Как заработать путешествуя? (на узбекском языке)

Картинки по запросу travel and make moneyСаёҳат қилишни ким ҳам истамайди дейсиз? Янги мамлакатлар, ўзга халқлар, урф-одатлар, саргузаштлар, янги танишлар, қизиқарли мулоқотлар — эртакка тушгандек бўлади одам. Аммо биргина исташнинг ўзи камлик қилади. Маълумки, ҳар қандай саёҳат катта маблағни талаб этади. Аслида кўп саёҳат қилувчилар бирйўла мўмайгина пул ҳам ишлашлари мумкин. Бунинг йўлини билишса, албатта. Қуйида дунёни кўриш билан бирга пул ишлаб олиш усуллари билан таништирамиз.

1-усул. Посилка етказиш

Кичик посилкалар ва ҳужжатларни етказиб бериш йўли билан йўл учун сарфлаган пулингизнинг бир қисмини ишлаб топишингиз мумкин. Бунинг учун талаб этиладигани махсус анкетани тўлдириш ва  саёҳат қилиш вақтини кўрсатиш керак. Агар бунга вақтингиз бўлмаса, қандай товарларни етказиб бериш кераклиги рўйхатини ўрганиб чиқинг ва ўз хизматингизни таклиф этинг.

Нимани олиб ўтиш мумкин дейсизми? Қонун билан тақиқланмаган ҳамма нарсани. Масалан, ҳужжатлар, совға-саломлар, тансиқ егуликлар, пардоз воситалари, кийимлар, сувенирлар ва бошқалар.

Пулга муҳтожлигингиз бўлмаган тақдирда ҳам бундай хизматингиз эвазига шаҳар бўйлаб экскурсия, аэропортдан меҳмонхонага олиб бориб қўйиш, меҳмондорчилик сингари таклифларни қабул қилиб, вақтингизни чоғ ўтказишингиз аниқ.

Бундан ташқари, бу маҳаллий аҳоли билан танишиш, дўстона муносабатларни йўлга қўйиш учун ажойиб имконият. Зарур вақтларда маслаҳат ва тавсиялар сўраб, бемалол мурожаат этишингиз мумкин бўлади.

Посилка етказиш бўйича келишиб олиш мумкин бўлган халқаро сайтлар:

 Картинки по запросу посылка

• tudatuda.com

• gransjoy.com

www.airfrov.com

Бундан ташқари, бирор товарни харид қилиб, етказиб бериш йўли билан даромад кўришингиз мумкин.

 Харид қилиб етказиб бериш бўйича сайтлар:

 • grabr.io

• backpackbang.com

2-усул. Сирли мижоз

Жаҳонда компаниялар ўз ходимлари ишининг сифатини текшириш мақсадида “сирли мижоз” хизматидан кенг фойдаланишади. Бундай вазифани бажариш қийин эмас. Шунчаки оддий харидор сифатида ходимларнинг мижозларга муносабати, тезкорлиги, ишининг сифатини текширасиз. Аксарият ҳолларда бевосита жойларга ташриф буюриш, баъзан телефон орқали ёки электрон хатлар воситасида мулоқот қилиш талаб этилади.

Махфий харидорликни таклиф этувчи сайтлар:

 Картинки по запросу тайный покупатель фото

  • marketforce.com
  • bestmark.com
  • mysteryshoppingonlinejob.com

3-усул. Олиб-сотиш

Саёҳатга бот-бот чиқиб турсангиз, ўз мамлакатингизда топиш мушкул бўлган маҳсулотлар, буюмларни кўп учратган бўлсангиз керак. Товар қанчалик экзотик бўлса, уни сотиш шунча осон кечади. Товарларнинг олий сифатлисини, ўша мезбон давлатга шуҳрат келтирганини танлашга ҳаракат қилинг.

Масалан, Италия ўз пишлоқлари, Греция табиий пардоз воситалари, Туркия сопол идишлари билан машҳур. Йўлга отланишдан олдин  товарларни қаердан арзонроқ харид қилиш мумкинлигини аниқлаб олинг.

Уялманг, олиб-сотиш нафақат ҳамённинг қорнини тўлдириш, балки яқинлар билан қувонч улашишнинг бир йўли ҳамдир.

 Фозила Ашурова, norma.uz

Если вы нашли ошибку, пожалуйста, выделите фрагмент текста и нажмите Ctrl+Enter.

Share

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

*