Глоссарий банковско-финансовых терминов (на узбекском языке)

Авизо – (итал. aviso)- банк, тижорат амалиётида ҳисоб-китоб ҳаракатларининг бажарилганлиги  тўғрисида расмий хабарнома. Бир конрагент томонидан иккинчисига жўнатилади. Авизо ёрдамида банклар ўз мижозларини ҳисоб варақалари бўйича кирим ва кредит қайдлари, ҳисоб варақасидаги қолдиқ маблағлар, пул ўтказмаларини тўлаш, чек талабномаси аккредитив очиш ва бошқа ҳаракатлар тўғрисида хабардор қилади. Товар жўнатувчи томонидан товарни қабул қилувчига товар жўнатилгани ҳақидаги хат ҳам авизо деб аталади.

Агробанк акциядорлик тижорат банки — иқтисодиётнинг аграр секторини янада барқарор ривожлантириш, қишлоқ хўжалигида иқтисодий ислоҳотларни изчиллик билан чуқурлаштириб бориш, фермерлик ҳаракатини қўллаб-қувватлаш, унинг моддий ва молиявий базасини мустаҳкамлаш, қишлоқ хўжалик ишлаб чиқарувчиларига қишлоқ хўжалик маҳсулотларини чуқур қайта ишловчи замонавий корхоналарни жадал барпо этиш, юқори сифатли, рақобатбардош маҳсулотларни ишлаб чиқариш бўйича замонавий технологиялар ва ускуналарни татбиқ қилиш ҳамда ички бозорни маҳаллий озиқ-овқат товарлари билан тўлдиришга йўналтирилган банк муассасаси бўлиб, у 2009 йил 30 мартда Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Агробанк» акциядорлик тижорат банкини ташкил этиш тўғрисида»ги қарори асосида «Пахтабанк» акциядорлик тижорат банки негизида ташкил этилган.

Айланма маблағлар – хўжалик юритувчи субъектларнинг айланма фондлари ва муомала фондларини ташкил этувчи маблағлар. Айланма фондлар таркибига ишлаб чиқариш захиралари, тугалланмаган ишлаб чиқариш, келгуси давр харажатлари киради. Муомала фондлари таркибига тайёр маҳсулотлар, пул маблағлари, ҳисоб-китобдаги маблағлар киради.

  1. Асосий бўлмаган сиёсий ташкилотлар.
  2. Асосий сиёсий ташкилотлар.

Аккредитация тўғрисида гувоҳнома — Марказий банкнинг Ваколатхона аккредитациялангани ва рўйхатдан ўтганини тасдиқловчи ёзма ҳужжати.

Аккредитив (лот. accredo — ишонаман) – пул ҳисоб-китоб ҳужжати; банк мажбурияти. 1) томонлар ўртасида тузилган шартномага асосан амалга ошириладиган ҳисоб-китоб тури бўлиб, унга кўра қарз берувчи (кредитор) белгиланган муддатларда, келишилган шартлар асосида келишувда кўрсатилган банк орқали ўзига тегишли тўловларни олиб боради; 2) жамғарма банкининг аҳолига кўрсатиладиган хизмат турларидан бири; банк бўлимининг тегишли бир шахсга маълум миқдордаги сўмларга берадиган буйруғи, махсус бланк воситасида амалга оширилади. Булардан ташқари аккредитив турли шахсларга жойлашган корхоналарнинг мулкий муносабатларида, халқаро ҳисоб-китобларида кенг қўлланилади.

Актив пул обороти — бу тўлов жараёнларида бевосита иштирок этаётган ҳаракатдаги пул массасидир.

Актив савдо баланси (active trade balance)  мамлакатдан четга чикарилаётган товарларнинг мамлакатга кириб келаётган товарлардан (импортдан) ошиб кетишини тавсифловчи савдо баланси.

Актив тўлов баланси (active payments balance)  мамлакатнинг чет элдан тушадиган тушумлари суммаси унинг хорижий сарф-харажатлари ва тўлов суммаларидан ошиб кетадиган тўлов баланси. Актив тўлов баланси — тўлов балансида тушумлар суммаси тўловлар суммасидан ортиқ бўлади.

Актив ҳисобварақларда турли активлар акс эттирилади ва улар фақат дебет сальдосига эга бўлади. Активларнинг кўпайиши ушбу ҳисобварақларнинг дебетида акс эттирилади.

Акцепт (лат. acceptus – розилик берилган) – 1) пул, ҳисоб-китоб, товар ҳужжатларини ёки товар ҳақини тўлашга розилик бериш ёки тўлашга кафиллик; 2) таклиф этилган шартларда шартнома тузишга розилик. Акцепт етказиб берилган товарлар ички ва халқаро товар-пул муомаласида кўрсатиладиган хизмат учун ҳақ тўлаш шаклларидан бири сифатида кенг қўлланилади; 3) вексель, чек ва бошқа қимматбаҳо қоғозлар, шунингдек товар ҳужжатлари бўйича ҳисоб-китоб қилиш шакли.

Акцептли кредит –бунда банк, унга мижоз томонидан қўйилган ўтказилувчан Векселни маълум шарт билан акцептлашдир.

Акция — бу французча «action» сўзидан олинган бўлиб, у акциядорлик жамиятининг устав фондига муайян ҳисса қўшганлигини  гувоҳлик берувчи,  унинг эгасига фойданинг бир қисмини олиш ва одатда ушбу жамиятини бошқаришда иштирок этиш ҳуқуқини берувчи қимматли қоғоздир.

Аналитик счётлар — синтетик счётлардаги (синтетик счётга қаранг) маълумотларни тавсифлаб, аниқлаштириб кўрсатувчи счётлар.

Аналитик ҳисоб — аналитик счётлар ёрдамида амалга ошириладиган ҳисоб.

Андеррейтингнинг турлари. «қатъий мажбуриятлар асосидаги» андеррайтинг. Бундай шароитда андеррайтер акцияларнинг бутун нашрини ёки унинг бир қисмини қатъий нархларда жойлаштириш бўйича қатъий мажбуриятларга эга бўлади.

Асосий воситалар – бу моддий ишлаб чиқариш соҳасида ва ишлаб чиқаришга тааллуқли бўлмаган соҳада узоқ муддат давомида (бир йилдан ортиқ) ҳаракатда бўладиган ҳамда ижарага топширилиб ҳам фойдаланиладиганмоддий активлардир.

Аудит – хўжалик фаолиятини текшириш, тафтиш ва таҳлил қилиш. Лотинча “эшитмоқ” сузидан олинган булиб турли мулк шаклидаги корхона ва ташкилотларнинг бухгалтерия хисобини юритиши, молиявий хисоботларининг хакконийлигини текшириш жараёнини англатади.

Аудитор – малака сертификатига эга бўлган жисмоний  ёки юридик шахсдир

Аудитордик фирмалари – мустакил хужалик субъектлари булиб, корхона, ташкилот, жу жумладан банкларнинг бевосита молиявий хисоботларини конунийлигини ва меъёрий хужжатларга амал килинишини аудит килади.

Аудиторлик хулосаси – аудиторлик текширувлари буйича холис, мустакил, фикр мулохаза билдириш.

Базавий ставка — (bаse rate) — кредитларр бўйича фоиз ставкаларини белгилашда қўлланилади. Одатда, банклараро ссуда капиталлари бозорининг ставкаси ёки Марказий банкнинг ҳисоб ставкасидан базавий ставка сифатида фойдаланилади.

Базель қўмитаси талаблари – банк тизимининг барқарор амал қилиши ҳамда ўз мажбуриятларини бажара олишини таъминлаш учун ўрнатилган халқаро меъёрлар мажмуи бўлиб, у капиталнинг етарлилик даражасини, банкларни назорат қилиш жараёнига ҳамда бозор интизомига қўйилган талабларни ифодалайди.

Баланс қиймати — молиявий активнинг ҳаққоний қийматини қайтадан тўғрилаш (корректировка ўтказиш) учун жорий ҳаққоний қиймати билан таққосланадиган сумма.

Банк — молиявий корхона бўлиб, у вақтинча бўш бўлган пул маблағларини ўзида сақлайди, иқтисодиёт объектларига кредитлар беради, корхоналар, муассасалар ёки алоҳида шахслар билан тўловлар ва ҳисоб-китобларда воситачилик қилади, мамлакатнинг пул муомаласини тартибга солиб бошқаради.

Банк активлари – банкларнинг асосий фаолиятини амалга оширишда фойдаланувчи турли моддий ва молиявий ресурслар мажмуи. Улар асосан банк кредитлари, асосий воситалари, сотиб олган қимматли қоғозлари, инвестициялари, валюта кўринишида бўлади. Банк активлари банк балансининг актив қисмида жойлашган моддаларининг сифат нуқтаи назаридан унинг умумий миқдоридаги улуши тушунилади.

Банк акцепти — импортёр банки томонидан унинг Векселини акцептланишидир.

Банк депозитлари – жисмоний ва юридик шахсларнинг банк муассасаларига маълум муддатга ва муддатсиз омонат шаклида қўйилган бўш пул маблағлари.

Банк капитали — банкларга  жалб   қилинган ва улар томонидан кредит ҳисоб-китоб ва бошқа операциялар учун фойдаланадиган пулли капиталлар йиғиндиси, яъни банкнинг ресурслари; 2) банк капиталининг бир қисмини ташкил этувчи банкларнинг ўз капитали.

Банк капиталининг етарлилик даражаси – бу жами капиталнинг рискка тортилган активларга нисбати бўлиб, у халқаро Базель келишувига кўра камида 8% ни ташкил этиши керак.

Банк кафолати — мижознинг илтимосига биноан тижорат банки томонидан бўнак сифатидаги суммани контракт шартлари бўйича бажариш ва кафолатлаш

Банк кредит портфели мониторинги —  бу кредит ресурсларини рационал жойлаштириш ва ундан самарали фойдаланиш ҳамда берилган кредитлар ва улар  бўйича ҳисобланган фоизларни ўз вақтида ундириб олишни таъминлашга йўналтирилган билимлар, услублар ва чора-тадбирлар мажмуасидан иборат.

Банк кредит сиёсати – кредитлаш жараёнида юзага келувчи рисклари бошқаришда банк раҳбарияти томонидан қабул қилинадиган чоралар ва услубларни белгиловчи ҳамда банк раҳбарияти ва ходимлари кредитлаш портфелини самарали бошқаришга доир кўрсатмалар билан таъминловчи ҳужжатдир.

Банк кредити – бу молия муассасалари (банклар, фондлар, ташкилот ва уюшмалар) томонидан ҳар қандай хўжалик субъектлари (тадбиркорлар, корхоналар, ташкилотлар ва бошқалар)га пул шаклида ссуда тарзида берилади. Банк кредити — экспорт ва импортни кредитлашда ссуда формасида намоён бўлади ва у товарлар, товар ҳужжатлари, векселларни, хамда траттани гаровга олган ҳолда берилади. Баъзан банклар ўзларига чамбарчас алоқада бўлган йирик экспортёр-фирмаларга бланкли кредит, яъни расмий таъминланмаган кредитлар беришади. Банк кредити-банклар пулни унинг соҳибларига фоиз тўлаш шарти билан ўз қўлида жамлайдилар ва ўз номидан қарзга бериб, фоиз олишдир.

Банк пассивлари – юридик ва жисмоний щахсларнинг бўш пул маблағлари, ўз маблағлари ҳамда Марказий банкнинг кредитларидан ташкил топадиган , банк харажатлари билан боғлиқ операциялар мажмуи.

Банк риски – Марказий банк ва тижорат банклари фаолиятида молия бозоридаги иқтисодий конъектуранинг ўзгариши натижасида юзага келадиган зара кўриш ҳавфи тушунилади.

Банк синдикати — синдициялаштирилган кредит бериш борасида икки ёки ундан ортиқ банклар ўртасида ўзаро келишув.

Банк талаблари — банк тамонидан жойлаштирилган барча қўйлмалари, масалан, банк томонидан берилган кредитлар ва бошқалар.

Банк тизимининг ликвидлиги – банкнинг ўз мажбуриятларини вақтида ва сўзсиз бажара олиш имконияти.

Банклар ликвидлиги – банклар активларининг қисқа муддат ичида пулга айланиш қобилияти. Ликвидлик банк мажбуриятларини бажариш ва активлар ўсишини молиялаш билан биргаликда депозитлар ва қарз маблағлари даражасининг пасайишини самарали бошқаришни ҳам билдиради.

Банклараро кредит – бир банкнинг бошқа тижорат банкларидан олган кредити. Банклараро кредитлар – банк кредитининг кенг тарқалган шаклларидан бири. Банклараро кредитнинг жорий ставкаси маълум бир тижорат банкнинг бошқа турдаги ссудалар бериш сиёсатини аниклаб берувчи муҳим омил ҳисобланади. Бу норманинг аниқ миқдори Марказий банк томонидан белгиланади.

Банкларнинг кредит портфели – тижорат банклари томонидан берилган кредитларнинг умумий жамланмаси.  Тижорат банкларига маълум санага ссуда ҳисобварақаларида қолган пул маблағлари мажмуаси (қолдиғи). Улар қуйидагича таснифланган (2015 йилгача): а) яхши; б) стандарт; в) субстандарт; г) шубҳали; д) умидсиз. Бугунги кунга келиб эса а) стандарт; б) субстандарт; в) қониқарсиз; г) шубҳали; д) умидсиз.

Банк-молия тизимининг барқарорлиги – банкларнинг ва бошқа молия муассасаларининг ўз мажбуриятлари юзасидан талабларга тўла жавоб бера олиши. Бу ликвидлилик, капиталнинг етарлилиги, активлар сифати, рентабеллик кўрсаткичлари орқали аниқланади.

Банкнотлар (banknote; bill; note)  банк билетлари — Марказий банклар томонидан чиқариладиган пул белгилари. Улар Марказий банкларнинг активлари билан таъминланади.

Бек-офис — бу ҲККМ (Ҳисоб-китоб касса марказлари)нинг таркибий қисми бўлиб, фронт-офис  масъул ҳодимлари томонидан Марказий банк мижозларидан қабул қилинган ёки Марказий банк ва ҳудудий Бош бошқармалар тегишли таркибий бўлинмалари томонидан молиявий-хўжаликфаолият бўйича тақдим қилинган ва дастлабки назоратдан ўтган пул ҳисоб-китоб ҳужжатларининг асл нусхаси асосида якуний банк операцияларини амалга оширувчи масъул ижрочи бухгалтерлар гуруҳи.

Бенефициар банк — бу тўлов  операциясини якунловчи банк.

Бепул олинган номоддий активлар дастлаб балансда реал (ҳақиқий) қиймати бўйича акс эттирилади. Бепул олинган номоддий активларнинг қиймати, қонунчиликка мувофиқ баҳолаш фаолияти билан шуғулланиш ҳуқуқига эга бўлган  экспертлар томонидан ёки қабул қилиш  топшириш ҳужжатларидаги активлар маълумотлари асосида аниқланади.

БЕРИ индекси- мамлакат иқтисодий рисклари хажмини белгиловчи кўрсаткич.

Бизнес (business) –  даромад келтирадиган ёки бошқа наф берадиган хўжалик фаолияти ёки соҳибкорлик–тижорат ишлари билан шуғулланиш, пул топиш мақсадида бирор иш билан банд бўлиш. Бизнес маҳсулот ишлаб чиқариш  ва уни сотиш, хизмат кўрсатиш, транспорт ва бошқа соҳалардаги фаолиятдир.

Битим санаси — банк томонидан активни сотиб олиш ёки сотиш билан боғлиқ мажбурият олинган сана.

Битим санасидаги ҳисоб — активни у бўйича якуний ҳисоб-китобни амалга ошириш вақтига эмас, балки битим санасига тан олиш ёки тан олишни тўхтатиш.

боғлиқ хўжалик уюшмаси — устав фондининг йигирма фоизидан ортиғи бош банкка тегишли бўлган хўжалик шерикчилиги ёки уюшмаси;

Бозор (market)– сотувчи билан харидор ўртасида маҳсулотни айирбошлаш муносабати; мсулотлар билан олди-сотдимуносабатлари, маҳсулот  ишлаб чиқариш, маҳсулот айирбошлаш ва пул муомаласи қонунларига биноан амалга оширилади. Бозорда икки жараён амалга ошади: бири маҳсулотларни сотиш, бунда маҳсулот пулга алмашади. Айирбошлаш ихтиёрий ва эркин шаклланган нархларда олиб борилади. Айирбошлаш объектининг моддий шакл жиҳатидан олганда, истеъмол маҳсулотларива хизматлар, ишлаб чиқариш воситалари, инвестиция, қимматбаҳо қоғозлар, илмий ғоялар, техникавий ишланмалар ва меҳнат бозорлари мавжуд. Айирбошлаш миқёси жиҳатидан маҳаллий, ҳудудий, миллий ва жаҳон бозори, ички ва ташқи бозорларга ажратилади.

Бозор риски— қиммктли қоғозлар нархини ўзгариши натижасида юзага келадиган риск мажмуи.

Бош банк — бир ёки ундан ортиқ шуъба хўжалик уюшмаларига эга бўлган банк;

Бошланғич қиймат — бу номоддий активларни сотиб олиш ёки яратиш билан боғлиқ бўлган, барча тўланган солиқлар, божлар  шунингдек, етказиб бериш ва ўрнатиш ва уни ишчи ҳолатига келтириш билан бевосита боғлиқ бўлган бошқа ҳар қандай ҳақиқий харажатларнинг суммасидир.

Бюджет дефицити – бюджет харажатларининг бюджет даромадларидан ошиб кетиши натижасида вужудга келган тақчиллик.

Бюджетдан ташқари жамғарма кредит линияси — бюджетдан ташқари жамғарма томонидан кичик бизнес субъектларини мақсадли асосда кредитлаш учун тижорат банкларига уларнинг балансида унинг суммасини акс эттирган ҳолда ажратиладиган маблағлар.

Вақтинчалик усул — тўлов баланси дефицитини чет эл капиталини, яъни тадбиркорлик ва ссуда капиталларини киритиш йўли блан қоплашга айтилади.

Валюта —  бу халқаро ҳисоб-китобларда ишлатиладиган у ёки бу мамлакат миллий пул бирлигида ифодаланган тўлов ҳужжатлари ва пул мажбуриятларидир.

Валюта арбитражи —  бу фойда олиш мақсадида валютани сотиб олиш – сотиш бўйича операциялардир. Валюта арбитражи – бу валюта курслари фарқидан фойда олиш мақсадида валютани сотиб олиш ва бир вақтнинг ўзида сотишдир.

Валюта биржаси (currency market)  хорижий валюталар олди-сотди қилинадиган биржа бозори.

Валюта бозорлари — бу талаб ва таклиф асосида турли хил валюталар олди-сотди қилинадиган расмий марказлардир.

Валюта бозорларидаги операциялар— ташқи савдо бўйича халқаро ҳисоб-китоблар, халқаро туризм, капиталлар ва кредитларнинг давлатлараро ҳаракати ва чет эл валютасини олди-сотди қилишт билан боғлиқ бошқа ҳисоб-китоб операциялари ҳисобланади.

Валюта демпинги —  бу валюта курсини тушириш натижасида унинг харид қилиш қобилиятининг  пасайишидан фойдаланган ҳолда ташқи бозордаги рақобатчиларни сиқиб чиқиш мақсади билан боғлиқ ҳолда товарларни жаҳон ўртача нархларидан паст даражада кенг кўламда экспорт қилишдир.   

Валюта захираси (currency reserves)  бирор-бир мамлакатнинг хорижий валюталардаги маблағлари.

Валюта интервенцияси — Марказий банк томонидан миллий валюта курсига таъсир этиш мақсадида чет эл валютани сотиш ва сотиб олиш операцияларидир. Валюта интервенцияси (currency intervention)  Марказий банк томонидан миллий валютанинг фавқулодда юзага келадиган кескин тебранишларига барҳам бериш мақсадида хорижий валютани сотиб олиниши ёки сотилиши. Одатда, битта хорижий валюта интервенция воситаси ҳисобланади. Ўзбекистонда АҚШ доллари валюта интервенцияси воситаси ҳисобланади.

Валюта қамали — халқаро ташкилотлар ёки айрим мамлакатлар гуруҳи томонидан баъзи бир мамлакатларга нисбатан валюта тушумларининг келиш жараёнида тўсқинлик қилиш тушунилади.

Валюта курси (exchange rate, foreign exchange rate) – бир мамлакат валютасининг бошқа мамлакат валютасида ифодаланган баҳосидир. Валюта курси — валюта бозоридаги чет эл валютасига эга бўлган талаб ва таклифдан келиб чиқади.

Валюта муносабатларивалютанинг жаҳон оборотидаги ҳаракати натижасида вужудга келадиган пул муносабатидир.

Валюта операциялари чет эл валюталари ва валютавий қимматликларга мулк ҳуқуқини алмашиниши билан боғлиқ операцияларга айтилади.

Валюта резервларини диверсификация қилиш-бир вақтнинг ўзида 1 неча етакчи эркин алмашинадиган валюталарда чет эл валюта резервларини ташкил қилиш — валюта резервларини диверсификация қилиш дейилади.

Валюта риски —  ташқи иқтисодий фаолиятда турли валюта операциялар ўтказиш жараёнида айирбошлаш курсларининг ўзгариши натижасида нисбатан зарар кўриш ёки юқори фойда олиш эҳтимоли тушунилади. Валюта риски валюта курсларини ўзгариши натижасида юзага келадиган зарар кўриш хавфи тушунилади.

Валюта сиёсати (foreign currency policy) — валюта муносабатларини ташкил қилиш ва тартибга солиш тадбирларининг йиғиндиси. Валюта сиёсатибу халқаро валюта муносабатлари соҳасида амалга ошириладиган тадбирлар йиғиндисидир.

Валюта тизими валюта муносабатини ташкил қилишнинг давлат ҳуқуқи шакли.

Валютавий инқирозхалқаро валюта муносабатларида юзага келадиган кескин зиддиятларга айтилади.

Валютанинг курс режими-биринчидан, агар миллий валютанинг курси эркин тарзда  валюта бозорида талаб ва таклиф асосида аниқланса, бу эркин сузиб юрувчи курс режими деб аталади.

Варрант (warrant) – опционнинг бир тури бўлиб, эгасига белгиланган муддат ичида эмитентдан имтиёзли шароитда маълум бир микдордаги акцияларни сотиб олиш имконини беради.

Вексел- карз мажбурияти булиб, вексел берувчининг Ушбу векселини кўрсатилган муддатда тақдим этганда, вексел ушловчига унинг номинал қийматини тўлаб бериш гувоҳини берувчи қимматли қоғозлар ва тўлов воситасидир.

Векселли кредит— экспортёр товарни сотиш хақида битим тузиб, ўтказма вексел (тратта)ни импортёрга жўнатади, импортёр тижорат ҳужжатларини олиб акцептлайди, яъни унда кўрсатилган муддатда тўловни амалга оширишга розилик беради.

Воситалашган кафолатлар— кафолат берувчи ўзига хос тарзда воситачилик вазифасини ўтайди. Бундай кафолатлар экспорт-импорт операцияларида кенг ишлатилади.

Гаров- кўчмас ва кўчар мулкларни кредит таъминоти сифатида қўйилиши.

Гиперинфляция (hyperinflation)  товарлар баҳоси ва пул массасининг юқори суръатларда ошиб кетиши. Гиперинфляцияда баҳоларнинг ойлик ўсиш суръати 50% ва ундан юқори бўлади.

Глобал молиявий-иқтисодий бозор – жаҳон мамлакатлари ўртасидаги молиявий-иқтисодий алоқаларни ягона хўжалик тарзида амал қилишига асосланган муносабатлар.

Гудвилл (goodwill) — харидор томонидан банк сотиб олинаётганда унинг соф активлари қийматидан юқори тўланадиган сумма сифатида таърифланади (барча активларнинг бозор нархи ва барча мажбуриятларнинг бозор нархи ўртасидаги фарқ). Бу харидорнинг банкни сотиб олишда банкни харид қилиш ўз ичига банк ҳам қарздор, ҳам депозитор бўлган мижозлар билан  кўп йиллардан бери ўрнатган муносабатлари ҳам киришини тушуниб етишини англатади. Гудвилляхши ном, обрў-эътибор, «фирманинг баҳоси». Банкни сотиб олишда унинг соф активлари баҳосидан (бозор баҳоларидаги барча активлар ва барча мажбуриятлари ўртасидаги фарқ) ортиқроқ баҳода харидор томонидан тўланган суммаси Гудвилл деб юритилади.

Давлат бюджети – давлат даромадлари ва сарфларининг молиявий режаси.

Давлат қарзи (national debt; public debt) — давлатнинг тўланмаган заёмлар ва уларнинг берилмаган фоизларини акс эттирган барча қарзларининг умумий суммаси. Давлат қарзи икки хил бўлади: ички ва ташқи қарз.

Даромад (income) – ишлаб чиқариш омилларини ишлатишдан келадиган пул ва  натурал тушумлар.

хусусий даромад —  алоҳида жисмоний шахс, шахсий солиқ тўлашдан олдинги даромад;

миллий даромад – миллий ишлаб чиқаришдан келадиган даромад; иқтисоддаги ва барча турдаги даромадлар жаиғармаси. У иш ҳақини, рента даромадини, корпорация даромадларини қийматидан келадиган соф фоиз ва бошқа даромадларни ўз ичига олади.

Давлат кредити — давлат томонидан ажратиладиган қарз маблағидир. Давлат кредити- кредитнинг бу шаклининг асосий хусусияти кредит муносабатларида давлатнинг қатнашувидир. Давлат кредитида давлат бир томондан қарз берувчи ва иккинси томондан қарз олувчи сифатида иштирок қилиши мумкин. Қарз берувчи вазифасини бажара туриб, давлат, давлат кредит институтлари, жумладан Марказий банк орқали иқтисоднинг ҳар хил соҳаларини кредитлашни ўз зимасига олади. Давлат кредитининг характерли хусусияти, давлат томонидан линган қарз маблағлари ишлаь чиқариш фондлари айланишида ёки моддий бойликлар яратишда иштирок қилмайди. Бу маблағлар давлат қарзларини қоплаш учун ишлатилади.

Девальвация (devaluation) – миллий валютанинг хорижий валютага нисбатан қадрсизланиши. Девальвация — бу миллий валюта курсининг чет эл валюта курсига нисбатан расман қонуний асосда пасайтирилиши.

Девиз сиёсати -бу давлат органларининг чет эл валюталарини сотиш ёки сотиб олиш орқали миллий валюта курсига таъсир этиш сиёсатига айтилади.

Деноминация (denomination)  янги пул бирлигини маълум нисбатда эски пул бирлигига алмаштирилиши. Ўзбекистонда миллий валюта 1994 йилнинг 1 июлидан бошлаб муомалага киритилганда янги валюта сўм эски валюта-сўм – купонга 1га 1000 нисбатда алмаштирилган эди.

Депозит операциялари- юридик ва жисмоний щахсларнинг бўш пул маблағларини жалб қилиш билан боғлиқоперациялар.

Депозит сертификатлари- жамгармачининг банка куйган пул маблагини ифодаловчи ва муомла муддати тугаганидан кейин куйган пул маблагини хамда фойда сифатида устама фоизини хукук ва имкониятини берувчи кимматли когоздир. Депозит сертификати банк томонидан берилади.

Дефляцияинфляция даврида муомаладаги қоғоз пулни камайтириш. Давлат томонидан муомаладаги пул миқдорини камайтиришга қаратилган молия ва пул — кредит тадбирларини қўллаш орқали амалга оширилади. Дефляция (deflation) – товарлар ва хизматлар баҳосининг пасайиши.

Диверсификация – (лотинчадан diversus- ҳар хил ва facere-қилмоқ, бажармоқ)ишлаб чиқаришнинг самарадорлигини ошириш, маҳсулот ва хизматларни сотиш бозорларини кенгайтириш мақсадида тармоқ ва корхоналар фаолият соҳаларини кенгайтириш, маҳсулот ва хизматлар ассортиментларини кўпайтириш.

Диверсификация стратегияси – корхона фаолиятини мавжуд маҳсулотлар ва бозорлар турини кенгайтириш орқали ривожланиш стратегиясидир.  Диверсификация стратегияси корхоналарнинг ишлаб чиқариш ва тижорат фаолиятини ривожлантиришнинг энг етакчи замонавий тенденциялардан бири ҳисобланиб, у орқали корхоналарни бозор шароитида вужудга келадиган турли қалтисликларга бўлган рақобатбардошлигини оширади. Диверсификация стратегияси – корхоналарда янги маҳсулотлар линияларини ишга тушириш, қўшма корхоналар тузиш, бошқа корхоналарни сотиб олиш ва бошқа турли услубларда амалга ошириши мумкин.

Дивиденд —  деб аталувчи даромад акционерларга уларнинг кулидаги акциялар сонига мувофик туланади. Дивиденд – акционерлик жамияти соф фойдасидан акция эгаларига тўланадиган қисми бўлиб, у акционерларга нақд пул ёки акциялар билан тўланади.

Дисконт — қарз қимматли қоғозининг номинал қиймати билан ҳар қандай сотиб олинган, олиниши лозим бўлган фоизларнинг қарз қимматли қоғози учун тўланган миқдордан (сотиб олишдаги харажатлар ҳисобисиз) ошган суммаси. [(Номинал қиймати + сотиб олинган, олиниши лозим бўлган фоизлар) — сотиб олиш баҳоси]. Дисконт кредит қолдиққа эга бўлиб, реал фоиз ставкаси методини қўллаш билан амортизация ҳисоблаш воситасида фоизли даромадни кўпайтиради.

Дисконт сиёсати (discaunt rate) – мамлакат тўлов баланси ва валюта курсига таъсир этиш мақсадида Марказий банкнинг дисконт ставкасини ўзгартириш сиёсати. Дисконт сиёсати — Марказий банкнинг учёт ставкасини ўзгартириш йўли билан миллий валюта курсига ва тўлов балансининг ҳолатига таъсир этиш сиёсатидир.

Дисконт  ставкаси-учёт ставкаси, Марказий банк томонидан тижорат банкларига уларнинг ихтиёридаги тратталарни қайта ҳисобга олиш йўли билан бериладиган кредитларнинг фоиз ставкасидир.

Доимий бўлмаган мажбуриятлар исталган вақтда банкдан чиқиб кетиши эҳтимоли юқори бўлган йирик депозитлар қарзлардир. Бундай мажбуриятларга  одатда қуйидагилар хосдир:

 нисбатан катта миқдорда бўлиши;

 сўндириш муддатининг қисқалиги;

 мажбуриятлар эгалари банк билан мазкур мажбуриятлардан бошқа ҳеч қандай битимлар билан боғланмаган бўлади.

Евро долларлар (еurodollars) — АҚШ долларининг АҚШдан ташқарида муомалада бўлган қисми.

Евровалюта (eurocurrenсу) — бир мамлакат миллий валютасининг мамлакат ташқарисидаги қисми.

Еврокредитлар — евровалюталарда бериладиган кредитлардир.

Европа валюта бирлиги (Европейская валютная единица, European currency unit, ECU, European unit of account) — Европа валюта тизимида қатнашувчи мамлакатлар ўртасида қўлланиладиган халқаро ҳисоб бирлиги.

Европа валюта тизими (European Monetary System) — Европа иқтисодий ҳамжамиятигага аъзо бўлган мамлакатларнинг валюта курсларини тебраниши натижасида кўриладиган зарарлар миқдорини камайтириш мақсадида тузилган тизим.

Етакчи банк — синдициялаштирилган кредитлаш ташаббуси билан чиққан ва зиммасига иштирокчи-банклар номидан кредит ҳужжатларини юритиш масъулияти юклатилган қарз олувчининг асосий талаб қилиб олингунча депозит ҳисобварағига хизмат кўрсатувчи банк.

Жамғарма сертификатлари — бу банк томонидан чикариладиган ва уни эгасига олдиндан шартлашилган вактда белгиланган суммани олиш хукукини берувчи кимматли коғоздир.

Жамғармачи тижорат банкларига қўйилган пул маблағи жисмоний ва юридик шахслардир.

Жамланма молиявий ҳисобот — ягона хўжалик юритувчи субъектнинг ҳисоботи сифатида тақдим этилган гуруҳларнинг молиявий ҳисоботлари;

Жаҳон банки – 1944 йилда Халқаро валюта жамғармаси билан бир вақтда тузилган биринчи давлатлараро инвестиция институтидир. Банк ўзининг фаолиятини 1946 йил 25 июндан бошлаган.

Жаҳон молиявий инқирози — бу банк-молия тизимида рўй берган чуқур танглик ҳолати, бунинг натижасида йирик банклар ва молиявий тузилмаларнинг ликвидлик, яъни тўлов қобилияти заифлашиб, молиявий инқирозга айланиб кетиши, дунёнинг етакчи фонд бозорларида энг йирик компаниялар индекслари ва акцияларнинг бозор қиймати ҳалокатли даражада тушиб кетиши, оқибатда кўплаб мамлакатларда ишлаб чиқариш ва иқтисодий ўсиш суръатларининг кескин пасайиб кетиши билан боғлиқ ишсизлик ва бошқа салбий оқибатларни келтириб чиқарувчи ҳолатдир.

Жорий ликвидлилик ликвид шаклдаги баланс активлари банкнинг талаб қилиб олингунча сақланадиган ва муддати 30 кунгача бўлган ҳисобварақлар бўйича мажбуриятлари суммаси ўртасидаги нисбатни тавсифлайди.

Заҳираларнинг ортиқча қисми — мажбурий заҳиралар фондига ажратмалар миқдоридан ошадиган банк маблағлари — банкнинг Марказий банкдаги вакиллик ҳисобварағидаги маблағлар қолдиғи.

Ижтимоий соҳа обектлари – аҳолининг муносиб турмуш шароити ва фаровонлигини таъминлашга хизмат қилувчи соҳа ва тармоқлар мажмуи. Булар қаторига уй-жой фондлари, соғлиқни сақлаш, маориф, спорт, маданият муассасалари ва бошқаларни киритиш мумкин.

Ижтимоий-сиёсий риск-умуман йирик тизим ва унинг таркиби ривожланишида, шу жумладан, давлатнинг нархни шакллантириш сиёсатига, шунингдек мулк ва интеллектуал бойлик жамғармаларининг манбаларини аҳолининг барча гуруҳини умумий тавсифдаги рисклардан ижтимоий ҳимояни таъминлашга; даромадларнинг адолатли тақсимланишига; ишсизликни қисқартиришга;таклиф ёки талабнинг жисмоний ҳажмларини нарх ва бошқалар орқали тартибга солишга сафарбар этиш ва жамлаш бўйича масалаларни ечишга аралашувида юзага келадиган рисклар мажмуи тушунилади.

Иқтисодий риск-умуман йирик тизим ва унинг таркиби ривожланишида ишлаб чиқариш шаклларининг оқилона уйғунлашувини танлашда юзага келадиган рисклар мажмуи.

Импортмамлакат ички бозорларида сотиш учун чет эл молларини, капиталини, технологиясини ва хизматларни олиб келиш. Импорт халқаро меҳнат тақсимоти натижасидир. У вақтни тежашга, иқтисодиёт, аҳоли эҳтиёжини қондириш вазифаларини муваффақият билан ҳал қилишга кўмаклашади.

Имтиёзли акциялар — оддий акциялар сингари фирмани, корхонанинг капиталини бир кисмига эгалик килиш хукукини беради, аммо унинг эгаси бошкарувда иштирок этиш хукукини бермайди.

Инвентаризация корхоналар, фирмалар, ташкилотларда нақд мулк ва товарларни рўйхатдан ўтказиш; натура ҳолидаги бойликларнинг мавжудлиги ёки  ҳолатини, маблағларни мунтазам текшириб туриш, шунингдек, уларнинг моддий бойликларни ҳисобга олиш қайдномаларига мувофиқлигини аниқлаш мақсадларида даврий қайта ҳисобга олиш.

Инвестицион кредитлар – ишлаб чиқаришни кенгайтириш, техник ва технологик жиҳатдан янгилаш, модернизациялаш ва реконструкция қилиш, янги бино ва иншоотларни қуриш учун зарур бўлган воситалар ҳамда қимматли қоғозларни сотиб олиш мақсадида олинган узоқ муддатли кредитлар.

Инвестицион лойиҳа дастури — Ўзбекистон Републикасида қабул қилинган қонунчилик андозаларига мувофиқ ишлаб чиқилган зарурий ҳужжатларни ҳисобга олган ҳолда капитал қўйилмалар ҳажми ва амалга ошириш муддатининг мақсадга мувофиқлигини асословчи ва инвестицияларни (бизнес-режа) амалга ошириш бўйича амалий фаолият дастури.

Инвестицион сиёсат – савдо менежменти умумий стратегиясининг бир қисми бўлиб, корхонани ривожлантириш учун активларни кенгайтиришнинг энг самарали йўлларини тиклашни назарда тутади.

Инвестицион солиқ кредити – солиқ мажбурияти бўйича тўлаш муддатини ўзгартириш имконияти берилади, агарда солиқ тўловчида белгиланган тартибдаги асос бўлса, у ҳолда солиқ тўловларини камайтирилган ҳолда маълум бир вақт ичида босқичма – босқич тўлаш мумкин бўлади.

Инвестицион ҳамкорлик — халқаро иқтисодий муносабатларнинг бир кўриниши бўлиб, ресурсларни рационал тақсимлаш, халқаро меҳнат тақсимотида иштирок этиш натижасидаги устунликларидан фойдаланиш орқали давлат томонидан иқтисодиётда нисбатан юқори натижаларга эришиш, технологик ишлаб чиқариш тузилмасини янгилаш кабиларни мақсад қилган.

Инвестиция  бу барча турдаги миллий ва интелектуал бойликлар тушунилиб, улар тадбиркорлик фаолияти объектларига йуналтирилиб даромад келтириши ёки бирор-бир ижобий самарага эришишидир. Инвестициябу иқтисодий самара (фойда, даромад)  олиш ёки ижобий ижтимоий натижага эришиш учун сарфланадиган пул маблағлари, банкларга қўйилган омонатлар, пайлар, қимматли қоғозлар (акция, облигациялар), технологиялар, машиналар асбоб-ускуналар, лицензиялар ва самара берадиган бошқа ҳар қандай бойликлардир. Инвестиция-бу хусусий, давлат корхоналари ва ташкилотлари қимматли қоғозлари узоқ муддатга қўйилган маблағлардир. Инвестиция-даромад олиш мақсадида инвесторлар томонидан киритилган пул маблағлари ҳисобланади.

Инвестиция дастури – ишлаб чиқаришни ривожлантириш мақсадида мамлакат ёки чет элларда иқтисодиётнинг турли тармоқларига узоқ муддатли капитал киритиш учун ишлаб чиқилган дастур.

Инвестиция жараёни – пул таклиф килувчилар (вактинча буш  маблағларга эга булганлар) ни пул талаб килаётганлар (уларга эхтиёж сезаётганлар) билан учраштириш механизмидир.

Инвестиция институтларибу кимматли когозлар билан уз фаолиятини асосий фаолият сифатида амалга оширувчи кимматли когозлар бозорининг профессионал иштирокчиларидир.

Инвестиция компанияси – бу кимматли когозларни чикариш, кимматли когозларга  маблағлар сарфлаш, кимматли когозларни уз номидан ва узи хисобидан олиш–сотиш ишларини амалга оширувчи юридик шахсдир.

Инвестиция комплекси — инвестиция фаолиятини таъминловчи ташкилотлар, корхоналар ва фирмалар мажмуаси.

Инвестиция лойиҳаси-ижтимоий, иқтисодий самарага эришиш учун пул маблағларини киритилишини талаб этувчи лойиҳа.

Инвестиция маслахатчиси – бу маслахат фаолияти билан шугулланувчи инвестиция институтидир.

Инвестиция муҳити – инвестициялар жозибадорлиги ҳамда хавф-хатар даражасини белгилаб берувчи ижтимоий-иқтисодий, молиявий ва сиёсий омиллар мажмуи.

Инвестиция сиёсати-тижорат банклари фаолиятинингмаълум даражасига асосланган банкнинг қиммктли қоғозлар билан актив операцияларни ўз ичига олади ва банк фаолиятининг даромадлилиги ва ликвидлигини таъминлашга қаратилган бўлади.

Инвестиция субъектлари – инвестиция фаолиятида иштирок этувчи мулкий ва интеллектуал бойликларга эга булган жисмоний, хукукий шахслар ва давлатдир.

Инвестиция фаолияти — инвестиция мақсадларини амалга ошириш билан боғлиқ фаолият. Инвестиция комплекси ташкилотлари орқали амалга оширилади.

Инвестиция фаолияти иштирокчилари — буюртмачилар, пудратчилар, етказиб берувчилар, банклар, суғурта компаниялари, лойиҳаловчилар, воситачилар, илмий-маслаҳат фирмалари, ўз мамлакатидаги қонунчиликка кўра инвестициявий мулк эгалари (тасарруфчилари) ёки буюртмалардан фойдаланувчи сифатида қатнаша олувчи хорижий ташкилотларни киритиш мумкин.

Инвесторлар  — ўз  маблағи ёки жалб килинган маблағ ёрдамида капитал куйилмаларни амалга оширади. Юридик ва жисмоний шахслар, ёки уларнинг бирлашмаси, давлат органлари ва чет эллик юридик ва жисмоний шахслар инвестор булишлари мумкин. Инвесторлар — хусусий ва қарзга олинган мулкий ва интеллектуал қийматларни сарфлаш ҳақида қарор қабул қилувчи инвестиция фаолияти субъектлари. Инвесторлар объектлар ва инвестиция натижаларига эгалик қилиш, фойдаланиш ва тасарруф қилиш ҳуқуқига эга бўлади. Инвесторлар кредиторлар ва харидорлар ролини бажаришлари, шунингдек, инвестиция фаолиятининг бошқа иштирокчилари функцияларини бажаришлари мумкин. Одатда инвесторлар капитал қўйилмалар сарфланадиган соҳаларни аниқлайдилар, контракт ва шартномаларнинг шартларини ишлаб чиқадилар ва инвестиция актининг бошқа томонлари билан — контрактор, ҳукумат органлари, пировард маҳсулот ишлаб чиқарувчилар ва шу маҳсулотнинг истеъмолчилари билан ҳисоб-китобларни амалга оширадилар.

Инқирозга қарши мўлжалланган чоралар дастури – Ўзбекистон Республикаси ҳукумати томонидан 2009-2012 йилларга мўлжалланиб инқирозга қарши ишлаб чиқилган чоралар дастури бўлиб, мазкур дастурда талабни рағбатлантиришга йўналтирилган бир қатор молиявий имтиёзлар ва барқарор иқтисодий ўсиш суръатларини таъминловчи чора-табдирлар мажмуи ўз аксини топган.

Инновацион технологиялар – иқтисодиётга янгиликларни татбиқ этиш босқичларида қўлланилувчи усул ва воситалар мажмуи бўлиб, ўз ичига  жорий этиш, тренинг, консалтинг, трансферт, аудит, инжиниринг каби турларини олади.

Инновация жараёни — янгилик ғоясини ривожлантиришдан унинг пировард истеъмолчи томонидан истеъмол қилинишигача бўлган мантиқий изчилликда ҳаракатланувчи жараён. Бу янгиликнинг илмий-техник, ишлаб чиқариш-иқтисодий ва ижтимоий-ташкилий салоҳиятини яратиш, ривожлантириш ва ундан фойдаланиш жараёнидир. Инновация жараёнининг қуйидаги босқичлари мавжуд — янгиликни яратиш, уни ўзлаштириш, тарқатиш ва такомиллаштириш.

Инфляция (inflation) — товарлар ва хизматлар баҳосининг ошиши натижасида муомалада ортиқча пул массасини пайдо бўлиши ва шунинг асосида пулнинг қадрсизланиши. Инфляция  мамлакат иқтисодиётида истеъмол товарлари ва хизматлари нархлари умумий даражасининг ўсиши. Инфляцияпул муомаласи қонунларининг бузилиши натижасида миллий валютанинг қадрсизланиши, нархларнинг ўсиши.

Инфляция даражаси – маълум вақт ичида (ой, йил) нархлар даражасининг фоиздаги ўзгариши.

Инфратузилматовар ишлаб чиқариш шартларини таъминловчи ишлаб чиқариш ва ноишлаб чиқариш тармоқлари комплекси: йўллар, алоқа, транспорт, маориф, соғлиқни сақлаш.

Ипотека кредити — жойларда тасдиқланган намунавий лойиҳалар бўйича якка тартибдаги уй-жой қурилишига барпо этиладиган уй-жой гарови остида бериладиган узоқ муддатли кредит. Ипотека кредитлари тижорат банклари томонидан қайтаришлик, тўловлилик, таъминланганлик ва муддатлилик шартларида берилади. Ипотека банкнинг гаров хат, кўчмас мулк гарови асосида муайян муддатга ссуда бериши.

Истеъмол­ – ижтимоий ишлаб чиқариш жараёнининг охирги фазаси, ижтимоий маҳсулотдан аҳолини иқтисодий талабларини қондириш жараёни.

Истеъмол кредити — бу аҳолининг истеъмол талабларини қондиришга ёрдам берувчи кредитдир ва уй-рўзғор буюмлари: радио-электрон ва маиший асбоб-ускуналар, мебеллар, интерьер буюмлари, турар уй-жойларни таъмирлаш билан боғлиқ товарларни харид қилиш, автомашина сотиб олиш ва аҳолига кўрсатиладиган тиббий хизматлар ва бошқа хизматларнинг ҳақини тўлаш учун 3 йилгача бўлган муддатда берилади. Истеъмол кредитимарказий банк томонидан барқарорлик даврида қўлланиладиган пул сиёсати дастаги. У банклар ва  бошқа махсус кредит институтлари томонидан аҳолининг узоқ муддатли истеъмол товарларини сотиб олиш учун бериладиган кредит. Истеъмол кредити-тижорат банклари ицеъмолчиларга товар сотиб олиш учун берган қарзидир.

Истеъмол товарлари – инсон эҳтиёжини қондиришга мўлжалланган истеъмол буюмларининг товар шакли; пулга сотиб олиб, истеъмол этиладиган моддий маҳсулотлар ва ҳар хил хизматлар.

Ички аудит – банк кенгаши томонидан бевосита банкларнинг молиявий операцияларини, хисоботларини аниклиги ва ишончлилигини текширади.

Ишлаб чиқариш – маълум даврда алоҳида хўжалик юритувчи субъектлар тармоқлар ва иқтисодий секторлар томонидан ишлаб чиқарилган товар ва хизматлар қиймати.

Ишлаб чиқариш инфратузилмаси – ишлаб чиқаришнинг ривожланиши учун ташқи шарт-шароитларни таъминловчи тармоқлар мажмуи бўлиб, ўз ичига темир ва автомобиль йўллари, электр, газ ва сув таъминоти, алоқа коммуникациялари, омбор хўжалиги ва бошқаларни олади.

Ишлаб чиқаришни модернизациялаш – ишлаб чиқаришни замонавий технологиялар билан жиҳозлаш, уни маънавий жиҳатдан янгилаш, таркибий жиҳатдан техник ва технологик қайта тузиш каби чора-тадбирларни ўз ичига олувчи жараён. Ишлаб чиқаришни модернизациялашнинг асосий йўналиш ва воситалари бўлиб қуйидагилар ҳисобланади: корхоналардан эскирган асбоб-ускуналарни чиқариб; замонавий техника ва технологиялар билан алмаштириш; маҳаллий ресурслар асосида ишлаб чиқаришга инновацион технологияларни жорий этиш; ишлаб чиқарилаётган маҳсулот ассортиментини кенгайтириш; ишлаб чиқариш харажатларини пасайтириш ва ресурсларни тежаш; сифатни бошқариш ва сертификатлаш тизимини жорий этиш; чиқитсиз ва экологик тоза технологияларни жорий этиш ва бошқалар.

Ишончсиз кредитлар – ишончсиз деб туркумланган активлар қайтиши мумкин бўлмаган активлар деб қаралади. Бундай активлар жуда пац қийматга эга ва уларни банк активлари сифатида ҳисобга юритиш мақсадига мувофиқ эмас деб ҳисобланади. Бундай туркумлаш бу активларнинг ҳеч қандай ликвидацион баҳоси юқ дегани эмас, лекин банкларга бундай активларни ўз балансида юритиш тавсия этилмайди ва бу активлар ликвидация қилиниши керак.

Иштирокчи (банк ёки банк бўлмаган муассаса) — қўшма фаолиятдаги томон бўлиб, у мазкур фаолият устидаги қўшма назоратда иштирок этади.

Йирик инвестиция лойиҳаси — умумий қиймати тижорат банкларининг биринчи даражали капиталининг 25 фоизидан ошадиган инвестиция лойиҳаси.

Қайта молиялаш сиёсати— марказий банк томонидан тижорат банклари ихтиёридаги тижорат Векселларни ҳамда қимматбаҳо қоғозларни гаровга олиш ва шу йўл билан кредит беришдир.

Қайта молиялаштириш сиёсати — Марказий банк томонидан кредит институтларининг векселларни сотиб олиш шакли ва қимматбаҳо қоғозларни гаровга олиш йўли билан кредитлаш тушунилади.

Камчилик улуши — шуъба хўжалик уюшмасининг унинг капитали улушига тўғри келган фойда ёки зарар ва соф активлари қисми бўлиб, унга бош хўжалик юритувчи субъект шуъба хўжалик уюшмалари орқали бевосита эгалик қилмайди;

Капитал захиралар – солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар тўланганидан сўнг соф фойда ҳисобига шаклланган заҳиралар. Ушбу захираларга ажратиладиган чегирмалар миқдори очиб эълон қилинадиган ҳисоботда кўрсатилиши лозим. Захиралардан банк фаолиятида вужудга келадиган турли зарарларни улар юзага келиши биланоқ ҳеч қандай чеклашларсиз қоплаш учун фойдаланилади. Бунда мазкур захиралар ҳисобига қопланадиган барча зарарлар фойда ва зарарлар ҳисоботида акс эттирилиши керак.

Капитал қурилиш — янги қурилиш, корхоналарни кенгайтириш, реконструкция қилиш, замонавийлаштириш ва техника билан қайта жиҳозлаш, асосий воситаларни мукаммал таъмирлаш, шу жумладан лойиҳа-қидирув ишларини бажариш.

Капитал қўйилмалар — қувватларни такрор ишлаб чиқариш, ишлаб чиқариш ва ноишлаб чиқариш объектларини қуришга қаратилган ресурслар ва жами ижтимоий меҳнатнинг қийматини акс эттирувчи иқтисодий категория. Давлат томонидан (давлат буюртмаси), турли мулкчилик шаклларидаги корхоналар, ташкилотлар, банклар ҳамда хусусий шахслар томонидан ажратиладиган пул маблағлари капитал қўйилмаларнинг манбалари бўлиши мумкин. Капитал қўйилмалар янги корхоналар қуришга ёки амалдаги корхоналарни қайта таъмирлашга йўналтирилиши мумкин.

Капиталлар ва кредитларнинг ҳаракати баланси— тадбиркорлик билан ссуда капиталининг ҳаракати акс эттирилади.

Капиталнинг таркибий қисми билан боғлиқ рисклар — бу риск­лар пассивларнинг таркибий  қисми  ва  ишбилармонлик риски билан боғлиқ.

Қаттиқ валюта (hard currency) – иқтисодий ва сиёсий жиҳатдан барқарор ҳисобланган мамлакатларнинг алмашув курси барқарор бўлган валюталари.

Кафиллик— юридик шахслар томонидан берилиб, юридик шахслар бажарилмай қолган мижоз мажбуриятларни бажаришни ўз зиммасига олади.

Кафолат — Суғурта ташкилотлари ва банклар томонидан берилган бажарилмай қолган мижоз мажбуриятларни бажаришни ўз зиммасига олишини ифодалайди.

Қимматли қоғозлар комиссияси- қимматли қоғозлар мижоздан ўз маблағлариҳисобига сотиб олиш ёки ўз портфелидан қимматли қоғозларни сотишдир.

Қимматли коғозлар- молиявий бозорда савдо предмети булиб хисобланади. қимматли коғозлар бу меъёрий хукукий талабларга мувофик расмийлаштирилган, ҳужжат булиб, унинг эгасига (ёки сохибига) муайян мулкий хукукларни таъминлайди ва шу билан бирга кийматга эга булади.

Қимматли қоғозлар ҳосилалари-фойдаси ёки зарари бир неча бозор кўрсаткичлари Билан, яъни бозор индекслари Билан боғлиқдир.

Қисқа муддатли ликвидлилик-банкнинг сўнгдириш муддати 30 кундан 1 йилгача бўлган активлар билан 30 кундан 1 йилгача қабул қилинган депозитлар ва ресурсларга нисбати тушунилади.

Қисман таъминланган кредитлар-“ яхши таъминланмаган кредитлар”  мезонига мувофиқ келмайдиган таъминотга эга кредитдир.

Кичик корхона — мулкчилик шаклидан қаътий назар, енгил ва озиқ -овқат саноати, металга ишлов бериш ва асбобсозлик, ёғочни қайта ишлаш, мебель ва қурилиш материаллари саноатида банд бўлган ходимларнинг ўртача йиллик сони 100 кишидан, машинасозлик, металлургия, ёқилғи-энергетика ва кимё саноати, қишлоқ хўжалиги махсулотларини етиштириш ва қайта ишлаш, қурилиш ҳамда бошқа саноат-ишлаб чиқариш соҳаларида 50 кишидан, фан, илмий хизмат кўрсатиш, транспорт, алоқа, хизмат кўрсатиш соҳаси (суғурта компанияларидан ташқари), савдо ва умумий овқатланиш ҳамда бошқа ишлаб чиқаришга алоқадор бўлмаган соҳаларда 25 кишидан ошмаган корхоналар.

Комиссион операциялар-банклар ўз маблағларини қўймасдан, ссуда бермасдан кўрсатиладиган, асосан тўлов топшириқномасини бажариш Билан боғлиқ операциялар.

Компаниялар — Амалда купгина йирик компаниялар накд пулларини бошкаришни фаол ва мураккаб стратегиясини амалга оширадилар ва киска муддатли киматли когозларни асосий харидорлари хисобланадилар.

Комплекс таҳлил модели— «6 С» қоидаси, CAMPARI, PARTS, PARSER каби ярим эмперик усулларга асосланувчи модел.

Контокоррент кредити-банкнинг мижози бўлган корхона кўп сонли корхоналар билан икки томонлама алоқада бўлган ҳолларда қўллашдир.

Қоплаш коэффициенти-мижознинг барча ликвид маблағлари қанчалик уни барча мажбуриятларини қоплаши мумкинлигини англатади.

Кредит – иқтисодий категория бўлиб, у вақтинча ўз эгалари  қўлида бўш турган пул маблағларини бошқалар томонидан маълум муддатга ҳақ тўлащ щарти билан қарзга олиш ва қайтариб бериш юзасидан келиб чиқадиган муносабатларни билдиради. Кредит- ўзга мулки бўлган пулни қарзга олиб ишлатиш борасидаги муносабатдир. Кредит-ўз эгалари қўлида вақтинча бўш турган пул маблағларини бошқалар томонидан маълум муддатга хақ тўлаш шарти билан олиш ва қайтариб бериш юзасидан келиб чиққан муносабатдир. Кредит-фоиз ва маълум шартлар асосида кредит берувчи томонидан берилган қарз суммаси.

Кредит дискриминациясибу кредит олишда, ундан фойдаланишда ёки халқаро кредитни тўлашда маълум бир қарз олувчиларга иқтисодий ва сиёсий босимни юзага келтирувчи оғир ва қийин шартларни қўйишдир.

Кредит механизми— хўжалик механизмининг таркибий қисми бўлиб, кредитлаш шартларини усуллари ва кредитни бошқаришдир.

Кредит механизми-кредит муносабатларини ташкил қилишда қўлланиладиган элементлар мажмуасидир.

Кредит объекти— вақтинча бўш турган, берилиши мумкин бўлган пуллар ва товарлардир.

Кредит пакети-кредитлаш жараёни учун зарур бўлган хужжатлар мажмуаси тушунилади.

Кредит портфелининг диверсификацияси – бу банкнинг баъзи мижозларидан кўрган зарарларни бошқа мижозлардан  кўрган даромад ҳисобидан қоплаш мақсадида  банкнинг кредит ресурсларини кам миқдорда кўп сонли мижозлар ўртасида тақсимлаш демакдир.

Кредит портфели-тожорат банклари томонидан берилган жами кредитлар жамловчи хужжат.

Кредит потенциали-банкдаги йиғилган, таркиб топган маблағлардан ликвидлилик резервларини айирмасига тенг.

Кредит ресурсларининг аукциони-кредит ресурсларини эркин, очиқ тарзда аукцион орқали сотишдир.

Кредит риски – бу қарз олувчи томонидан кредит шартномаси шартларининг бажарилмаслиги, яъни кредит суммасининг (қисман ёки тўлиқ) ва у бўйича фоизларнинг  тўланмаслигидир. Кредит риски — кредитларни қайтмаслиги натижасида зара кўриш хавфидир.

Кредит сиёсати-банкнинг кредит ресурсларини жойлаштириш соҳасидаги қарорларни қабўл қилишга имкон берувчи қоидалар ва чекланишлар мажмуидир. Кредит сиёсатикредит операцияларини амалга оширишда банкларнингтутадиган стратегия ва тактикасидир.

Кредит сиёсатига таъсир этувчи  ички омиллар – кредит сиёсатига таъсир этувчи ички манба омилларга: банк ресурсларнинг база ва структураси тузилмаси, кредит ташкилотларнинг ликвидлиги, банкларнинг ихтисослашганлиги, махсус ўқимишли ҳодимлар миқдори ва бошқалар.

Кредит сиёсатига таъсир этувчи  ташқи омиллар – бу сиёсий ва иқтисодий шароит: банк қонунларнинг ривожланиш даражаси, банклараро рақобат, банк инфратузилмасиинг ривожланиш даражаси киритилади.

Кредит сиёсатининг вазифаси – банкларнинг кредит таркибини яҳшилаш уларнинг айланишини тезлаштириш, ссудалар ҳажмини кенгайтириш.

Кредит сиёсатининг мақсади –мижозлар эҳтиёжини қондириш ва қўшимча фойда олиш.

Кредит субъектлари – ҳар ҳил бўлиши мумкин. Буларга  корхона, фирма, ташкилот, давлат ва турли тоифадаги аҳоли киради.

Кредит суммаси – бу қарзга бериладиган пул бирлигининг ҳажми.

Кредит тамойиллари— товар ва пул кўринишидаги маблағларни:

 Мақсадлилик

 қайтариб беришлик,

 муддатлилик

 фоиз тўлаш

 гаров шартлари асосида бериш натижасидир.

Кредит тизими – банк ва кредит муассасалари уларнинг кредит операцияларини бажариш услублари, такил этишнинг ҳуқуқий шакллари мажмуини ифодалайди.

Кредит экспансияси-мамлакатнинг ссуда капиталлари бозорида фоиз ставкаларининг пасайиши натижасида кредит олувчиларнинг кўпайиши ва бунинг оқибатида, кредит қўйилмалари ҳажмининг кескин кўпайишидир.

Кредит (credit) — пул ёки товар шаклидаги маблағларни қайтариб беришлик, муддатлилик ва фоиз тўлашлилик шартлари асосида бериш.

Кредитга қобиллик – бу хўжалик субъектлари томонидан кредитни ўз вақтида ва тўлалигича қайтара олиш қобилиятини ҳамда молиявий аҳволига бериладиган баҳодир.

Кредитга лаёқатлилик-корхонанинг банкдан сўраган ссудани у ўз вақтида ва тулиқ қайтара олиш имкониятидир. Кредитга лаёқатлиликмижознинг банк ва банк кредиторлар олдида турган мажбуриятлари ни ўз вақтида қайтиришига тайёрлиги ва қодирлигидир.

Кредитлар бўйича эҳтимолий йўқотишларни қоплаш учун захира-банк кредит портфели ва балансдан ташқари ммажбуриятларида юзага келиши мумкин бўлган ёки мавжуд зарарларни қоплаш учун қиймат суммасини ўзида акс эттирадиган банкнинг барча кредитлари бўйича зарарларни қоплаш учун ташкил этилган захиралар контр-актив ҳисобварағи.

Кредитлаш жараёни-кредитни расмийлаштириш жараёни бошлангандан то берилишигача бўлган жараённи қамраб олади.

Кредитлаш стратегияси-кредит сиёсати борасида ьирон ьир банкнинг молия бозоридаги мазмунли, мақсадли ва аниқ тамоилларга кредит муносабатлари ҳисобланади.

Кредитлаш тактикаси-кредит жараёнида кўзланган мақсадга эришиш учун қўлланиладиган молиявий ва бошқа дастаклар мажмуидир.

Кредитлаш тарихи- мижознинг бу кредитдан олдин ҳам кредит олганлиги ва уни қайтариш бўйича мажбуриятларини қай даражада бажарганлиги ҳақидаги маълумотлар мажмуи.

Кредитлаш чегараси-кредит муносабатларининг субъектларига ёки ссудаларнинг турларига нисбатан аниқ кўрсаткичлар шаклида белгилаб қўйиладиган кредитдан фойдаланишнинг қатъий чегараси кредитлаш чегарасидир. Кредитнинг чегаралари-кредитнинг бошқа иқтисодий категориялардан фарқли томонларини, айни вақтда, ўша категориялар билан ўзаро алоқаларини мужассамлаштирувчи тушунчадир.

Кредитни қайта тақсимлаш-жамиятдаги вақтинчалик бўш пул маблағларини бу пулларга эхтиёжманд бўлган субъектлар ўртасида қайта тақсимлашдир.

Кредитни таъминлаш билан боғлиқ риск — бу рискни алоҳида кўриб бўлмайди, балки бу кредитни қайтармаслик билан боғлиқ бўлган риск билан биргаликда ўрганилади. Бу риск турини кредит учун қўйилган гаровни сотишдан тушган маблағ ажратилган кредитни қоплаш учун етарли эмаслиги билан боғлиқдир, натижада банк ўз талабини тўлиқ қондира олмайди;

Кредитни ўз вақтида қайтармаслик билан боғлиқ риск-бу риск қарз олувчининг кредит шартномаси шартларини бажармаслиги  қибатида вужудга келади.

Кредитнинг вазифалари – тақсимлаш, эмиссия қилиш, назорат қилиш, бўш пул маблағларини ҳаракатдаги пул маблағларига айлантириш ва рағбатлантириш вазифалари кредит категориясига хосдир.

Критик риск зонаси-йўқотишлар бўлиш ҳавфи борлигини ифодалайди, олинадиган фойдадан бир қисмининг Бирон жараён учун йўналтирилганлигини ваш у маблағларнинг қайтиб келишида , ҳавф борлигини ифодалайди.

Кросс курс — бир мамлакатнинг валютасини иккинчи бир мамлакат валютасига нисбатан USD орқали ифодаланадиган нисбати. Кросс курс халқаро миқёсда кенг қўлланилади. Уни асосан йирик компаниялар ва корпорациялар қўллайди. Бу валюта курсини аниқлашнинг реал йўли ҳисобланади.

Кросс-курс (cross rate) — икки валютанинг ўзаро нисбати бўлиб, бу нисбат мазкур валюталарнинг учинчи валютага нисбатан курси орқали аниқланади.

Кўрилиши мумкин бўлган зарарлар — молиявий активнинг баланс қийматини унинг қайтариладиган (қопланадиган) қийматидан ошган суммаси.

Қўшма корхона — икки ёки ундан ортиқ томон уларнинг қўшма назорати остидаги иқтисодий фаолиятни амалга оширувчи шартнома келишувини кўзда тутади.

Лаҳзалилик кўрсаткичи-баланснинг экстримал вазиятларда тез сотилиши мумкин бўлган ликвид шаклдаги активлари Билан банкнинг талаб қилиб олингунча сақланадиган ҳисобварақлар бўйича мажбуриятлари суммаси ўртасидаги нисбатни ифодалайди.

Левераж – бу банк жами активларининг капитал билан таъминланганлик даражасини акс эттирувчи кўрсаткич. У биринчи даражали капиталнинг номоддий активлар қиймати, жумладан, гудвиллни чиқариб ташлаган ҳолда умумий активлар суммасига нисбати сифатида аниқланади.

Либор — Лондондаги жаҳон ссуда капиталлари бозорида етакчи эркин алмашинадиган валюталар-АҚШ доллари, Германия маркаси, Япония иенаси, Буюк британия фунт церлинги каби валюталардаги депозитларга тўланадиган фоиз ставкасидир.

Лизинг — томонлар ўртасидаги мулкий ва молиявий муносабатларни ташкил этувчи, асосий воситаларни узоқ муддатли ижара асосида сотилишидир. Лизинг  — бу заводларни, саноат товарларини, ускуналарни, қўзғалмас мулкларни мулк эгаси томонидан уларни ишлаб чиқариш мақсадларида ишлатиш учун ижарага бериш тўғрисидаги шартномадир. Лизинг турлари оператив лизинг, молиявий лизинг.

Ликвид активлар — уларнинг яхши маълум бўлган бозор нархини шаклланишини таъминлайдиган доимий равишда сотилувчи ва сотиб олинувчи активларнинг алоҳида тури  бўлиб, банклар уларни қисқа муддат ичида сотиб олишга тайёр бўлган харидорни топиши мумкин. Бундай активлар қаторига нақд пуллар, давлат қисқа муддатли облигациялари, қисқа муддатли (етти кунгача) банклараро кредитлар. Иқтисодий ҳамкорлик ва ривожланиш ташқилоти (ОЭСР) давлатлари хукуматлари ҳамда фонд бозори ривожланган давлатларининг машҳур трансмиллий компанияларининг қимматли қоғозлари ҳам юқори ликвидликка эгадир.

Ликвидлик –бу банк мажбуриятларини бажариш ва активлар ўсишини молиялаш билан биргаликда депозитлар ва қарз маблағлари даражасининг пасайишини самарали бошқаришни билдиради. Ликвидлиликактивларни пул маблағларига айлантиришнинг асосан амалга оширилишини, яъни банкнинг Марказий банк ёки вакил банклардаги нақд пул маблағларидан фойдаланиш ликвид активлрни сотиш имконияти ва ҳоказоларни англатади.

Ликвидлик риски — Тижорат банкларининг ликвидлигини пасайиши Билан боғлиқ рисклардир.

Ликвидлилик коэффициенти-мавжуд маблағларни қанчалик қисми тез орада қоплаш учун йўналтирилиши мумкинлигини ифодаловчи кўрсаткич.

Ломбард кредити— қисқа муддатли, миқдори қатъий белгиланган ссуда бўлиб, осон сотиладиган қўзғалувчи мулкдир. Ломбард кредити -тижорат банклари Марказий банкдан ўзларининг портфелидан қимматбаҳо қоғозларни гаровга қўйиш орқали кредит олиш — бу ломбард кредити ҳисобланади.

Мажбурий захиралар сиёсати-тижорат банклари жалб қилган маблағларидан маълум бир қисмини Марказий банкнинг захира фондига ўтказилишидир.

Макро даражадаги иқтисодий риск- ташқи ва ички, олдиндан айтиб бўладиган ва айтиб бўлмайдиган мамлакат миқёсида юзага келувчи рисклар мажмуи ҳисобланади.

Максимал лимит – Марказий банкнинг ҳудудий Бош бошқармалари Ҳисоб-касса марказлари ҳамда тижорат банклари ва уларнинг филиаллари  айланма кассаларида  кун охирида қолиши мумкин бўлган нақд пул қолдиғининг энг юқори чегарасини белгилайдиган меъёрдир.

Мамлакат ҳатари – бу мамлакатдаги сиёсий ва иқтисодий шароитларнинг ҳозирги ва келажакдаги ўзгариш ҳатари корхона ташкилот, фирмаларнинг таъсир кўрсатади. Бу асосан ташқи иқтисодий фаолият билан шуғуланувчи, товарни экспорт қилувчи мижозлар фаолиятига катта таъсир килади. Мамлакатларнинг  халкаро ҳисоб-китобларини амалга ошириш режасини белгилаш, халқаро ҳисоб-китоблар тури:

Маржа – банкларнинг оладиган фоизи билан беридиган фоизи ўртасидаги фарқдир. Маржа- савдо, биржа, суғўрта ва банк амалиётида товарлар нархи, валюта ва қимматбаҳо қоғозлар кўрси, фоиз ставкалари ва бошқа кўрсаткичлар фарқини ифодалаш учун ишлатиладиган атамадир.

Марказий банк-ўз сарф-харажатларини ўз даромадлари ҳисобидан амалга оширувчи, иқтисодий жиҳатдан мустақил муассаса бўлиб, у давлат герби туширилган ва номи ёзилган муҳрига эга.

Махсус дастур – банк кассаларига нақд пул қолдиқлари бўйича ўрнатилган лимитларга риоя этилишини кунлик мониторинг қилиш ва назоратга олиш мақсадида Марказий банк томонидан ишлаб чиқилган дастур.

Махсус захиралар — “субстандарт”, “қониқарсиз”, “шубҳали” ва “умидсиз” деб таснифланган кредит ва лизинг операциялари ёки бошқа алоҳида муайян активлар бўйича юзага келиши мумкин бўлган зарарларни қоплаш учун яратидаган захиралар. Махсус заҳиралар-бу заҳиралар ҳар бир кредитлар бўйича ташкил этилган заҳира суммаларидир.

Махсус имтиёзли кредитлаш жамғармаси” — кичик ва ўрта тадбиркорлик субъектларига имтиёзли кредитлар, шунингдек, микрокредитлар бериш мақсадида ташкил қилинган жамғармадир. Имтиёзли кредит бериш жамғармаси ҳисобидан бериладиган микрокредитлар бўйича фоиз ставкалари микрокредит берилган кундаги Марказий банкнинг қайта молиялаш ставкасининг 50 фоиздан ортиқ бўлмаган миқдорда белгиланади

Мезо даражадаги иқтисодий риск- саноат, аграр ва хизмат кўрсатиш соҳаси юзага келиши мумкин бўлган рисклар мажмуи.

Микро даражадаги иқтисодий риск- саноат, фирманинг хўжалик фаолияти — тадбиркорлик ва инвестициялаш жараёнида юзага келувчи рисклар.

Микрокредит — қарз олувчига тадбиркорлик фаолиятини амалга ошириш учун энг кам иш ҳақининг 1000 баравари миқдоридан ошмайдиган пул маблағидир. Микрокредит – хусусий тадбиркорликни ривожлантириш ва бошланғич сармояни шакллантиришга бериладиган кредитлар.

Микрофирма – кичик бизнес корхонасининг бир тури. Мамлакатимизда   саноат ишлаб чиқаришнинг тармоқларида 20 кишигача, хизмат кўрсатиш соҳасида 10 кишигача, савдо ва умумий овқатланиш соҳасида 5 кишигача ишловчи корхоналар микрофирма ҳисобланади.

Миллий валюта тизими (national monetary system) — бир мамлакатда валюта муносабатларини ташкил қилишнинг давлат-ҳуқуқий шаклидир.

Миллий валютанинг паритети — миллий валюта қийматининг хорижий валюта қийматига нисбати бўлиб, у  ҳисобланадиган кўрсатгич ҳисобланади ва миллий валюта курсини белгилаш учун асос булиб хизмат қилади.

Минимал лимит     – тижорат банклари ва уларнинг филиалларида   нақд пул захирасига ўрнатиладиган меъёр бўлиб, унинг қуйи чегараси – банк кассаларидан қилинадиган ўртача бир кунлик нақд пулдаги чиқимлар доирасида белгиланади.

Модернизация – объектни  такомиллаштириш, яхшилаш, янгилаш, уни янги талаб ва меъёрларга, техник шарт-шароитларга, сифат кўрсаткичларига мослаштириш.

Молия тизими – молиявий муносабатлар ва турли даражада уларга хизмат қилувчи молиявий муассасалар мажмуаси.

Молия-банк тизимитарихан шаклланган ва белгиланган қонун қоидалар асосида фаолияти юритувчи мамлакатдаги молия–кредит муассасалари мажмуидир.

Молия-барча хўжалик субъектларининг ўзига тегишли пул маблағлари хусусидаги алоқадир.

Молиявий «кўпиклар»реал қийматга эга бўлмаган пул  ва облигациялар ҳажмининг кўпайиши.

Молиявий актив — нақд пул маблағлари, шартномадан келиб чиқиб, бошқа хўжалик субъектларидан пул маблағларини ёки молиявий активларни олиш ва алмаштириш ҳуқуқи ҳамда бошқа хўжалик юритувчи субъектнинг улушли воситалари.

Молиявий актив (мажбурият)нинг пул моддалари — тасарруфдаги (эгалик ҳуқуқидаги) пул маблағлари, шунингдек қайд қилинган ёки ўрнатилган миқдордаги пул маблағлари суммасида олиниши ёки тўланиши лозим бўлган активлар ва мажбурият. Барча молиявий активлар ҳам пул моддалари бўлавермайди.

Молиявий активнинг амортизацияланадиган қиймати — активнинг баланс ҳисоботда дастлабки тан олингандаги баҳоланган суммаси (яъни активнинг ҳисобварақдаги акс эттирилган суммаси, плюс/минус мукофот/дисконт ҳисобварағидаги акс эттирилган сумма, плюс активнинг сотиб олиш учун кетган харажатларнинг ҳисобварақдаги суммаси, плюс ҳар қандай сотиб олинган, олиниши лозим бўлган ва алоҳида олиниши лозим бўлган ҳисобланган фоизлар ҳисобварағида акс эттирилган ҳисобланган фоизлар), минус тўланган асосий қарз суммаси, плюс/минус реал фоиз ставкаси методини қўллаш билан мукофот/дисконтларнинг йиғилган амортизация суммаси, ва минус сотиб олиш учун кетган харажатлар амортизацияси, ва минус кўрилиши мумкин бўлган зарарларни қоплаш захираси.

Молиявий активнинг баланс қиймати — молиявий активнинг ҳисобварағидаги қолдиғи, плюс/минус мукофот/дисконт ҳисобварағидаги қолдиғи, плюс активни сотиб олишга кетган харажат бўйича актив ҳисобварақдаги қолдиқ, плюс олиниши лозим бўлган ҳисобланган фоизлар ҳисобварағидаги қолдиқ, плюс/минус ҳаққоний қийматни корректировка қилиш ҳисобварағидаги қолдиқ, минус кўрилиши мумкин бўлган зарарларни қоплаш захираси.

Молиявий бозорлар – молиявий ресурсларни таклиф килувчиларни ва уларга эхтиёж сезаётлар оддатда фонд биржаларига ухшаш воситачилар ёрдамида битим тузиш учун бирлаштириш механизмидир. Молиявий бозорлар молиявий активларни савдоси тушунилиб, унда савдони аник коидалари, бозор иштирокчиларини махорати ва ривожланган бозор инфратартиби, чиким ва битишувларни амалга оширишни мустахкамлиги мавжуд булади.

Молиявий восита (инструмент)лар — бир хўжалик юритувчи субъектда молиявий активнинг ва бошқа бир хўжалик юритувчи субъектда эса молиявий мажбурият ёки улушли воситаларнинг пайдо бўлишига олиб келувчи ҳар қандай шартнома.

Молиявий дериватлар (financiaI derivatives) – бозор нархига эга булган пулли дастак булиб, унинг сохибига бирламчи кимматбахо коғозларни сотиш ёки сотиб олиш хукукини беради. Буларга опционлар, фьючерслар, варрантлар, своплар киради.

Молиявий институтлар – белгиланган қонун-қоидалар доирасида фаолият юритувчи мамлакатдаги молия-кредит ташкилотлари. Масалан, банклар ва ссуда  омонат ассоциациялари – оддатда омонатларни кабул киладилар ва кейин пулни кредитга берадилар ёки бошка пул билан  маблағ ларни инвестициялайдилар.

Молиявий лизинг  — бу ижара муносабатларининг алоҳида тури бўлиб, бунда бир томон (лизинг олувчи )нинг топшириғига биноан учинчи томонидан (сотувчидан) мулк (лизинг объекти) ни лизинг шартномасида белгиланган шартларда лизинг олувчига тўлов асосида фойдаланиш ва эгалик қилиш учун ҳамда кейинчалик лизинг  олувчининг хусусий мулкига ўтиши шарти билан бериш мақсадида сотиб олади.

Молиявий мажбурият — пул маблағларини ва бошқа молиявий активларни шартномавий мажбурият орқали бошқа хўжалик юритувчи субъектларига ўтказиш ёки алмаштиришни билдирадиган ҳар қандай мажбурият.

Молиявий манбалар – иқтисодиётнинг турли даражасидаги чора-тадбирларни амалга ошириш учун тақозо этилувчи молиявий маблағларнинг келиб чиқиш манбалари. Масалан, молиявий манбалар аҳоли ва корхоналарнинг манбалари, давлат бюджети маблағлари, қарзга олинган маблағлар, хорижий инвесторларнинг маблағлари ва бошқа кўринишларда бўлиши мумкин.

Муаммоли ссудалар— қайтарилиш муддати келган, лекин банк мижозининг тўловга ноқобиллиги туфайли тўланмаётган ссудалардир.

Муддати узайтирилган кредит — айрим ҳолларда кредитни қайтариш муддати келмасдан аввал қарздор томонидан банкка тақдим этилган иқтисодий асосланган ёзма илтимоснома асосида кредитни қайтариш муддатини кейинроққа сурилиши тўғрисида филиал кредит комиссиялари қарорлари асосида Бош банк кредит қўмитаси билан келишилган ҳолда ижобий қарор қабул қилинган қарзлар.

Муддати ўтган кредитлар — кредит шартномасида белгиланган қайтариш муддати, шунингдек, гарчи уларнинг муддати узайтирилган бўлса, узайтириш муддати ҳам тугаган қарзлардир. Муддати ўтган кредитлар иқтисодий моҳиятига кўра қайта расмийлаштирилган ҳисобланади, чунки кредит шартномасида муддати ўтқазиб юборилганлиги учун оширилган фоиз ставкаларини қўллаш кўзда тутилади. Муддати ўтган кредитлар-қарздор томонидан кредит шартномасида кўзда тутилган тўлаш шартлари ва жадвали бузилганҳамда асосий қарз ва унга доир фоизларнинг навбатдаги тўлови муддати етиб келгандан сўнг тўланмаган  кредитлар.

Муддатли кредит — кредит шартномасига кўра тўлав муддати ҳали етиб келмаган ссудадир.

Мукофот — қарз қимматли қоғози учун тўланган (сотиб олишдаги харажатларсиз) сумманинг, актив номинал қиймати билан ҳар қандай сотиб олинган, олиниши лозим бўлган фоизларни қўшиб ҳисоблаганда ошиб кетган сумма. [Сотиб олиш баҳоси — (номинал қиймат + сотиб олинган, олиниши лозим бўлган фоизлар)]. Мукофот дебет қолдиққа эга бўлиб, реал фоиз ставкаси методини қўллаш билан амортизация ҳисоблаш воситасида фоизли даромадни камайтиради.

Мухторийлик коэффициенти-мижознинг қанчалик кредиторлардан мустақиллигини ифодалайди.

Навоий эркин индустриал-иқтисодий зонаси – жаҳон стандартларига жавоб берадиган ва жаҳон бозорларида талаб қилинадиган маҳсулот ишлаб чиқаришни таъминлайдиган, замонавий юқори технологияли ишлаб чиқаришларни ташкил этиш учун хорижий инвестицияларни, биринчи галда тўғридан-тўғри инвестицияларни жалб этиш бўйича қулай шарт-шароитлар яратиш, шунингдек Навоий вилоятининг саноат салоҳистини, ишлаб чиқариш, транспорт-транзит ва ижтимоий инфратузилмасини ривожлантириш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2008 йил 3 декабрдаги «Навоий вилоятида эркин индустриал-иқтисодий зона ташкил этиш тўғрисида»ги қарори асосида ташкил этилган. «Навоий» эркин индустриал-иқтисодий зона ҳудудида хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятининг асосий йўналиши – замонавий хорижий юқори унумли асбоб-ускуналар ва техника, технологик линиялар ва модуллар, инновация технологияларини жорий этиш ҳисобига юқори технологияли, жаҳон бозорларида рақобатбардош маҳсулотларни кенг кўламда ишлаб чиқаришдан иборат.

Назорат — хўжалик юритувчи субъектнинг ўз фаолиятидан фойда олиш мақсадида молиявий ва операция сиёсатини аниқлаш имконияти;

Нарх – товар қийматининг пулдаги ифодаси.

Ноаниқлик- мўлжалланган лойиҳаларни, фаолиятни амалга ошириш шартлари ҳақида ҳамда улар билан боғлиқ бўлган харажатлар ва олинган натижадаги мавҳумийликдир.

Ноликвид активлар — бу бозор нархини котировка бўйича аниқлаш мумкин бўлмаган ва бу турдаги активларнинг харид нархи сотувчи ва харидор ўртасидаги  келишув натижасида хусусий тарзда аниқланадиган активларга айтилади. Бундай активларнинг қиймати катта миқдордаги ўзгаришларга учраб туриши таққослашни қийинлаштиради. Бу турдаги активларга, масалан, кредитлар, қимматли қоғозлар бозорида котировкага эга бўлмаган ёки котировкаси қийин бўлган қимматли қоғозлар, асосий воситалар ва бошқалар киради. Тезда нақд пул миқдорини ошириш учун ноликвид активларни сотиш зарур бўлган ҳолда банк уларни зарар кўргани ҳолда сотиши мумкин.

Номоддий активлар — бу номонетар, идентификация қилинадиган активлар бўлиб, моддий ва жисм шаклига эга бўлмаган, фойдали хизмат муддати бир йилдан ортиқ бўлган, ҳамда улардан банк хизматлари кўрсатишда ёки маъмурий мақсадлар учун фойдаланишга мўлжалланган активлардир. Номоддий активлар моддий ва жисмоний шаклга эга бўлмаган номонетар, идентификацияланадиган активлар. Номоддий активларнинг жуда кўп турлари мавжуд, жумладан, дастурий таъминот, фойдаланиш хуқуқи, маркетинг ва техник маълумотлар. Бироқ, банк фаолиятида энг кўп тарқалган номоддий актив гудвилдир. Номоддий активларга патентлар, муаллифлик ҳуқуқлари, гудвилл (goodwill), савдо маркалари, компьютер дастурий таъминотлари, лицензиялар ва шу кабилар киради. Номоддий активларнинг қайта баҳоланишини ҳисобга олган ҳолдаги қиймати тикланиш қиймати дейилади. Бухгалтерия балансида тан олинган актив суммаси баланс қиймати дейилади.

Ностро ҳисобварағи-бир банкнинг бошқа банкдаги ҳисобварағи.

Нота — (карз мажбурияти) (note) — қиска муддатли (3-6 ой) пулли дастак булиб, банк билан келишув асосида карз олувчининг уз номига чикарилади, бозорда жойлаштирилиши кафолатланади ва сотилмаган ноталар сотиб олинади, резерв кредитлар билан таъминланади. Кенг таркалган ноталар – Евроноталардир.

Нуфузли халқаро рейтинг компаниялари («Фитч Рейтингс», «Мудис», «Стандарт энд Пурс») – фаолияти банклар, молиявий институтлар, инвестиция ва акционерлик компанияларининг кредит лаёқатини ўз вақтида ва аниқ баҳолашга йўналтирилган халқаро рейтинг агентликлари.

Облигация- “Облиго” – лотинча тилида “Карз олиш” мазмунини билдиради. Эмитентга облигация эгаси томонидан маьлум бир пул маблагини киритганлиги ва унда курсатилган муддатда номинал кийматини хамда кушимча фоиз тулаб бериш мажбуриятини гувохловчи кимматли когоздир. Облтгация унинг эгасига эмитентнинг ишини бошкаришда катнашиш хукукини бермайди. Облигациялар заём олувчиларни (эммитентини)ва кредитларни (инвесторни) муносабатларини расмийлаштирувчи кимматли коғоз булиб, эммитентини белгилаб пул суммасини келишилган вактда тулаш шартини ифода килади.

Овердрафт — контокоррент ҳисоб рақамининг махсус шакли ҳисобланади. Унинг ўзига хос хусусияти шундан иборатки, банк мижознинг асосий “талаб қилиб олингунча”  депозит ҳисоб рақамида қисқа муддат мобайнида дебетли (қопланмаган) қолдиқ бўлишига рухсат беради. Овердрафт ҳисоб рақамидан фойдаланиш хуқуқи энг ишончли мижозларгагина берилади.

Оилавий тадбиркорлик — жисмоний шахсларнинг юридик шахс ташкил этмаган ҳолда амалга ошириладиган биргаликдаги фаолияти бўлиб, эр-хотин томонидан уларга биргаликдаги умумий мулк хуқуқи асосида тегишли бўлган умумий мол-мулк негизида амалга оширилади. Оилавий тадбиркорлик эр-хотиннинг ва уларга кўмаклашадиган оила аъзоларининг шахсий мехнатига асосланади

Операциялар бўйича харажатлар — молиявий активнинг бевосита сотиб олиниши (сотиб олиш харажатлари) ёки ҳисобдан чиқарилиши (сотиш харажатлари) билан боғлиқ бўлган ўсиб борувчи сарф-харажатлар.

Опцион (option)- шартнома (кимматбахо коғоз) булиб, харидорга маълум бир кимматбахо коғоз ёки товарни белгиланган муддатдан сунг ёки маълум бир давр ичида катъий белгиланган нархларда сотиб олиш ёки сотиш хукукини беради.

Очиқ счётлар бўйича бериладиган кредит- Экспортёр жўнатилган хар бир товарлар қийматини импортёрнинг хисобига қарз сифатида қайд қилиб боради. Импортёр шартномада кўрсатилган вақтда кредит суммасини тўлаб боради. Очиқ счётлар бўйича бериладиган кредитлар фақатгина доимий алоқада бўлган фирмалар ўртасидагина амалга оширилиши мумкин.

Пассив тўлов баланси-тушумлар суммаси тўловлар суммасидан бўлади.

Пассив ҳисобварақлар мажбуриятлар ва сармоянинг ошишини акс эттириш учун мўлжалланган, фақатгина кредит сальдосига эга бўлади, мажбуриятлар ва сармоя ошиши мазкур ҳисобварақларнинг кредитида акс эттирилади.

Пудрат – шартнома ёки хўжалик юритишнинг бир тури. Бир томоннинг иккинчи томон талабига кўра белгиланган ишни бажариши тўғрисидаги шартнома.

Пул — кредит сиёсати – давлат томонидан иқтисодий ўсишни таъминлаш мақсадида пул муомаласини ташкил этиш ва барқарорлигини таъминлаш учун амалга ошириладиган барча чора-тадбирлар мажмуи.

Пул – ҳамма товар ва хизматлар айирбошланадиган, умумий эквивалент сифатида фойдаланиладиган, бошқа барча товарлар қийматини ифодалайдиган махсус товар.

Пул айланиш тезлиги – номинал ялпи ички маҳсулотнинг ўртача йиллик пул массасига нисбати орқали аниқланилади.

Пул массаси —  банк тизимининг мажбурияти бўлиб, қўйидаги пассивларни ўз ичига олади:

— муомаладаги нақд пуллар;

— корхоналар ва аҳолининг сўмдаги депозитлари;

— корхоналар ва аҳолининг хорижий валютадаги депозитлари.

Рамбурсли кредит-аккредитивни акцептли кредит билан уйғунлашувидир.

Реал инвестициялар (капитал куйилмалар) – пул  маблағ ларини корхонанинг моддий ва номоддий активларига сарфланишидан иборат.

Ревальвация — бу миллий валюта курсининг чет эл валюта курсига нисбатан ошириш. Ревальвация асосан импортни рағбатлантириш ва миллий бозорни ўша мамлакат товарлари билан тўлдириш мақсадида қўлланилади.

Реструктизация қилинган кредитлар-муайян муаммолари бор кредитлар.

Ретроспектив риск-банк фаолиятининг ўтган даврдаги турли рискларга боғлиқлигини ва жорий ва истиқболдаги рискларни баҳолаш имконини берувчи рисклар мажмуи.

Риск- бу режалаштирилган вариантга нисбатан даромад ола олмаслик ёки зарар кўриш эҳтимоли.

Риск коэффициенти-мумкин бўлган йўқотишларнинг максимал суммасини ўз маблағлари нисбатини ифодалайди.

Рисксиз зона-йўқотишлар даражаси “0” га тенг бўлган зонасдир.

Савдо баланси— экспорт ва импорт операциялари бўйича валюта тўловлари ва тушумларининг ҳақиқатдаги суммаси акс эттирилади. Кредитга сотиб олинган товарлар қиймати бу ерда акс эттирилмайди.

Сальдо — муайян вақт давомида молиявий тушумлар ва сарфлар, экспорт ва импорт қиймати (савдо баланси сальдоси), хорижий тўловлар ва тушумлар (тўлов баланси сальдоси) ўртасидаги фарқ.

Самарали иқтисодий сиёсат – давлатнинг иқтисодиётни барқарор риво

Самарали фоиз ставка усули — молиявий актив ёки молиявий мажбуриятларнинг амортизацион қийматини ҳисоб-китоб қилиш ва тегишли давр мобайнида ҳосил қилинган фоизли даромадлар ва харажатларнинг (шу жумладан, сотиш учун мавжуд ва сўндириш муддатигача сақланадиган қарз қимматбаҳо қоғозлар бўйича мукофот ва дисконт ҳамда сотиб олиш харажатларини амортизация қилиш) тақсимлаш усули.

Самарали фоиз ставкаси — молиявий активнинг фойдали хизмат муддати давомида ёки қаерда мақбул бўлса, нисбатан қисқа даврда келгусида кутилаётган пул оқимларини, унинг соф баланс қийматига эга бўлиш учун аниқ дисконтлайдиган ставка.

Своп (swap) – савдо қоидаларига амал қилган холда битта карзни тулаш бўйича маълум бир муддат ўтгандан сўнг шартларни ўзгартириш бўйича битим.

Своп операцияси — бир валютани спот операцияси бўйича сотиб олиш ва форвард шарти бўйича сотишига ёки форвард шарти бўйича сотиб олиш ва спот шарти бўйича сотишга айтилади.

Синдициялаштирилган кредит — бир неча банклар томонидан йирик инвестиция лойиҳаларини биргаликда кредитлаш.

Скоринг усули — банк мижозларининг  кредит тарихларига асосланган математик ёки статитстик усул ҳисобланади.

Сотиб олинган номоддий актив бошланғич (ҳақиқий) қиймати бўйича баҳоланади ва ҳисобга олинади. Номоддий активларнинг бошланғич қийматини ўзгаришига уларнинг фақат қайта баҳоланиши натижасида рухсат этилиши мумкин. Номоддий активларнинг аналитик ҳисоби ҳар бир номоддий актив бўйича очилган тегишли шахсий ҳисобварақларда юритилади. Хорижий валютага сотиб олинган номоддий активлар, балансда миллий валютада Марказий банкнинг хорижий валютага нисбатан давлат божхона декларацияси расмийлаштирилган кундаги курси бўйича акс эттирилади ва хорижий валюта курсининг ўзгариши муносабати билан қайта баҳоланмайди. Банк ичида яратилган номоддий активлар, балансда ҳақиқий таннархи бўйича акс эттирилади.

Сотиб олинган, олиниши лозим бўлган фоизлар — қарз қимматли қоғозлар бўйича ҳар қандай ҳисобланган, лекин тўланмаган фоизлар. Улар қимматли қоғозни тақдим этувчига тўланиши лозим бўлиб ва сотиб олиш санасидан бошлаб сотиб олувчига ўтадиган фоизлардир.

Спот операциялари — валюта битими тузилгандан сўнг, валюталар икки иш кунида келиб тушадиган операциялар.

Спот операцияси (spot) – спот битими тузилгандан кейин 2 иш куни моабйнида амалга ошириладиган жорий валюта операцияси.

Ссуда капитали-қарзга берилган пул ишга солиниб, янгидан пул топиш, даромад олиш учун ишлатилишидир.

Ссуда-қарзга бериладиган пул ссуда дейилади.

Суғурталаш-банкнинг амалга ошираётган операцияларида юзага келиши мумкин бўлган рискларни маълум бир суғурта бадали асосида суғурта компаниялари томонидан кўрилган зарарни қоплаб бериш шартномасини тузиш.

Сўнгги усул — мамлакатнинг олтин валюта резервларини ишлатиш йўли билан тўлов баланси дефицитини қоплашга айтилади.

Тадбиркорнинг ишбилармонлиги билан боғлиқ  рисклар — бу риск корхонанинг иш фаолияти билан боғлиқ бўлиб (сотиб олиш, ишлаб чиқариш ва сотиш), бошқа рисклардан фарқли ўлароқ корхона раҳбарларига боғлиқ бўлмаган рисклар таъсир кўрсатади.

Таклиф фоиз ставкаларининг хар кандай даражасида инвестицияларни канча микдорда  маблағ  бера олишига тайёр эканлигини курсатади.

Талаб деганда корхона ва уй хужаликларини турли бахо даражасида-фоиз ставкасига карамай жами  маблағ  микдорини карзга олишга рози булган холатни назарда тутади.

Тан олишни тўхтатиш — илгари тан олинган молиявий активни банк балансидан ҳисобдан чиқариш.

Тасдиқланган кафолатлар— кафолатларни тасдиқлаш шаклида намоён бўлади. Масалан, банк ўз мижози бўлган импортёрнинг тўлов мажбуриятлари бўйича кафолат берган бўлса, экспортёрнинг банки ҳам ушбу кафолатлар бўйича мажбуриятни ўз зиммасига олади. Бу эса, мавжуд кафолатларни тасдиқлаш йўли билан амалга оширилади.

Таснифий баҳолаш модели- кредитни баҳолашнинг балли модели (рейтинг услуби) ва банкротликни башорат қилиш (MDA – Multiple Discriminate Analysis га асосланган статистик баҳолаш) моделларига асосланади.

Ташки аудит – Марказий банкнинг банк аудитини утказиш хукукини берувчи сертификатига эга булган аудитор ташкилоти

Ташқи қарз – мамлакат ҳукумати, молия-кредит ташкилотлари, йирик корхоналарининг бошқа мамлакатлар молия-кредит муассасаларидан қарзга олган молиявий маблағларининг жами ҳажми.

Ташқи нодавлат қарзлар – мамлакатдаги хусусий шахслар (молия муассасалари, корхоналар ва аҳоли) томонидан бошқа мамлакатлар молия-кредит муассасаларидан қарзга олган молиявий маблағларининг жами ҳажми.

Ташқи савдобир мамлакатнинг бошқа мамлакатлар билан савдоси.

Ташқи савдо сиёсатибир мамлакатни бошқа мамлакатлар билан олиб бораётган савдоси (экспорти ва импорти) борасидаги сиёсати. Бунга тенг ҳуқуқлилик ва икки томонлама манфаат олиш кўзда тутилади. Экспорт ва импортнинг товар таркиби ва географик ҳажмига асосан олиб борилади.

Таълим кредитлари — тижорат банклари филиаллари томонидан олий таълим муассасаларининг кундузги бўлимларига тўлов-контракт асосида қабул қилинган Ўзбекистон Республикаси фуқороси бўлган талабаларнинг ўқиши учун талабаларнинг ўзларига, уларнинг ота-оналарига ёки васийларига берилиши мумкин.

Таъминланмаган кредитлар-бирор бир таъминотсиз берилган кредитлар.

Тижорат банки-тижорат ташкилоти бўлиб, банк фаолияти деб ҳисобланадиган юридик ва жисмоний шахслардан омонатларни жалб қилиш ва уларни кредитга бериш, тўловларни амалга ошириш билан шуғулланувчи амалга оширадиган юридик шахсдир. Тижорат банклари – саноат ва савдони қисқа муддатли кредитлар билан таъминлаш, шунингдек хусусий мижозларга турли турдаги банк хизматларини кўрсатишга ихтисослашган банклар.

Тижорат кредити-сотувчиларнинг харидорларга товар шаклида берадиган кредитидир.

Транзакцион депозитлар- юридик щахсларнинг бўш пул маблағлари уларни маблағини талаб қилиб олингунча сақланадиган депозит тури.

Транзит комиссион битимлар-биржада иштирок этиш ҳуқуқи берилган банкларнинг биржада иштирок этиш ҳуқуқи берилмаган кредит институтлари номидан иштирок этиши.

Трансформация риски-банклар томонидан берилган кредитлар Билан уларнинг манбаларининг муддати ўртасидаги номунофиқликнинг юзага келиши тушунилади.

Траст операциялари-банк мижоз топшириғи билан маълум мулкни, пул, қимматли қоғозлар кўринишида сақлаш, ўтказиш ва бошқаришни ўз зиммасига олади.

Тўғри кафолатлар – бунда кафолат берувчи томон бевосита экспорт-импорт операцияларига кафолат беради. Бунда мазкур тўлов бўйича мажбуриятларини тўлиқ ўз зиммасига олади. Бундай кафолатлар тўлов талабномалари бўйича ҳисоб-китоблар, ҳужжатлаштирилган аккредитив бўйича ҳисоб-китобларда кенг қўлланилади.

Тўғридан – тўғри инвестициялар – бевосита маҳсулот ишлаб чиқариш ёки хизмат кўрсатиш жараёнини ташкил этиш ёки янада кенгайтириш мақсадида хорижий шериклар томонидан узоқ муддатли капитал қўйилмалар киритиш. Тўғридан-тўғри инвестициялар инвесторларга мазкур ишлаб чиқариш жараёнлари устидан назорат қилиш имконини беради.

Тўлов баланси мамлакатнинг хорижий давлатлар билан бўладиган алоқалари натижасида юзага келадиган валюта тушумлари ва тўловларининг ҳақиқатдаги суммаси  акс эттирилади. Тўлов балансимуайян муддат давомида мамлакатнинг чет элларга тўлаган ва худди шу давр мобайнида мамлакатга чет элдан тушган тўловлар суммалари нисбатини тавсифлайди. Тўлов туркумига ташқи қарз, унинг фоизи, четдан олинган товарлар ва хизматлар ҳақи, хорижий инвестициялар, хорижда дипломатик ишларни, иқтисодий алоқаларни юритиш харажатлари, фуқаролар ва қўшма корхоналарнинг чет элга пул ўтказмалари ва бошқалар киради.

Тўловга лаёқатлилик-банк зарур муддатларда кредит-омонатчилар, банклар давлат олдидаги мажбуриятларини тўла суммада бажара олиш лаёқатини билдиради.

Узоқ муддатли депозитлар – жисмоний ва юридик шахсларнинг тижорат банкларига бир йилдан ортиқ муддатга қўйилган пул кўринишидаги жамғарма ва омонатлар.

Улуш бўйича иштирок этиш бўйича ҳисобга олиш услуби — бу бухгалтерия ҳисобининг услуби бўлиб, унга кўра инвестиция дастлаб ҳакиқий киймати бўйича акс эттирилади, кейин эса ўзлаштирилганидан сўнг инвестор (иштирокчи)нинг инвестициялар объектининг соф активларидаги улушининг содир бўлган ўзгаришига тўғриланади. Инвестор (иштирокчи)нинг фойдаси ёки зарари унинг инвестиция объектидаги фойдаси ёки зарарлари улушини ўз ичига олади.

Улушли воситалар — хўжалик юритувчи субъектнинг бошқа хўжалик юритувчи субъектига бўлган мажбуриятларини чегириб ташлагандан кейинги қолган активлар улушини тасдиқловчи ҳар қандай шартнома;

Умидсиз деб таснифланган кредитларга қайтарилмайдиган кредитлар киради. Умидсиз кредитлар бўйича банк асосий қарзнинг тўланмаган суммасининг фоизи миқдорида заҳиралар яратиши керак.

Умумий захиралар — банк фаолияти давомида умуман ёки бирор-бир фаолият тури (кредитлаш, инвестициялаш) натижасида юзага келиши мумкин бўлган зарарларни қоплаш учун, лекин айрим муайян операциялар бўйича зарарларни қоплашга захиралар яратиш мўлжалланмаган. Масалан, “яхши”2 кредитларга доир зарарларни қоплаш ёки миллий валютани девальвациялаш учун  мўлжалланган захиралар.

Умумий заҳиралар-бундай заҳиралар кредит портфели учун ташкил этилади. Умумий заҳиралар кредит портфелига хос бўлган яширин таваккачиликдан химоя қилиш мақсадида ташкил этилади. Улар одатда ссуда бўйича қарздорлик суммасига нисбатан фоизда белгиланади.

Умумий капиталнинг етарлилиги-банкнинг умумий капитали миқдорини риска тортилган активларга нисбатини орқали аниқловчи кўрсаткич.

Умумий усуллар-банк рискларинг миқдорини уни даромадларига боғлиқ равишда баҳолаш ва башорат қилиш ҳамда банк ликвидлилигига нисбатан белгиланган иқтисодий нормативларни бажариш киради.

Унификациятурли хилдаги маҳсулотлар, деталлар, узеллар ва бошқа  қўлланиладиган материаллар ва технологик жараёнларни рационал жиҳатдан бир хиллигини таъминлаш.

Ўзаро алоқадор шахслар-тижорат банки акциядорлари ва бошқарувида ўз фаолияти юритувчи шахсларнинг қариндошлари ҳисобланади.

Ўстирилмайдиган кредитлар-белгиланган тартибга мувофиқ фоизлар ҳисобланиши тўхтатиладиган кредитлар.

Факторинг — бу хўжалик юритувчи субъектлар – мол етказиб берувчиларни (бундан кейинги матнда — мижоз) улар томонидан банк — молия агентига тўловчилардан (бундан кейинги матнда -тўловчи) жўнатилган товарлар, бажарилган ишлар ёки кўрсатилган хизматлар учун улар томонидан акцептланган, лекин ҳали тўланмаган тўлов  талабномалари бўйича пул тўловини олиш ҳуқуқини ўтиб беришлари эвазига, регрес ҳуқуқисиз, молиялаштириш борасидаги банк хизмати туридир. Факторинг-ҳисоб-китобларни ташкил этиш соҳасидаги янги хизмат тури бўлиб, мижознинг капиталини кредитлаш билан шуғулланади.

Фирма кредити —  экспортёр мамлакатнинг бир фирмаси бошқа мамлакатнинг импортёрига тўловни кечиктириш шаклидаги ссуда беришига тушунилади.

Фискал-монетар риск- давлат ўтказаётган молиявий ва бюджет сиёсати ёрдамида, нархлар даражасини барқарорлаштириш ва оптимал солиқ меъёрларини, пул массасининг таъминоти ва конъюнктурасини тартибга солиш бўйича Марказий банкнинг самарали аралашуви ва бошқалар орқали йирик, мураккаб тизимлар барқарорлиги ва иқтисодий ўсишини таъминлаш бўйича масалаларни ечишда юзага келадиган рисклар мажмуасидан иборат.

Фоиз риски-фоиз ставкаларини тебраниши натижасида зарар кўриш эҳтимолини билдиради.

Фоиз ставкаси-қарздор кишининг олган қарзи учун пул эгасига тўлайдиган тўловидир.

Фоиз хавф хатари— фоиз ставкаларининг даражаси ва харакатининг ўзгариши натижасида зарар кўриш хавфидир.

Фоиз хавф хатарини бошқариш усуллари

 активларни бошқариш

 пассивларни бошқариш

 фоиз маржасини бошқариш

Фоизлар – одатда бажариш муддати узайтирилган олди-сотди битишувларидир.

Фойдалилик-риск-банк ходими ўзини ортиқча рисклардан сақлаган ҳолда фойда меъёрини чеклашидир.

Фонд бозори – қимматли қоғозлар ва бошқа молиявий воситаларнинг олди-сотди жараёнлари амалга оширилувчи махсус ташкиллаштирилган бозор.

Форвард битимлар -келгуси битимда белгиланган олдиндан келишилган нарх буйича маълум микдордаги баъзи асосий активларни сотиш, бошка томон эса сотиб олиш мажбуриятига мувофик тузилган келишувларидир.

Форвард курс(forward rate)- асосий карз суммасининг маълум бир узгармас кисмига нисбатан белгиланган вактда туланадиган фоиз ставкасининг хажми тугрисида келишув булиб, у уша кундаги фоиз ставкасидан паст ёки юкори булиши мумкин.

Форвард операциялари — белгиланган муддатда, аммо икки иш кунидан ошиқ бўлган муддатда амалга ошириладиган операцияларга айтилади. Амалиётда форвард битимларини амалга оширишнинг стандарт муддатлари учрайди. Стандарт муддатларга 1; 3; 6; 9; ва 12 ойларни киритиш мумкин.

Форвард операцияси (forward) – маълум бир валютани белгиланган курс бўйича келгусида сотиб олиш ёки сотиш операцияси.

Фьючерс (futures) –кимматбахо коғозларни, валюта ёки товарларни белгиланган нарх ва келажакдаги белгиланган муддатда сотиш ёки сотиб олиш борасидаги бажарилиши мажбур булган киска муддатли стандарт шартномалардир.

Хазина мажбуриятлари— унинг эгаси томонидан маьлум бир пул маблагини бюджетга киритганлиги ва унинг бутун айланиш даврида аник чегараланган фоизни тулаб бериш мажбуриятини гувохловчи кимматли когозидир.

Ҳаққоний (ҳақиқий) қиймат — бу яхши хабардор бўлган ва бундай операцияни амалга оширишни хоҳловчи томонлар ўртасида умумий шартлар асосида битимни амалга оширишдаги активни алмаштириш ёки мажбуриятни тўлаш мумкин бўлган сумма.

Халқаро валюта жамғармасихалқаро савдо ва валюта ҳамкорлигини ривожлантиришга таъсир кўрсатиш мақсадида 1944 йилда ташкил этилган халқаро валюта-молия ташкилоти. Халқаро валюта жамғарамаси – аъзо давлатлар ўртасида валюта-кредит муносабатларини тартибга солиб туриш ва уларга тўлов балансининг камомади билан боғлиқ валютавий қийинчиликлар пайтида чет эл валютасида қисқа ва узоқ муддатли кредитлар бериш йўли билан молиявий ёрдам кўрсатиш учун мўлжалланган ҳукуматлараро ташкилот. ХВЖ ўз амалий фаолиятини 1947 йил 1 мартдан бошлаган.

Халқаро кафолатлар — товарлар ва капиталлар ҳаракатини узлуксиз ва доимий ҳаракат қилинишини таъминланишига хизмат қилиб Марказий банклар, тижорат банклари, корпорациялар, ҳукумат ва халқаро ташкилотлар томонидан берилади.

Халқаро кредит – бир давлат, шу давлат банки, ҳуқуқий шахси тлмонидан иккинчи бир давлатга, унинг банкларига, бошқа ҳуқуқий шахсларига муддатлилик ва тўловлилик асосида бериладиган кредитдир. Халқаро кредит-бу ссуда капиталининг халқаро миқёсдаги ҳаракати бўлиб, бу харакат товар ва валюта кўринишидаги маблағларни қайтариб беришлик, муддатлилик ва хақ тўлашлик асосида бериш билан боғлиқдир.

Халқаро кредит муносабатларининг субъектлари — тижорат банклари, марказий банклар, давлат органлари, йирик корхоналар, регионал ва халқаро молия-кредит ташкилотлари қатнашади.

Халқаро резерв валюталар (reserve currency) – дунёнинг барча мамлакатларида халқаро тўлов воситаси сифатида қабул қилинадиган етакчи валюталар.

Халқаро ташкилотлар – уларнинг ҳар бири халқаро сиёсатда ўзларининг фаолият мақсадлари йўналишларига қараб, ер юзи тараққиётида эгаллаб турган мавқеларига қараб, умуман халқаро сиёсий-амалий муносабатлар жараёнида ҳаракатларга киришадиган бошқа халқаро ташкилотлар тизимидаги мақомларига қараб аҳамият касб этадилар.

Халқаро ҳисоб-китобларташқи савдо, капиталлар ва кредитларнинг ҳаракати билан боғлиқ валютавий операциялар, валютада олди-сотди қилиш операциялари ва бошқа товарсиз ҳаракатдаги операциялар мажмуи тушунилади.

Харид аванси — экспортни кредитлашнинг бир формаси бўлиб ҳисобланади ва шу вақтнинг ўзида импортёрнинг мажбуриятини таъминловчи воситадир. Чунки импортёр ўзи буюртма берган товарни сотиб олишга мажбур бўлади. Ривожланган мамлакатларнинг импорт билан шуғулланувчи фирмалари  ривожланаётган мамлакатлардан фарқли ўлароқ, харид авансидан шу давлатларнинг қишлоқ хўжалик маҳсулотларини олиб чиқиб кетишда фойдаланмоқдалар.

Харид кредити— экспортёр банкнинг тўғридан тўғри миллий экспортёрни кредитламасдан, балки чет эллик харидорни, яъни, импортёр мамлакат фирмаси ва унинг банкини кредитлаш ҳисобланади.

Хизматлар ва тижорат характерига эга бўлмаган тўловлар баланси— транспорт, почта, телеграф, телефон, туризм, маданий алоқалар, переводлар, хорижий мамлакатлар ҳудудида ҳарбий қисмларни сақлаш, чет элда савдо ва дипломатик ваколатхоналарни очиш, халқаро кредитлар бўйича тўланадиган фоизлар ва бошқа шу каби соҳаларда юзага келувчи валютавий тушумлар ва тўловлар суммаси акс эттирилади.

Ҳисоб-китоб балансишундай иқтисодий категорияки, бунда мамлакатнинг хорижий давлатларга нисбатан талаб ва мажбуриятларининг умумий суммаси кўрсатилади.

Ҳисоб-китоб риски-ҳисоб-китобларни амалга ошириш жараёнида валюта курсларининг ўзгариши фоиз ставкаларининг ўзгариши Билан боғлиқ.

Ҳисобли кредит-Векселни тижорат банкига сотиш йўли билан олинадиган кредитдир.

Ҳолокатли риск-аниқ йўқотишлар муқаррарлигини ва банкнинг фойдаси, мулкий зарар билан якунланишини ифодалайди.

Хусусий усуллар-ҳар бир банк операцияси бўйича риск аниқлаш ва баҳолаш усуллари киради.

Чет эл валюталарини диверсификация қилиш — бир вақтнинг ўзида бир нечта чет эл валютасида резервлар ташкил қилиш тушунилади.

Шуъба хўжалик уюшмаси — бош банкнинг назорати остида бўлган хўжалик шерикчилиги ёки уюшмаси;

ЭАВ— мамлакатнинг тўлов балансини жорий операциялар бўлимига валютавий чеклашлар бўлмаса, бу мамлакатнинг пули эркин алмашадиган валюта деб тан олинади.

Эмиссияқоғоз пулларнинг ғазнахонага ёки бошқа давлат молия органлари томонидан муомалага  чиқарилиши; барча шаклдаги пул белгиларини муомалага чиқариш.

Эмитент-қимматли қоғозларни чиқарган ташкилот ҳисобланади.

Эркин ишлатиладиган валюта (freely usable currency) – тўлов балансининг жорий операциялар бўлимида валютавий чеклашлар бўлмаган мамлакатларнинг миллий валюталари.

Юмшоқ валюта (soft currency) – халқаро миқёсда тўлов воситаси вазифасини бажара олмайдиган, яъни ташқи конвертирликка эга бўлмаган валюталар.

ЯИМ дефлятори —  мамлакатда нархлар умумий даражасининг ўсишини ифода этувчи умумлаштирувчи макроиқтисодий кўрсаткич. У номинал ЯИм ҳажмини реал ЯИМ ҳажмига бўлиш орқали аниқланилади

Якка тартибдаги тадбиркорлик — юридик шахс ташкил этмаган ҳолда жисмоний шахс (якка тартибдаги тадбиркор) томонидан тадбиркорлик фаолиятининг амалга оширилишидир.

Ялпи ички маҳсулот – маълум давр ичида мамлакат ҳудудида резидентлари ва норезидентлар томонидан ишлаб чиқарилган пировард товар ва хизматлар йиғиндисидир.

Яхши — ушбу активлар бўйича қарзларнинг ўз муддатида тўланиши шубҳа туғдирмайди. 2015 йилдан бошлаб яхши сифатида таснифланадиган кредитлар тоифаси бекор қилинди.

Яхши таъминланмаган кредитлар- қимматли қоғозлар бозорида баҳоланадиган мулк ёки кредитнтнг асосий суммаси ва унга доир фоизларни тўлиқ қоплаш имконини берадиганмиқдорда банк депозитлари кўринишидаги гаров билан таъминланган кредитлар.

 бўш турган пул маблағларини харакатдаги, ишдаги капиталга айлантириб, пулни пул топади, деган қоидани амалга оширишдир.

 қарз бериш орқали пул маблағларини турли тармоқлар ўртасида қайта тақсимлаш биланишлаб чиқариш ресурсларининг кўчиб туришини таъминлашдир

 қарз бериш, қарзни ундириш воситалари орқали иқтисодий ўсишни рағбатлантиришдир.

 қисқа муддатли кредитлар (муддати бир йилгача бўлган кредитлар)

 пулга тенглаштирилган тўлов воситаларини (Вексел, чек, сертификат) юзага чиқариб, уларни хўжалик оборотига жалб қилишдир

 узоқ муддатли кредитлар (муддати бир йилдан ортиқ бўлган кредитлар) дир.

Если вы нашли ошибку, пожалуйста, выделите фрагмент текста и нажмите Ctrl+Enter.

Share

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

*