“Пул” ҳақида афоризмлар

Агар кимдир пул ҳамма нарсага қодир деса, билингки унда пуллар ҳеч қачон бўлмаган.

Эдгар Хоу (Edgar Howe)

Мен ишлаб топган пуллар умримнинг охиригача етади, агар мен бугун соат 16:00 да ўлсам ,албатта. 

Хенни Янгман (Henny Youngman)

Бир вақтнинг ўзида ҳаммани бахтли қилишни иложи йўқ.

Мансур Тангишов. (Mansur Tangishov)

Пул –  бу ҳаёт қуёши, усиз ҳаёт қийин, аёвсиз ва совуқдир.

Виссарион Белинский (Vissarion Belinsky)

Биринчи қоида: ҳеч қачон пулингни йўқотма. Иккинчи қоида: ҳеч қачон биринчи қоидани эсдан чиқарма.

Уоррен Баффетт (Warren Buffett)

Пуллар мутлақ эркинликни бермайди, лекин 50% эркинликни таъминлайди. Қолган 50% сен уларни қандай тасарруф этишинга боғлиқ.

Фёдор Бондарчук (Fedor Bondarchuk)

Одатда пуллар ота-оналарга нисбатан болаларда кўпроқ учрайди, чунки уларда ота-оналари бор, уларнинг ота-оналарида эса ота-оналар йўқ.

Хенрик Ягодзиньский (Henrik Yagodzinsky)

Қизғанчиқ одамни пуллар қаноатлантирмайди, балки, асабийлаштиради.

Публилий Сир (Publilius Syrus)

Анъаналар кам, лекин пул кўп бўлса ҳам яхши эмас.

Валентин Пикуль (Valentin Pikul)

Мен бор вақтини фақат пулни пул қилишга сарфлайдиган одамданда манфур ва аянчли одамни билмайман.

Джон Рокфеллер (John Rockefeller)

Кимки кун бўйи ишласа, унинг пул топишга вақти бўлмайди.

Джон Рокфеллер (John Rockefeller)

Ҳазил қилиш ва қарз олишни тўсатдан қилиш керак.

Джон Рокфеллер (John Rockefeller)

Мен фильмларни пул топиш учун яратмайман. Аксинча, мен фильмларни яратиш учун пул топаман.

Уолт Дисней (Walt Disney)

Мен ҳеч қачон қарзга олмайдиган иккита нарса бор, бу пуллар ва режалар.

Альфред Нобель (Alfred Nobel)

Афтидан, ҳамма пулларга етишишнинг қисқа йўлини излашган, лекин қийинчилик ва меҳнат билан топиладиган йўлига дуч келишган.

Генри Форд (Henry Ford)

Қачонки тажрибали инсон пули бор инсон билан кўришса, тажрибали инсон пул билан кетади, пули бор инсон эса тажриба билан кетади.

Архимед (Archimedes)

Агар сенда битта олма ва менда битта олма бўлса ҳамда биз уларни алмашсак, унда ҳар биримизда биттадан олма бўлади… Агар сенда битта ғоя ва менда битта ғоя бўлсаю, биз уларни алмашсак, унда ҳар биримизда иккитаданн ғоя бўлади! 

Бернард Шоу. (Bernard Shaw)

Доно одам пулларни миясида сақлайди, юрагида эмас.

Джонатан Свифт (Jonathan Swift)

Бойлик йирик давлатни эмас, камтаргина эҳтиёжларни олиб келади.

Эпиктет (Epictetus)

Баъзида пуллар бизга жуда қимматга тушади.

Ральф Уолдо Эмерсон (Ralph Waldo Emerson)

Энг яхши инвестиция бу билимга қилинган инвестициядир.

Бенджамин Франклин (Benjamin Franklin)

Аслида бизга ўзимизга аталган иш билан шуғуллангимиз келади. Қачонки биз ўзимиз учун аталган ишни бошласак, ўз ўзидан пуллар пайдо бўлади, эшиклар очилади, ўзимизни фойдали ҳис қиламиз ва иш ҳам ўйиндек туюлади.

Джулия Кэмерон (Julia Cameron)

Пуллар ҳеч қачон одамни бахтли қилмаган ва қила олмайди ҳам. Одамда қанча кўп пул бўлса, у шунча кўп бўлишини хоҳлайди. Вакуумни тўлдириш ўрнига одам ўша вакуумни ўзи яратади.

Бенджамин Франклин (Benjamin Franklin)

Кўпчилик пул ҳақида у тугамагунча ўйлашмайди. Бошқалар ҳам ўзларини шундай тутишади ва кейинчалик ҳам шундай бўлади.

Иоганн Вольфганг фон Гёте (Johann Wolfgang von Goethe)

Пуллар – бу фақат воситадир. Улар сизни ҳар қандай мақсадга эриштиради, бироқ сизнинг бошқариш қобилиятингизни ўрнини босолмайди.

Айн Рэнд (Ayn Rand)

Кимки, пулини йўқртса, кўп нарса йўқотган бўлади, кимки, дўстини йўқотса, янада кўпроғини йўқотган бўлади, кимки, эътиқодини йўқотган бўлса, у ҳамма нарсасини йўқотгандир.

Элеонора Рузвельт (Eleanor Roosevelt)

Пулларга эга бўлиш ва пулга сотиб олиш мумкин бўлган нарсаларга эгалик қилиш яхши. Бироқ, вақти-вақти билан ўзингизни текширган ҳолда пулга сотиб олиб бўлмайдиган нарсаларни  ҳам йўқотмаганлигингизга ишонч ҳосил қилишингиз керак.

Джордж Хорас Лоример (George Lorimer)

Пули борлар пулни сарф қилади, пули йўқлар уни иқтисод қилади.

Веселин Георгиев (Veselin Georgiev)

Пул йўқолса, урушлар ҳам тугайди.

Квинтилиан (Marcus Fabius Quintilianus)

Пул – зарб этилган озодлик.

Федор Достоевский (Fedor Dostoevsky)

Пулга эгалик – озод қилади, пулга қуллик – адо этади.

Мирак Иҳраб

Пул йўқолмайди, ҳамиша бўлади, фақат чўнтаклар ўзгариб туради.

Гертруда Стайн (Gertrude Stein)

Ақлли одамлар учун пул – восита, ахмоқлар учун пул – мақсад.

Пол Декурсел (Paul Dekursel)

Пулнинг тилида сўзлайдиган одамни ҳамма мамлакатда тушунишади.

Афра Бен (Aphra Ben)

«Пул ҳамма нарсани қила олади», – дейдиган одамларнинг ўзлари пул учун ҳамма нарсани қиладилар.

Пьер Буаст (Pierre-Claude-Victor Boiste)

Камбағалнинг душмани камдир, бойнинг эса – дўсти кам.

А.Майдоний (Maydoni)

Пул топишни ҳамма ҳам билавермайди, аммо пул сарфлашни ҳамма билади.

Мирак Иҳраб

Пул билан дўстни сотиб ололмайсан, аммо пул билан душманни кўпайтириш осон.

Милликен Эндрюс (Robert Andrews Millikan)

Темир тиғ яралаган вужудлардан кўра тилло адо қилган юраклар кўпроқдир.

Волтер Скотт (Walter Scott)

Фойдали ва зарур нарсалар учун бизда пул топилмайди, аммо кўнгилхушлик учун ҳамиша пул топамиз.

Оноре де Бальзак (Honoré de Balzac)

Кўп пул топиш – жасорат, уларни сақлаб қолиш – донишмандлик, билиб сарфлаш эса – саньатдир.

Б.Авербах (Berthold Auerbach)

Пул инсонни бахтли қилолмайди, аммо пулсизлик инсонни албатта бахтсиз қилади.

Мирак Иҳраб

Камга эга бўлган қашшоқ эмас, кўпни истайдиган қашшоқдир.

Сенека (Seneca)

Оз пул қарз берсанг, бу одам сиймосида дўст орттирасан, катта пул қарз берсанг, ўзингга душман орттирасан.

Сенека (Seneca)

Оз пул берсанг, қайтариш учун қарздор сени излайди, катта пул берсанг, қайтариб олиш учун сен уни излайсан.

Мирак Иҳраб

Бойликка қарши курашиш учун ҳам пул керак.

Жон Стейнбек (John Ernst Steinbeck)

Ҳаёт ва пул ҳақида уларнинг охири кўрина бошлаганда ўйлашади.

Эмил Кроткий (Emil Krotkiy)

Бой бўлсанг, бойликдан нафратланишинг осон кечади.

Андре Моруа (André Maurois)

Текин нон фақат қопқонда бўлади ва иккинчи бўлиб келган сичқонга насиб қилади.

Мирак Иҳраб

Давлатнинг фаровонлигини амалдорларга тортиб олиб берилган пуллар эмас, халқнинг чўнтагида қолдирилган пуллар таьминлайди.

Й.Этвеш (József Eötvös)

Бойлик денгизнинг сувига ўхшайди – қанча кўп ичганинг сари шунча кўп чанқайсан.

Артур Шопенгауэр (Arthur Schopenhauer)

Ишқдан ҳам кўпроқ эҳтиросни фақат пуллар қўзғай олади.

Бенжамин Франклин (Benjamin Franklin)

Аксарият одамлар ҳеч бир иш қилмаслик учун пулни хоҳлайди.

Мирак Иҳраб

 

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.

Share

One Reply to ““Пул” ҳақида афоризмлар”

Leave a Reply

Your email address will not be published. Required fields are marked *

*