматга келиб, уни болға билан уриб бузади ва пулларни олади.
– Ие, унда ноотбук нега керак?
– Ноотбуксиз хаккер – хаккерми?!
 
Бир одамни кўзига фаришта кўринди ва ундан сўради:
– Эй Фаришта 100 йил сен учун қанча вақт,
Фаришта деди:
– Бир зум.
Халиги киши яна суради:
– Бир миллион доллар сен учун қанча пул?
Фаришта деди:
– Бир тийин.
Шунда халиги киши деди:
– Менга бир тийин бер.
Шунда Фаришта деди:
– Бир зум кутгин.
 
Судя:
– Нега сиз нуқул кундуз куни ўғирлик қилгансиз?
Айбланувчи:
– Кечаси кўп пул билан юришга қўрқаман-да.
– Олимжон сенга яна азгина тарбия беришимиз керак, – деди ўқитувчи.
– Кечирасиз, устоз, ойим билан дадам менга ҳар куни пул беришади..
 
Ресторанда.
Ресторанда икки йигит ён столдаги чиройли қизларни томоша қилиб ўтиришибти.
Биринчиси:
-Юр танишамизми?
-Дўстим бирпас кутиб тур, олдин столга пулини тўлашсин.
 
Эри чет элдан хотинига хат ёзмоқда: Салом азизам, узр ҳаётим бу ой сенга пул жўнатолмайман ўрнига 500 та бўса жўнатяпман. Қабул қилиб олгин. Бир ҳафтадан сўнг хотини жавоб ёзмоқда: Салом азизим, сиз юборган 500 та бўсани қабул қилдим. Уларни 100 тасини газчиларга, 100 тасини сув ва электр энергиясига, 50 тасини сутчига, 120 тасини бозор ўчарга ишлатдим. Хавотир олманг хали захирада 130 та бўса турибди.
 

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.

Share

Leave a Reply

Your email address will not be published. Required fields are marked *

*