Ўзбекистонда “яшаш минимуми” ва “истеъмол саватчаси” жорий этилади

Похожее изображениеАҳолининг муносиб ҳаёт кечириши “яшаш минимуми” ва “истеъмол саватчаси” асосида зарур бўлган даромадларни аниқлаш йўли билан таъминланади.

Бу 2017–2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини “Фаол тадбиркорлик, инновацион ғоялар ва технологияларни қўллаб-қувватлаш йили”да амалга оширишга оид Давлат дастури лойиҳасига киритилган.

Маълумот учун: Халқаро тажрибада “яшаш минимуми”  – одам организмини нормал фаолият кўрсатишини таъминлаш ва унинг саломатлигини сақлаш учун етарли бўлган озиқ-овқат маҳсулотлари тўпламининг, шунингдек, шахснинг асосий ижтимоий ва маданий эҳтиёжларини қондириш учун зарур бўлган ноозиқ-овқат товарларининг минимал тўпламининг қиймат катталиги.

“Истеъмол саватчаси” эса – бу одам ёки оиланинг ойлик (йиллик) эҳтиёжининг типик даражаси ва тузилмасини тавсифловчи товарларнинг намунавий ҳисобланадиган  тўплами, ассортименти.

Мазкур икки тушунчани қонунчиликка киритиш режалаштирилаётир. Хусусан, “яшаш минимуми” ва “истеъмол саватчаси” ҳисобланадиган аниқ мезонлар акс эттирилади. Натижада аҳолининг реал даромадлари, иш ҳақи, пенсиялар, нафақалар ва бошқа тўловлар миқдорининг “яшаш минимуми”  ва “истеъмол саватчаси”га мутаносиблиги таъминланади.

Ҳудудлар кесимида бу рақамлар фарқ қилиши кутилмоқда.

Лойиҳа 15.01.2018 йилгача муҳокама учун очиқ.

Манба

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.

Share

Leave a Reply

Your email address will not be published. Required fields are marked *

*