Вся правда о ДОЛЛАРЕ (на узбекском языке)

        “Яшил кўкат”, “карам”, “кўк”, “қўқон” ва бошқа бир қанча номлар билан халқимиз орасида машҳур бўлган АҚШ доллари пул бирлиги бугунги кунда бутун жаҳонда энг кўп муомалада бўладиган валюта ҳисобланиб, кимларнингдир ҳаёти мазмуни, кимларнингдир эса пухта ўйланган сиёсати самараси сифатида намоён бўлади.

         Дарҳақиқат, биргина “$” белгисининг ўзи бизнинг онгимиздан шунчалик чуқур ўрин олганки, баъзи ҳолларда шу белгидан фойдаланиб бир қанча ишларни амалга ошириш ҳақида бош қотирамиз. Аммо камдан кам ҳолларда долларнинг қандай келиб чиққани, унда нималар акс этгани ва уларнинг асл моҳияти нимани ифодалаши, бугунги кундагидай мавқеъга қанақа қилиб эришгани ҳақида ўй сурамиз. Агар чуқурроқ таҳлил қилиб қарайдиган бўлсак доллар ўзи ҳақида ўзи гапирувчи валютадир.

         “In god we trust” ёки “Биз худога ишонамиз” бошқа ҳеч бир валютада кўрсатилмаган ушбу сўзлар нимага айнан долларда ёзилган? Ёки бу билан бошқа пул бирликларини чиқарувчи давлатларда худога ишонишмайдими? Йўқ, ишонишади, бироқ бу сўзларни ишлатилиши орқали ақлли яҳудийлар ўзларининг жуда кучли таъсирчан усуллари орқали валютага нисбатан бўлган ишончни мустаҳкамлашни энг самарали йўлини топишганди. Бу синалган усул қоғоз пулгача бўлган жараёнда тангаларда ҳам зарб этилганди. Ҳақиқатдан ҳам долларнинг яратилишида дунёнинг энг кучли олим ва мутахассислари фаолият юритишганки, бугунги кунга келиб ҳам у ўзининг ўзгача кўриниши билан диққатни торта олади. Оддийгина 1 долларлик купюрани кўз олдимизга келтирайлик: олд тарафида ўша машҳур АҚШ мустақиллигига улкан ҳисса қўшган Джордж Вашингтон портрети туширилган марказ, чап томонда Нъю Йорк банки тамғаси ва ўнг томонида 1789 йил дея қайд этилган АҚШ Ғазначилиги тарози суръатида бюджет балансини акс эттирганини кўриш мумкин. Бироқ бугунги кунда АҚШ бюджети ҳақиқатда тенгликни бераётганмикан шуниси қизиқ, чунки бу белги дастлаб 1776 йилда яратилган бўлса купюранинг бу кўриниши илк бора Рузвельт президентлиги даврида 30 йиллар охирида тузилган эди. Ахир, ҳозирда АҚШнинг ташқи қарзларининг ўзи бир нечта давлатларнинг умумий даромадларидан ортиқроқ миқдорга эга бўлаётган бўлса, ёки бошқа сўз билан айтганда бутун дунё истеъмол қилаётган маҳсулотлар орасидаги 40 % улуш АҚШ ҳиссасига тўғри келади. Бироқ бу АҚШни заррача хавотирга солмаяпти, нега дейсизми? Чунки унда доллар эмиссия қилиш имконияти мавжуд, қайсики барча давлатлар унга эҳтиёж сезадиган бир пайтда. Купюранинг орқа тарафида икки томонда доира шаклида икки хил тамға мавжуд. Улардан бири чапдаги доирада энг машҳур бўлган Миср пирамидасидир, фақат унинг устки қисми тугалланмаган ва унинг ўрнига “Йирик кўз”“Ёруғлик худоси ёки Дунёнинг буюк архитектори” суръати тасвирланган. Бу ўз навбатида бир неча хил ҳолатни ўзида ифода этади.

Биринчидан, “сир” – сиз кўзни кўрасиз лекин шахсни эмас, иккинчидан, ҳукмронлик – “кўз” ҳамма нарсани кўриб туради, учинчидан, “мўъжиза” – кўзнинг пирамида устида ҳавода муаллақ тургани. Пирамиданинг остки қисмида “MDCCLXXVI” рим рақамлари 1776 йил АҚШ мустақилликка эришган йил кўрсатилган бўлса энг қизиғи пирамида атрофидаги ёзувларда кўринади. Булар “NOVUS ORDO SECLORUM”“Янги дунёвий тартиб”  ва “ANNUIT COEPTIS”“Худо бизни қўллаб қувватлайди” сингари лотин ёзувида ёзилган чуқур маъноли сўзлар аслида масонлар томонидан яратилган эди. Нега айнан масонлар дейсизми? Сабаб қуйидагича, калит пирамиданинг ўзида акс этган эди. Масонлар – бир бири билан турли хил белгилар ва ишоралар орқали гаплаша оладиган, белгиларни гапиртира оладиган инсонлар ҳисобланиб, улар устаси фаранг яҳудийлардир. Кўриниб турибдики уларнинг мақсади янги дунёвий тартибни ўрнатиш ва бошқариш, бу ишни амалга оширишда айнан муҳим бир восита доллардан фойдаланиш эди ва улар бунга қайсидир маънода эришмоқдалар ҳам. Чунки бугунги кунда АҚШ фуқаролари учун паспорт вазифасини ўтовчи “ID card” ларда ҳам пирамиданинг акси мавжуд. Бу тамғанинг остига “The great seal” яъни “Буюк муҳр” ёзувини қўйилиши дастлабки қадам эди ҳолос.

Диққатимизни ўнг томондаги доиранинг ичига қаратадиган бўлсак янада қизиқроқ бир фактни гувоҳи бўламиз. Рамзий бургут оғзидаги тасмада қуйидаги сўзлар битилган “E Pluribus Unum” яъни “Кўпчилик орасидан ягона” бу орқали айнан масонларнинг бошқа барча халқлардан ажралиб туриши улардан устун туриши назарда тутилган. Бургутнинг боши устида Давид юлдузи порлаб турибди, унинг таркибида 13 та 5 қиррали масон юлдузи чарақлаб туриши бирламчи қарама қаршиликларнинг бирлашуви, осмон ва замин уйғунлиги ифодаланган. Аслида 13 рақами билан боғлиқ бир нечта комбинациялар гувохи бўлишимиз мумкин: бургутнинг оёқларидаги 13та пальма барги ва 13та ёй ўқи, унинг кўксидаги байроқнинг 13та чизиғи, пирамиданинг 13та поғонаси, тузилган ҳар бир жумладаги ҳарфлар сони 13та ва бошқалар. Бу нима тасодифми ёки атайлаб уюштирилган бир ҳолат, зеро 13 рақами бахтсиз рақам ҳисобланади. Ажабланарлиси шуки, бу белгилар ва кўрсатмаларнинг барчаси масонлар учун ҳақиқий маънода оддий халқ учун эса одатий ҳолда қабул қилинганлиги.

          Доллар шунчалик кучлими? Унинг кучи нимада? Нега энди доллар жахонда етакчи валюта. Бу саволга жавоб бериш учун авваламбор тарихга назар солсак мақсадга мувофиқ бўлади. Сабаби шундаки, Иккинчи Жахон урушидан кейин ягона талофатсиз чиққан давлат АҚШ бўлди, талофатсизам гапми миллиардлаб даромад олган давлат айнан АҚШ эди. Қандай дейсизми? Оддий, сиздан угина, биздан бугина қабилида иш юритилди, қайси давлат нимага эҳтиёж сезса шу етказиб берилди. Гўё агар маблағлари етмай қолган бўлса қарзга ҳам қурол етказиб берилди, аслида бундан кўзланган асосий мақсад ўз маҳсулотларига текин харидор топиш, урушни давомийлигини таъминлаш орқали янада кўпроқ фойда кўриш эди холос. Қарабсизки, бу фойда ўз самарасини берди, урушдан сўнг бутун дунё олтин захирасининг ¾ қисми АҚШда тўпланганди, ваҳолангки олтин жахон савдосида энг ишончли саналарди. Бутун дунё давлатлари беихтиёр олтинга эҳтиёж сезиши тайин эди, чунки миллий валюталарининг барқарорлиги ўша пайтда айнан олтин орқали таъминланарди. Энди навбат долларга келди, доллар олтинга эквивалент сифатида жахон саҳнасига чиқди, зеро 1 доллар қарийб 1 грамм олтинга тенглашиб қолганди шу даврда. Бироқ, буни барча бирдай тан олиши учун қонуний асослаш керак эди, шундай ҳам бўлди, 1945 йил Бреттон Вудс шартномаси имзоланди ва доллар расмий равишда халқаро тўловларда якка ҳукмрон валютага айланди, тан олинди. Бошқача қилиб айтганда кимлар учундир ўйин энди бошланганди. Ажойиб, ким қанча хоҳласа АҚШ шунча кредит берарди, яна шунақа талаб билан берардики, долларда олган экан долларда қайтарсин ёки олтинда, бошқа йўли йўқ. Бироз вақт ўтди, барча давлатлар иқтисоди АҚШга боғлиқ бўлиб қолди, шунда АҚШ да яна бир ақллироқ одамлар фикр билдира бошлашди. “Нега энди биз доллар қайтариб туриб олтин сўраётган барча давлатларни талабини бажаришимиз керак?” Ўйиндан чиқсак кўпроқ ютишимиз аниқ деган мақсадда АҚШ ортиқ долларни олтин билан таъминланмаслигини эълон қилди. Буни қарангки долларнинг кучи шу даражага етиб боргандики, ҳаттоки, барча давлатларда эндиликда ҳеч бир валюта олтин билан таъминланмасдан, аксинча, уларда яратилган маҳсулот ва хизматлар қиймати билан таъминланадиган бўлди, буниг устига валюта захираларини долларда сақлаш мақсадга мувофиқ деб ҳисобланди. Энди диққатингизни қизиқ бир ҳолатга қаратмоқчиман, демак давлатлар эндиликда ўзларида яратилаётган ялпи ички маҳсулот (миллий даромад) миқдорига қараб ўз пул бирликларини эмиссия қилиши керак, акс ҳолда иқтисодиётнинг энг катта душмани бўлмиш инфляция юзага келади, бироқ, АҚШ шундай қилармикан? Жуда кўп ҳолларда давлат ташқи қарзлари 90% дан ошиб кетаётганига қарамасдан доллар эмиссияси (муомалага чиқарилиши) тўхтаётгани йўқ, савол нега унда доллар инфляцияга учрамайди?

Жавоб: АҚШ долларига дунё бўйича талаб бор, аслида АҚШ ўзида мавжуд бўлиши лозим бўлган инфляцияни бутун дунёга тарқатади ва шунинг ҳисобига ўзида барқарорликни таъминлаб қолади. Бунда ҳар бир четга чиққан долларнинг ўз ҳудудига иложи борича қайтиб келмаслигини таъминлашга уринади ва охир оқибат ўз мақсадига эришади, барқарор нархлар, барқарор валюта, доимий ишонч таъминланади. Ҳаттоки шундай маълумотлар ҳам борки, АҚШ дунёдаги ҳар бир давлатнинг эҳтиёжига қараб айнан шу давлатларга лозим миқдордаги долларни эмиссия қилади. Ахир бу ҳеч қандай иқтисодий қонунларга тўғри келмайдику дейишингиз мумкин, бироқ шунга қарамасдан чуқур ва пухта ўйланган сиёсат самараси ўлароқ бугунимизда доллар барқарор валюталигича қолмоқда.

Если вы нашли ошибку, пожалуйста, выделите фрагмент текста и нажмите Ctrl+Enter.

Share

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

*