Банк активлари даромадлилиги таҳлили

Тижорат банклари рентабеллиги даражасини таҳлил қилиш кенг ўрганилган мавзулардан бири ҳисобланади. Ушбу мавзу қанчалик чуқур ўрганилса, шунча амалиётда қўллаш мумкин бўлган фойдали таклифлар вужудга келмоқда. Шу нуқтаи назардан Банк активлари даромадлилигини таҳлил қилиш усулларини ўрганилиши долзарб мавзу деб ҳисобланди.

Тижорат банклари фаолияти асосий мақсади даромад олишга қаратилган. Бу ўз навбатида банк акциядорлари ва инвесторлари талаблари ҳисобланади. Банк активларидан самарали фойдаланиш банк мулкдорлари хамда бошқарувининг доимий назоратида бўлади. Шу билан бирга, банк активлари миқдори катталиги хамда активлар турлари ва хусусиятлари кенглиги ушбу активларнинг самарадорлик даражасини баҳолашда қийинчилик вужудга келтиради.

Тижорат банклари активлари даромадлилик даражасини ҳисоблашнинг энг содда ва кенг тарқалган усули бу активлар рентабеллиги кўрсаткичи (RoA) ва операцион ҳаражатлар рентабеллиги (Cost to Income) ни ҳисоблашдан иборатдир.

Адабиётларни таҳлил қилсак, активлар рентабеллиги кўрсаткичи (RoA)ни бир неча усулда ҳиобланиши мумкинлигини кўришимиз мумкин: 1) банк соф фойдасини жами актив суммасига бўлиш; 2) солиқ тўлангунга қадар фойдани актив суммасига бўлиш; 3) соф фойдани ўртача активлар суммасига бўлиш  ва бошқа усуллар орқали ҳисобланади:

RoA=NP/TA; RoA=PbT/TA; RoAA=NP/TAA; RoAA=PbT/TAA

Бунда:   RoA – активлар рентабеллиги (Return on Assets);

              NP – йилнинг соф фойдаси (Net Profit for the year);

              PbT – солиқ тўлангунча фойда (Profit before tax);

              TA – банк активлари (Total Assets);

              TAA – банк ўртача активлари (Total Average Assets)

Таъкидлаш жоизки ушбу кўрсаткич доимий равишда самарали маълумот тақдим этмаслиги мумкин. Амалий таҳлиллар шуни кўрсатмоқдаки тижорат банклари йириклашиб борган сари RoA кўрсаткичи пасайиб бориш эҳтимоли кучаяди. Бу бир тарафдан банк активларини бошқариш қийинчилиги вужудга келаётганлигидан далолат берса, бошқа тарафдан бозорнинг юқори рентабеллик қисми ўзлаштириб бўлиб паст рентабеллик қисмига ўтилганлигидан далолат бериши мумкин.

Шу нуқтаи назардан, банк активлари рентабеллиги даражасини ҳисоблашда банк активлари кенгайишини инобатга олиш, хусусан қилинаётган ҳаражатлар қанча даромад келтираётганлигига баҳо бериш лозим бўлади.

Банк активлари салмоғини ошириш самарадорлигини ҳисоблаш учун ҳаражатлар рентабеллиги (cost-to-income ratio) кўрсаткичидан фойдаланиш мумкин. адабиётлар таҳлил қилинса ушбу кўрсаткич бир неча усуллар билан ҳисобланиши мумкинлигини кўриш мумкин. Хусусан: 1) операцион ҳаражатларни операцион даромадларга нисбати; 2) даромад келтирувчи ҳаражатларни даромадга нисбати; 3) иш ҳақи ҳаражатлари ва бошқа ҳаражатларни соф фоизли даромад ва бошқа даромадларга нисбати ва бошқа усуллар орқали ҳисобланди:

CIR=OE/OI; CIR=CAI/I; CIR=(EC+OOE)/(NII+OI); CIR=OE/(NII+nII)

Бунда:   CIR – ҳаражатлар рентабеллиги (Cost-to-Income Ratio);

              OE – операцион ҳаражатлар (Operating Expenses);

              OI – операцион даромад (Operating Income);

              CAI – даромад келтирувчи ҳаражатлар (cost of acquiring that income);

              I – даромад (Income)

              EC – иш ҳақи ҳаражатлари (Employee Cost)

              OOE – бошқа операцион ҳаражатлар (Other Operating Expenses)

              NII – соф фоизли даромад (Net Interest Income)

              nII – фоизсиз даромад (non-Interest Income)

Ушбу кўрсаткич банкнинг кенгайиши қанчалик самара келтираётганлигини баҳолаш имкониятини беради. Банк активлари даромадлилиги ва сифати бўйича бир қатор бошқа кўрсаткичлар мавжуд бўлиб, ушбу кўрсаткичларнинг муҳимлари илмий тадқиқот иши статистик маълумотлар таҳлил қилинган ҳолда тақдим этилди.

Юқорида келтирилган икки кўрсаткич бўйича илмий тадқиқот иши натижасида қуйидаги таклифлар келтирилди:

  1. Банк активлари рентабеллиги RoA ва RoAA кўрсаткичларини ҳисоблаш билан аниқланади. Бунда жами активлар суммаси брутто балансдан олиниши таклиф этилади;
  2. Банк активлари рентабеллигини ҳисоблашда банк активлари таснифланиб, ҳар бир таснифланган актив бўйича алоҳида ҳамда жами актив бўйича рентабеллик ҳисоблаш таклиф этилади. Бу банкнинг қайси йўналишдаги активлар даромадлилик даражаси юқорилигини баҳолаш имконини беради;
  3. Ҳаражатлар рентабеллигини ҳисоблашда нафақат операцон ҳаражат ва даромат нисбатини, балки аосисий фаолият бўйича жами ҳаражат ва даромад нисбатини ҳисоблаш таклиф этилади. Бу банкнинг функционал ҳусусиятидан келиб, банк кенгайишининг самарадорлигига баҳо бериш имконини беради

Тошбоев Бахтиёр Усмонкулович, Банк молия академияси

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.

Share

Leave a Reply

Your email address will not be published. Required fields are marked *

*