Судимость был причиной нищеты семей

Похожее изображениеЎзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев 12 июль кунги Олий Мажлис палаталари, сиёсий партиялар ҳамда Ўзбекистон Экологик ҳаракати вакиллари билан видеоселектор йиғилишида бундан буён ёшлардан кадр танлашда унинг қариндошлари судланган-судланмаганига қаралмаслигини айтиб ўтди.

«20 йил давомида шунақа тизим яратдикки, яхши-яхши кадрларни «отаси қамалган», «акаси қамалган» деган важлар билан бошқарувга яқин йўлатмадик. Барча ўзи учун жавоб берсин. Ота ўзи учун, бола ўзи учун, ака ўзи учун. Энди ватанпарвар бўлса, ташаббускор бўлса, бошқарувга жалб қиламиз», деган Шавкат Мирзиёев.

Дарҳақиқат жамиятимизда шундай ёзилмаган қоидалардан бири бўлиб келган судланганлик тамғасининг яқин қариндошларга таъсири натижасида жуда кўплаб кадрлар шу кунга қадар юқори лавозимларга кўтарила олмай ёки умуман айрим ишларга жойлаша олмай юрган ҳолатлари одатий ҳолга айланиб улгурган эди. Айнан шу сабаб билан ҳам ҳаттоки айрим оилалар ўзаро борди келди қилмай қўйган ёки янги ришта боғламай қўйган пайтлари бўлган. Буларнинг барчасига сабаб нима эди? Нима учун айнан судланганлик оқибатида кўплаб давлат ташкилотлари яқин қариндошларини юқори лавозимларга тайинлаш номувофиқ деб топилган? Бунга қуйида жавоб беришга ҳаракат қиламиз.

Судланган инсоннинг яқин қариндоши икки ҳолатда шу кунга қадар ўзининг фуқаролик позициясидаги тенг ҳуқуқлилик позициясидан айрилган ҳолатлар кузатилган. Бу, биринчидан айрим давлат хизмати идораларига ишга қабул қилинаётганда, иккинчидан ҳар қандай давлат ва давлат улуши бўлган ташкилотларда юқори мансабларга қўйилаётганда. Ҳуқуқ тартибот органларининг ушбу ҳолатга баҳона қилиб кўрсатиши мумкин бўлган биттаю битта сабаб сифатида судланган (қандайдир турдаги жиноят турини содир этгани натижасида ҳукм қилинган) шахснинг яқин қариндоши ҳам шу турдаги сингари жиноятни содир этишга мойиллиги бўлиши мумкин деган ҳавф бўлар эди. Бироқ, яхшилаб ўйлаб қарасангиз бундай ҳавф ёки эҳтимол нафақат унда балки бошқа ҳар қандай одамда ҳам қайсидир даражада борку. Биз эски Собиқ итттифоқидан қолиб кетган сарқатлар билан (давлат хойини ва унинг яқин қариндошларининг мойиллиги деган айбловлар бўлган) шу пайтга қадар кадрларни танлаш тизимида ишлаб келаётгандик. Бу эса ўз навбатида ҳар бир ўсиб келаётган кадрлар учун шунақа таъсир кўрсатар эдики, унинг бир неча йиллик самарали меҳнати ёки малакаси бирор бир яқин қариндошининг битта судланиши оқибатида чиппакка чиққан ҳолда ҳаттоки, эгаллаб турган лавозимидан озод этилишигача олиб келиши мумкин эди.

Бу энди шу кадрга нисбатан, аввало, ишга, кейин бутун ҳаётига салбий руҳий ва молиявий таъсир кўрсатадиган чоралардан бири бўлиб келган. Бунда адолат мезонида тенг ҳуқуқлиликдан маҳрум бўлиши тайин эди шу кадрнинг. Энг катта салбий таъсир сифатида айниқса малакали кадрнинг молиявий ҳолати ёмонлашиши ва унга нисбатан ишончни йўқотилиши асносида иқтисодий қийинчиликларга юз тутиши ва алал оқибат бошқа иш қидиришга ёхуд чет давлатларга ишга кетишга мажбур бўлар эди. Бу эса ўз навбатида коррупцияни асосий фаолият турига айлантириб олган уддабурон хизматчиларга қўл келарди. Янги юқори лавозимларга ёки янги иш ўрнига ходим танлашда яхшигина пора эвазига билими, тажрибаси ва малакаси етарли бўлмаса ҳам “тоза” (судланган яқин қариндоши йўқ бўлган) ушбу ўринларга жойлаштирилишга ва натижада шу лавозим ёки касбга умуман номувофиқ инсонларни тайинланишига сабаб бўларди.

Аслидаку жиноятни ҳамма ҳам қасддан содир қилавермайди. Жиноятни содир этган одамни ўзини бирор ишга жойлашиб у ерда кўтарилишику жуда қийин масала. Унинг яқин қариндошларининг ҳам худди шундай ҳолатга тушиши эса “емаган сомсасига пул тўлаш билан баробар” ҳисобланади. Бу бир сўз билан айтганда бутун бошли оилани қашшоқлик гирдобига улоқтириш билан баробар бўларди.

Хориж давлатларида бунақа ҳолатлар кам учрайди (деярли учрамайди), чунки аввало ҳар бир инсон қонун бўйича ўзи учун ўзи жавобгар ҳисобланади, иккинчидан уларда хусусий тадбиркорлик соҳаси ривожланганлиги туфайли давлат ишларига эмас балки хусусий ташкилотларга ишчи бўлиб кириш умуман муаммо эмас. Аслидаку бизда ҳам хусусий корхона ёки ташкилотларига ишга жойлашишда судланганлик ёки яқин қариндошларининг судланганлиги аҳамият касб этмайди. Чунки, тадбиркорга ишчининг келиб чиқиши ёки қариндошларининг ҳолати қизиқ эмас, балки берилган топшириқнинг сифатли бажарилиши ва тезкор натижа керак холос. Бироқ бизнинг давлатимизда ҳозирча хусусий ташкилотлардагни иш ўринлари ва шароитлар кўпчилик жойларда яхши бўлмагани ҳамда камлиги боис барча малакали кадрлар ноилож давлат ишига жойлашишга ҳаракат қилишади.

Эндиликда мамлкатимиз Президенти Ш.Мирзиёевнинг ёшларга нисбатан билдираётган ишончлари ва эътиборлари самараси ўлароқ, ёшлар ҳеч қандай чеклов ва чегараларсиз янги марраларни забт этиши осон бўлади. Умид қиламизки, бундан буён кадрларнинг малакаси, иш тажрибаси ва маҳорати тегишли ишларга жойлашишда ва лавозимларга тайинланишида энг муҳим адолат мезонларидан бири сифатида белгиланади. Яқин қариндошлари судланганлар ҳам ўз ризқини ўзга жойлардан эмас балки айни вақтдаги иш жойидан ёки ҳудуддаги ишлардан излашади.

 

Если вы нашли ошибку, пожалуйста, выделите фрагмент текста и нажмите Ctrl+Enter.

Share

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

*