Зарплата может повыситься, но никак не уменьшится, налоговая концепция положительно влияет на зарплату

Солиқ ислоҳотлари бўйича концепцияда таклиф этилаётган янги солиқ ставкалари бўйича аҳоли орасида турли тушунмовчиликлар юзага келаётгани ҳеч кимга сир эмас. Ушбу ўзгаришлардан кўплаб меҳнат фаолитини юритувчи ишчи ходимларни ҳавотирга солиб қўяётган бир масала даромад солиғининг янги 25% лик ставкада белгиланиши ойликларни камроқ ойлик оладиган ишчиларнинг ойлиги янада камайишига сабаб бўларкан деган хулосалар пайдо бўлаётгани ва натижада ютказарканмиз деб ўйлаётган инсонларнинг кўпайиб бораётгани барчага маълум.

           Хусусан, ушбу хулосанинг шаклланишига сабаб бўлган яқинда чоп этилган “Ойлигимнинг қолгани қани? Янги солиқ тизими маошга қандай таъсир қилади? (Таҳлил)” деб номланган Қаҳрамон Аслановнинг мақоласи бўйича бир қатор фикрларни билдириб ўтмоқчи эдим.

           “Амалга оширилаётган ҳар қандай ислоҳотлар мунозаралар учун очиқ бўлгани яхши” деб бошлаган эканлар муҳтарам муаллифимиз мақолалари охирида келтирган хулосаларига кўра умумбелгиланган солиқ тўловчи ташкилотлар ва бюджет ташкилотлари ходимларида “Лўнда қилиб айтганда, ойлиги паст бўлганлар ютқазяпти, кўп бўлганлар ютяпти” деган хулосалари ва ҳисоб-китоблари асл ҳолатни тўлиқ кўрсатмаётгани ва натижада ноўрин хулосага сабаб бўлганини қайд этиб ўтмоқчиман.

           Аввало, мақолада келтирилган барча ҳисоб-китоблар тўғри ҳисобланганлиги ва муаллифнинг бу борадаги ўзига хос қобилияти борлигини алоҳида эътироф этиб ўтмоқчиман. Шунингдек, мақоланинг умумбелгиланган солиқ тўловчилари ва бюджет ташкилотлар ходимлари тўлайдиган солиқлар қисмигача бўлган жойига қўшиламан (Гарчи, ЯИТ тўловининг энг кам миқдори фермер хўжаликларига ЭКИҲ 50% ва кичик бизнес вакилларига 65%, ҳамда қолганлар учун ЭКИҲ 1 баравари эканлигини айтиб ўтиш жоиз бўлса ҳам). Бироқ, айнан “ўқитувчилар, шифокорлар, давлат ташкилотлари, булар қаторига банклар, йирик заводларни ҳам қўшиш мумкин” дея қайд этиб ўтилган ва кейинчалик ҳисоб-китоб қилинган жадвал маълумотларига умуман бошқача ёндашувда эканлигимни билдираман.

           Аввало янги белгиланаётган даромад солиғи 25% бўлгани ҳолда олдинги қайси турдаги солиқларни ўрнини эгаллаётганига алоҳида эътибор берган ҳолда муаллиф кичик ва микробизнес дея қайд этиб ўтилган жойда даромад солиғи, ижтимоий суғуртага ажратма тўлагани қаторида Ягона ижтимоий тўлови (ЯИТ) 15% қўшимча борлигини ва уни иш берувчининг бўйнида эканлигини таъкидлаганлар бу жуда тўғри қараш, натижада кичик бизнесда ойликни ошириш имкони борлигини эътироф этганлар.

           Бироқ, нимага энди айнан мана шу ёндашув бюджет ташкилотлари ва йирик корхоналарга нисбатан қилинган ҳисоб-китобларда инобатга олинмаганига ҳайронман. Ўзингиз, ўйлаб кўринг ахир қандай қилиб ЯИТ 15% бўлган корхоналарда ойлик ошгани ҳолда ЯИТ 25% бўлган ташкилотларда ойлик камайиши мумкин? Ахир осмонга учиб кетмагандир улардаги ЯИТ тўлови. Бундан кўринадики муаллифнинг ёндашуви фақатгина ишчининг номидан ўтказиладиган солиқларни инобатга олган ҳолда ташкилотнинг айнан шу ойликни бериш учун қиладиган харажати таркибидан ўрин олган ЯИТ инобатга олмаган. Маълумот ўрнида: муаллиф томонидан қайд этиб ўтилган барча йирик турдаги ташкилотлар ва бюджет ташкилотлари Солиқ кодексининг 305-моддасига мувофиқ ЯИТ тўловчилари ҳисобланади.

           Умумбелгиланган солиқ тўловчилари бўлган ташкилотларда ишчиларнинг ойлик иш ҳақи бўйича харажатлар деб қайд этадиган харажатларида худди кичик бизнес ташкилотларидек барча турдаги харажатлар даромад солиғи, пенсияга ажратма, ЯИТ биргаликда ҳисобга олинади. Ҳаттоки бюджет такшилотларида ҳам келгуси йили учун белгиланадиган харажатлар сметасида жами харажатлар ҳисобга олинади ва тасдиқланган сметага мувофиқ иш ҳақлари ҳисоблаб берилади. Бизнинг муллифимиз эса янги тизимдаги қўлга тегадиган пулни ҳисоблашда ушбу жами харажатни инобатга олмаган ҳолда фақат ҳисобланган пул (начисления)дан 25% солиқ олган ҳолда қўлга тегадиган пулни камайтирмоқдалар ва фақатгина бир томонлама хулоса қилмоқдалар.

Бундан келиб чиқадики муаллиф томонидан берилган жадвал аслида қуйидагича кўриниш олса умумий ҳолат адолатли акс эттирилган бўлар эди:

 

Эски тизимда

 

Янги тизимда

А

B

C

D

E

F

G

H

 

Ушланма 1

Ушланма 2

Қўлга тегади

Жами харажат

Ушланма бир текис

Қўлга тегади

Фарқ +

 500 000

64 582  

 125 000  

    435 418  

 625 000

     156 250  

 468 750

33 332

  1 000 000

    154 574  

250 000   

    845 426  

  1 250 000

     312 500  

 937 500

92 074

  1 500 000

    277 074  

    375 000  

 1 222 926  

  1 875 000

     468 750  

  1 406 250

183 324

  2 000 000

    416 230  

    500 000  

 1 583 770  

  2 500 000

     625 000  

  1 875 000

291 230

  2 500 000

    568 730  

    625 000  

 1 931 270  

  3 125 000

     781 250  

  2 343 750

412 480

  3 000 000

    721 230  

    750 000  

 2 278 770  

  3 750 000

     937 500  

  2 812 500

533 730

  3 500 000

    873 730  

    875 000  

 2 626 270  

  4 375 000

  1 093 750  

  3 281 250

654 980

  4 000 000

 1 026 230  

 1 000 000  

 2 973 770  

  5 000 000

  1 250 000  

  3 750 000

776 230

  5 000 000

 1 331 230  

 1 250 000  

 3 668 770  

  6 250 000

  1 562 500  

  4 687 500

 1 018 730

  6 000 000

 1 636 230  

 1 500 000  

 4 363 770  

  7 500 000

  1 875 000  

  5 625 000

 1 261 230

10 000 000

 2 856 230  

 2 500 000  

 7 143 770  

12 500 000

  3 125 000  

  9 375 000

 2 231 230

Формула

B=A-Дс-Па

C=A*0,25

D=A-B

E=A+C

F=E*0,25

G=E-F

H=G-D

Ушланма 1 — ишчи номидан тўланадиган тўловлар (даромад солиғи(шкала бўйича) ва пенсияга суғурта бадаллари(8%)ни ўз ичига олган)

Дс – даромад солиғи (шкала бўйича)

Па – пенсияга суғурта бадали (8%)

Ушланма 2 — иш берувчининг ҳисобланган пулдан тўлайдиган Ягона ижтимоий тўловга ажратмаси (25%)

Ушланма бир текис — концепцияда таклиф этилаётган жами харажат ўрнига бир текис 25%лик солиқ

Жами харажат – қўлга тегадиган пулни ҳисоблаш учун (иш берувчи) ташкилот томонидан сарфланган жами харажат

Фарқ + — Янги тизимда ҳисобланадиган қўлга тегадиган иш ҳақининг эски тизимдаги қўлга тегадиган иш ҳақидан қанчалик кўп бўлиши

           Жадвалда кўриб турганингиздек мен муаллиф томонидан тузилган жадвалдаги маълумотлар қаторига ЯИТ тўлови бўйича харажатларни киритдим ва тушунарли бўлиши учун жадвалнинг қуйи қисмида ҳисоб-китобларнинг формуласини ҳам бериб ўтдим. Модомики, биз шу вақтга қадар амал қилиб келаётган иш берувининг ҳисобидан ва ишчининг ҳисобидан тўланаётган солиқларнинг эндиликда умумий битта солиққа айлантирилганлигини билар эканмиз, демак унга нисбатан бўлган жами харажат эндиликда янги концепцияда таклиф этилаётган ставка учун база сифатида олиниши лозим деган мантиқий фикрга келамиз. Жадвалда келтирилган ҳар қандай миқдордаги иш ҳақи олувчи ишчи янги тизимда қўлланилган ставка асосида қўлга тегадиган ойлик иш ҳақи фарқи натижасида бирмунча кўпроқ ойлик олиши кузатилади. Албатта, агар ташкилотлар иқтисод қилиш йўлини танлашса бундай йўл тутмасликлари ҳам мумкин. Бироқ, катта эҳтимол билан ҳозирги юқори инфляция шароитида ташкилотларнинг бундай йўл танламайдилар. Қандай йўл таналаган тақдирларида ҳам ойлик иш ҳақлари умуман камаймаслиги аниқ. Чунки, 25% олдин ҳам тўланган энди ҳам тўланади деган олтин қоида амалда қолади. Максимал салбий натижа сифатида ойлик ошмаслиги мумкин холос, бироқ бу ҳам ҳақиқатдан анча йироқ, чунки ойлик оширилиши бугунги кун бозордаги умумий нархлар тенденциясига кўра амалга оширилиши лозим бўлган чора. Бу дегани муаллифнинг ойликлар камайиши ҳақидаги фикрлари тўғри эмаслигини билдиради.

Шу ўринда кичик бизнес субъектларидаги аввал амал қилиб келган 15% ЯИТ ва ишчининг даромад солиғи ҳамда пенсияга суғурта ажратмаларининг миқдори жамини ҳисоблаганда нисбатан камроқ фарқ чиқиши мумкинлиги, уларда ойликлар ошиши ташкилот раҳбарининг ихтиёрига кўра амалга оширилишини қайд этиб ўтмоқчиман.

           Муаллиф таъкидлаётгандек бюджет ташкилоти ходимлари ёки йирик ташкилотларда фаолият юритувчи нисбатан камроқ ойлик олувчи инсонлар эмас балки, тўлалигича давлат бюджети зарар кўриши аниқ. Мен ушбу ҳолатнинг келгусида пенсия тизимига қандай таъсир кўрсатиши мумкинлиги ҳақида олдинги мақоламда батафсил маълумот бериб ўтгандим.

           Шу ўринда Қаҳрамон Аслановга нисбатан чуқур ҳурмат билдирган ҳолда, барча давлат ва бюджет ходимлари, йирик ташкилотлар, заводлар, банклар ва бошқа умумбелгиланган солиқ тўловчи йирик ташкилотларда фаолият юритувчи ходимларга бир овоздан янги концепциядаги таклиф натижасида ойлик иш ҳақлари умуман камаймаслигини ва аксинча, ошиши кузатилишини айтиб ўтмоқчиман.

           Янги ишлаб чиқиладиган солиқ кодексида даромад солиғи солиниши учун база таркибида айнан қандай турдаги даромадлар ҳисобга олиниши ва унда жисмоний шахс ўз иш ҳақидан ташқари олган даромадларини мустақил равишда декаларация тўлдирса неча фоиз миқдорида солиқ тўлаши кераклиги масаласи ҳам долзарбдир. Бу масалага ойдинлик киритиш учун янги солиқ кодексида қандай ўзгаришлар бўлишини билиш керак.

Бу борада мени қизиқтираётган энг катта саволлардан бири халқаро пул ўтказмаларининг даромад солиғига тортилмагани каби халқаро пластик карталардан бир бирига йўналтирилган пулларнинг солиққа тортилиш масаласи ва хорижий ташкилотлар томонидан Ўзбекистондаги халқаро пластик карта ҳисобварағига ўтказилган маблағларнинг қай тартибда солиққа тортилиш масалаларидир.

           Шунигдек, даромад солиғи тушунчаси эндиликда ташкилот ва ишчи улушларига ажратилмас экан, у ҳолда шу вақтга қадар даромад солиғидан имтиёзга эга бўлган фуқароларнинг тақдири нима бўлиши, умуман ўз бундай турдаги имтиёзлардан қайсилари сақлаб қолиниши ҳам муҳим.

           Умуман, олганда янги солиқ концепциясининг солиқ кодексида ўз аксини топиши лозим бўлган жиҳатлари орасида муҳокамага сабаб бўладиган масалалар жуда кўп. Ўйлаймизки, бу борада мутасадди ходимлар ва экспертлар энг мақбул ечимларни топган ҳолда янги кодексни ишлаб чиқишади.

Мансур Тангишов, молиячи эксперт

Если вы нашли ошибку, пожалуйста, выделите фрагмент текста и нажмите Ctrl+Enter.

Share

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

*