Ҳафта мобайнида Туркистонбанк акциялари энг кўп сотилди

2018 йилнинг 7 – 11 май кунлари «Тошкент» Республика фонд биржаси савдоларида 10 та акциядорлик жамиятининг акциялари билан 54 та битим қайд қилиниб, 39,4  млн. дона оддий ва 28 дона имтиёзли акциялар 1,5 млрд. сўмга сотилди. Ҳафта якунлари кўра USI индекс кўрсаткичи 1030.46 (▼0.16) пунктни ташкил этди.

Таҳлиллар жами савдо айланмасининг 93,1 фоизи тижорат банклари қимматли қоғозлари билан амалга оширилган битимлардан иборат бўлганини кўрсатди.

Энг йирик битим 10 май санасида асосий секцияда   “Turkiston” ХАТБ нинг 1,4 млн. дона акцияси билан 1,4 млрд. сўм миқдорида тузилди. Бир дона акциянинг сотув нархи 1000 сўмни ташкил қилди.

Битимлар сони бўйича етакчиликни ўтган ҳафтада “Kvarts” AЖ эгаллаган ҳолда,  унинг 7,0 минг дона акцияси билан 34,7 млн. сўмлик 27 та битим амалга оширилди.

Қимматли қоғозлар билан ўртача кунлик савдо айланмаси ҳисобот даврида 0,37 млрд. сўмни, ўртача битим қиймати эса 27,7 млн. сўмни ташкил этди. Шу билан бирга, ушбу даврда сотилган бир дона акциянинг ўртача нарх кўрсаткичи 37,9 сўмдан иборат бўлди. 

Қимматли қоғозларнинг номинал нархига нисбатан юқори даражадаги фарқ “KINAP” AЖ акциялари билан тузилган савдо битимларида кузатилди. Бунда номинал қиймати 5 000 сўм бўлган жамият акцияларининг савдо кунидаги биржа нархи 50 000 сўмни ташкил этди.

Ҳафта давомида савдо айланмаси ҳажми юқори бўлган эмитентларни “Turkiston” ХАТБ (ҳафталик савдо айланмасининг – 93,1 фоизи ёки 1,4 млрд. сўм), “Kapital sug’urta” АЖ (3,8 фоиз ёки 57,3 млн. сўм), “Kvarts” АЖ (2,3 фоиз ёки 34,7 млн. сўм) ва “O’zRTXB” АЖ (0,3 фоиз ёки 4,8 млн. сўм) ташкил этди. Савдо айланмасининг 99,1 фоизи (1,48 млрд. сўм) улар ҳиссасини  ташкил этди.

Ўтган ҳафтада инвесторлар тоифасига кўра биржа савдоларида           жисмоний шахслар фаоллиги кузатилиб, тузилган умумий битимлар            ҳажмининг – 94,4 фоизи (1,4 млрд. сўм), битимлар сони бўйича эса – 79,6 фоизи (43 дона) айнан улар ҳиссасига тўғри келди.

Шунингдек, ўтган ҳафтада фонд биржасида республикамизнинг 4 та ҳудудида жойлашган листинг компаниялари қимматли қоғозлари билан савдо битимлари имзоланди. Биржа битимларининг энг юқори ҳажми Тошкент шаҳридаги (97,3 фоиз) акциядорлик жамиятлари ҳисобига тўғри келди.

Фонд биржасида йил бошидан буён 98,6 млрд. сўмлик 4 869 та савдо битими қайд қилинди. Ушбу даврда биржа савдоларида 69 та акциядорлик жамиятининг 3,4 млрд. дона қимматли қоғозлари сотилган.

Манба

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.

Share

Leave a Reply

Your email address will not be published. Required fields are marked *

*