Чем отличаются фрилансер, надомный работник, аутсорсер, аутстаффер от друг-друга и какие налоги они платят в Узбекистане

Фрилансер ким ўзи? У нима иш қилади? Аутсорсинг хизмати нима дегани? Аутстаффинг қачон Картинки по запросу фрилансерқўлланилади? Касаначиликда нима иш қилинади? Буларнинг қайси бири расмий ва қайси норасмий фаолият юритади? Фрилансерлар солиқ тўлайдими? Буларнинг бир-биридан фарқи нимада? Бизнинг иқтисодиётга шундай хизмат кўрсатувчи ғалати номдаги субъектлар керакми ўзи? сингари саволларга жавоб топмоқчи бўлган барча инсонлар ушбу мақолани ўқиш орқали ўзларига етарли маълумотларни билиб олишлари мумкин.

Кўплаб ишчи ходимлар учун ўз ишхонасининг уйига нақадар яқин ҳудудда жойлашиши жуда муҳим ҳисобланади. Чунки бунда бевосита ишга бориш ва ундан қайтиш жараёнидаги йўлга сарфланадиган вақт ва маблағ тежалиши аниқ. Ўзбекистонда ишчилар асосан вақтбай ишларда ишлашади ва уна белгиланган аниқ иш графиги асосида меҳнат қилишади. Бироқ, барча ишчиларнинг ҳақиқий орзуси бу иложи борича ўзига мос келувчи графикни ўзи тузиши ва ўзига ёққан шароитларда ишлаш. Айнан шу мақсадда ҳам бугунги кунда фрилансерлик ривожланган мамлакатларда кун сайин ривожланиб бормоқда. 

Фрилансер – бу эркин ишчи бўлиб, асосан бир марталик ёки мавсумий ишларни бажариш учун ёлланувчи, буюртма асосида қайсидир иш ёки хизматни муайян ҳақ эвазига келишилган вақт давомида амалга ошириб берувчи инсондир. Тарихда илк бора фрилансер атамаси Вальтер Скотнинг «Айвенго»  романида «ўрта аср ёлланма жангчиси»га нисбатан қўлланилган. Фрилансерлар асосан норасмий равишда фаолият юритишади ва ўз хизматларига харидорларни ўзлари излаб топишади ёки буюртмачилар таклифига кўра иш қилишади. Кўплаб масофавий хизмат кўрсатиш имкониятларидан хабари бор инсонлар фрилансерларни интернетдаги турли хизматларни ҳақ эвазига амалга оширадиган инсонлар деб ўрганиб қолишган. Фрилансерликнинг устун жиҳати бу ҳар қандай жойдан туриб исталган мамлакатдаги лойиҳа бўйича ҳақ эвазига хизмат кўрсатиш имконининг мавжудлигидир.

Аслида фрилансер бизнинг Ўзбекистон учун ҳам бегона нарса эмас, чунки биз яхши биладиган буюртмага асосан ёлғиз ишловчи электрик, сантехник, уста, мебелчи, пардачи, қурувчи, мардикор, фаррошлар, айрим бухгалтерлар, айрим журналистлар, айрим ўқитувчилар, интернет хизматларини кўрсатувчи дастурчилар, муҳандислар, дизайнерлар ва ҳаттоки кўчада норасмий кира қилаётган киракашлар ҳам айнан фрилансер ҳисобланади. Бизда буларга нисбатан тирикчиликни бир тури деб таъриф беришади, демак фрилансерлик ҳам ўзимизни содда тилда тушунтирилса тирикчилик учун қилинадиган бирор меҳнат тури саналади.

Бизда тирикчиликнинг айби йўқ, деган ибора бор, бироқ тирикчиликнинг битта айби унда солиқдан қочиш ҳолатлари бўлади. Кўплаб фрилансерларнинг айби ҳам солиқларда қочган ҳолда фаолият юритишдир. Улар тадбиркор сифатида рўйхатдан ўтгиси келмайди, чунки унда ҳар ойлик мажбурий тўлов бор, бирор ташкилотга ёлланиб ишлагиси ҳам келмайди, чунки у ерда қатъий иш вақти ва ойликдан солиқларни тўлаш керак. Бироқ, турли давлатларда фрилансерларнинг ҳар қандай тартибда оладиган даромадларига нисбатан ҳам белгиланган аниқ солиқ турлари мавжуд ва ҳаттоки меҳнат стажи ҳамда кейинчалик нафақалар тайинланишида ҳам ҳар бир ҳолат инобатга олинади.

Бироқ, Ўзбекистон Республикаси қонунчилигига мувофиқ ҳар қандай ҳолатда ҳам тегишли солиқлар тўланган ҳолда фаолият юритиш лозим ҳисобланади. Хусусан фрилансерлар расман фаолият юритиши учун ишбай асосда фуқаролик-ҳуқуқий тусдаги пудрат ёки ҳақ тўланадиган шартнома, меҳнат шартномаси, ўриндошлик шартномаси, муддатли шартнома ёки касаначилик шартномаси тузилиши мумкин.

Юқоридаги ҳолатларнинг барчасида фрилансер қатъий белгиланган даромад солиғи (шкала бўйича) ва қайси турдаги шартнома бўйича иш амалга оширилишига қараб бошқа мажбурий ажратмалар (бюджетдан ташқари пенсия фондига ажратма ва б.) тўлаши керак бўлади. У ҳолда унинг даромадлари ҳам худди расмий меҳнат шартномаси асосида фаолият олиб борувчи ходимларникидек қонуний солиққа тортилган ҳисобланади.

ФАКТЛАР: Маълумот ўрнида АҚШда 10 млндан ортиқ (7.4% ишчи) инсон фрилансер ҳисобланади ва бугунги кунда кўплаб йирик ташкилотлар кўплаб соҳаларда фрилансерлар хизматидан фаол фойдаланиб келишмоқда. Хусусан, Ўзбекистонда ҳам йирик ташкилотлардан бўлмиш Facebook, IBM, Google, Microsoft ва бошқа кўплаб ташкилотларда фрилансерлик асосида масофадан туриб хизмат кўрсатувчи инсонлар ҳам бор. Ўзбекистондаги аксарият фрилансерлар иш ҳақларини Paypal, Webmoney, Qiwi, Yandexmoney, VISA, Master Card, China Union Pay сингари тўлов тизимлари орқали хорижий валютада олишади. Фрилансерларнинг бундай турдаги даромадлари бўйича ҳар бир буюртмачи ўзида мавжуд солиқ қонунчилигидан келиб чиқиб ҳақ тўлайди, фрилансернинг ўзи эса бизда солиқ тўламайди.

Қувонарлиси шуки, ҳукуматимиз томонидан энидилкда фрилансерлик бўйича ҳам меҳнат кодексининг тегишли қисмларига қўшимчалар киритилиши бўйича чоралар кўрилиши ҳаракатлар стратегиясида қайд этилган.

Фрилансер агар бирор ташкилот билан меҳнат шартномасини тузган ҳолда ишбай тегишли талабларга мос хизмат кўрсатишни таъминлайдиган бўлса бизнинг қонунчилигимизга мувофиқ у касаначига айланади.

Касаначилик – бу тузилган меҳнат шартномасига мувофиқ жисмоний шахс — касаначининг яшаш жойи бўйича ёки унга ёки унинг оила аъзоларига тегишли бўлган бошқа биноларда иш берувчининг буюртмалари бўйича товарлар ишлаб чиқариш ёки хизматлар кўрсатиш бўйича касаначи томонидан амалга оширилаётган ишни англатади. Соддароқ тушунтириладиган бўлса, касаначи – бу корхонанинг эркин ишчиси, у фақат буюртмага мувофиқ ишни амалга ошириши талаб этилади. Касаничининг оддий фрилансердан асосий фарқлари бу айнан битта ташкилот билан ишлаш, моддий жавобгарлик ва меҳнат шартномаси талабларини бажариши ҳамда иш стажи юритилиши ҳисобланади.

Ўзбекистонда касаначилик соҳасида асосан тикувчилар, ярим тайёр ва тайёр маҳсулотларни тайёрловчи уста ва дурадгорлар, саноат корхоналарига зарур маҳсулотларни уйда тайёрловчи ишчилар фаолият юритишади. Энг муҳими касаначиша иш берувчи ишлаш учун зарур бўлган барча шароитлар (махсус асбоб ускуна, керакли жихозлар, хом ашё ва материаллар билан таъминлаш)ни яратиб беради. Шунингдек, корхона буюртмаси юзасидан бўладиган барча харажатларни қоплаб бериш ҳамда касаначининг хавфсизлигини таъминловчи шароитларни яратилиши муҳим саналади. Касаначи ташкилотга ўз биносида жой етишмаганда ва ходимларга нисбатан қилинадиган ортиқча харажатларни нисбатан тежаш учун зарур ҳисобланади. Касаначи ҳам корхонанинг оддий ходимлари сингари даромад солиғи ва бошқа мажбурий тўловларни тўлайди.

Техника тараққиёти ривожланган сари кўплаб ташкилотлар ўз фаолиятида турли янгиликларни қўллай бошлади ва тобора тор доирадаги мутахассисларнинг кўпайиши натижасида фаолиятнинг айрим соҳаларида профессионал ёндашувга эҳтиёж сезилганда аутсорсинг хизматларидан фойдаланиш ечими қўлланила бошлади. Аслида «outsourcing» атамаси бизнес амалиётига 1990 йилда кириб келган. Yankee Group вакили бўлган Говард Андерсон машҳур Kodak ташкилоти томонидан ахборот технологиялари жараёнларини IBM ташкилотига бир йил муқаддам ўтказилишини у шундай атаган.

Термин «outsourcing» вошел в бизнес-практику в 1990 году. Именно так из Yankee Group назвал передачу компанией Kodak своих IT-процессов компании IBM, произошедшую годом ранее.

Аутсорсинг (инглизча outsource – ташқаридан манба) – бу ташкилотнинг асосий фаолиятига оид бўлмаган, бироқ тўлиқ фаолиятни амалга ошириш учун зарур бўлган айрим функциялар(топшириқлар, бизнес жараёнлар)ини амалга ошириш хизматларини бошқа бир махсус ташкилотларга ҳақ тўлаб бериш асосида топшириш ҳисобланади. Содда қилиб айтганда “Чумчуқ сўйся ҳам қассоб сўйсин” қабилида ишни тегишли қисмини уста(пудратчи)га топширишдир.

Бироқ, аутсорсинг хизматлари бўйича ёлланадиган ташкилотларга буюртмаларни амалга ошириш муддати узоқ муддатга мўлжалланади (камида бир йил). Аутсорсингга топширилиши мумкин бўлган бизнес функцияларга мисол қилиб транспорт билан таъминлаш, логистика, маркетинг, реклама, кадрларни танлаш ва ўқитиш, таржима хизматлари, бухгалтерия, клиринг ҳисоб китоблари, юридик масалалар ва бошқаларни келтириш мумкин. Ўзбекистонда яққол мисол тариқасида йирик ташкилотлар томонидан call-марказлардан фойдаланиш амалиётини келтириш мумкин. Яъни бунда телефонлар орқали бўладиган мулоқотларга бевосита шу ташкилот ходимлари эмас, балки call-марказдаги операторлари жавоб беришади ҳамда зарур ҳолларда ташкилот ходимлари билан боғланишни таъминлаб беришади.

Аутсорсингдан фойдаланувчи ташкилотлар учун қулайликлар сифатида ишчиларга бериладиган иш ҳақининг тежалиши, солиқларнинг камроқ тўланиши, малакали кадрларни топиш учун кетадиган вақтнинг тежалиши, топширилган вазифаларнинг юқори савияда бажарилиши, хизматлар натижаларига кафолат берилиши сингари ҳолатларни келтириш мумкин. Аутсорсинг шартномасига мувофиқ ишчилар буюртмачининг ишларини амалга оширган ҳолда аутсорсер томонидан белгиланган иш ҳақини шартномада белгиланган ишлар амалга оширилиши баробарида олишади. Аутсорсинг компаниялари ўз асосий фаолиятлари бўйича белгиланган қатъий солиқ турларини тўлайдилар.

ФАКТЛАР: Айтиж жоизки XIX асрда бутун дунё бўйлаб аутсорсинг хизматларига қилинган харажатлар 1 триллион доллардан ошган ва АҚШда барча турдаги федерал солиқларни йиғиш ҳам аутсорсинг хизматига ишониб топширилган. Буюк Британияда солиқ хизматининг ахборот технологиялари тизими аутсорсер Dell компаниясига юклатилган. Европада кичик ва ўрта бизнес вакилларининг 80 %дан ортиғи, АҚШда 90%дан ортиғи, Исроилда 94%дан ортиғи бухгалтерия хизматлари тўлиқлигича аутсорсинг компанияларига топширилган.

Аутстаффинг (инглизча outstaff – ташқаридан ходим) – бу штатдан ташқари ходимни ёллаган ҳолда ишлатиш. Бунда ёлланувчи ходим аслида бошқа ташкилотнинг ишчи штатида ҳисобда туради, бироқ келишилган муддат давомида буюртмачи ташкилот ходими бажарадиган ишларни бажаради. Соддароқ қилиб тушунтирадиган бўлса ижарага ходим олиб ишлатиш.

Аутстаффингдан кўпроқ ходимлар сонига нисбатан чекловлар бор бўлган ёки умуман қайсидир вазифаларни вақтинчалик амалга ошириш учун ижарага ишчи керак бўлган ташкилотлар фойдаланишади. Шунингдек, аутстаффингда буюртмачи солиқларни қисқариши ҳисобига ва фойдаланилмаган муддатда иш ҳақи фондини тежаш ҳисобига ҳам фойда кўради. Аутстаффинг орқали ёлланган ходимга нисбатан буюртмачи ўзининг ходимларига нисбатан белгиланадиган ойлик ҳажми миқдорини тўланишини шартномада келишиши мумкин.

Аутстаффинг икки хил кўринишда қўлланилган бўлиши мумкин. Биринчиси умуман нотаниш ходимни штатдан ташқари ходим сифатида ёллаш, иккинчиси аввал штатдаги ходимни маълум бир сабабларга кўра амалдаги иш жойи сақланган ҳолда штатдан ташқарига (бошқа ташкилот штатига ўтказиб) чиқариш. Ҳар иккала ҳолатда ҳам иш ҳақи аутстаффер (ишчини ижарага берган ташкилот) бўлган ташкилот томонидан берилади. Аутстаффер бўлган ташкилот ўзининг асосий фаолият тури бўйича тегишли барча солиқларни тўлайди.

Ўзбекистонда аутстаффинг тушунчаси қўлланилмаса ҳам, амалда кўп ҳолларда бу амалиётдан қисман қўлланилади. Масалан, аксарият олий ўқув юрт талабалари ўқишдан ташқари ишлашади, уларнинг кўпчилиги ишхонаси учун штатдан ташқари ходим саналади. Ёки айрим ҳолларда малакали ахборот технологиялари бўйича дастурчи мутахассислар бир ёки бир неча ойга ташкилотнинг муайян ходими томонидан амалга оширлиши керак бўлган ишни амалга оширади, бу ҳам аутстаффинг ҳисобланади. Бироқ, аутстаффинг тушунчаси ва у амал қилиши мумкин бўлган аниқ ҳолатлар бўйича норматив асослар бизда ҳали мавжуд эмас.

Фактлар: Евроиттифоқда аутстаффинг орқали йилига 7 млн. киши ишга жойлашади, АҚШда эса бу кўрсаткич йилига 10 млн. дан ошади. Аутстаффинг бозори айланмаси ҳажми АҚШда йилига 80 млрд. доллардан ортиқни ташкил қилади.

Юқоридаги берилган тарифлар ва маълумотлардан келиб чиқиб жадвал кўринишида ушбу тўртта тушунча ўртасидаги фарқларни билиб олишингиз мумкин.

Фрилансер

Аутсорсер

Касаначи

Аутстаффер

Бир ўзи ишлайди

Бир ёки бир нечта ходим билан ишлайди

Бир ўзи ишлайди

Бир ёки бир нечта ходим билан ишлайди

Жисмоний шахс

Юридик шахс ёки тадбиркор

Жисмоний шахс

Юридик шахс

Асосан фуқаролик ҳуқуқий шартномаси (Ҳақ эвазига хизмат кўрсатиш шартномаси, ФК 703 модда) асосида хизмат кўрсатилади, бироқ қонунчиликда ҳали фрилансерлик мақоми белгиланмаган, кўп ҳолларда оғзаки келишув асосида ҳам хизмат кўрсатилиши мумкин

Асосан хўжалик шартномаси асосида хизмат кўрсатилади

Меҳнат шартномаси асосида хизмат кўрсатилади

Меҳнат шартномаси аутстаффер билан тузилади

Амалдаги ҳолатда, меҳнат дафтарчаси юритилмайди ва иш стажига қўшилмайди

Тадбирокрлик фаолияти қайд этилади ва тегишли стаж юритилади

Меҳнат дафтарчаси берилади ва иш стажи юритилади

Меҳнат дафтарчаси берилади ва иш стажи юритилади

Барча зарур ишлаб чиқариш ва хизмат кўрсатиш воситалари фрилансернинг ўз ҳисобидан қўлланилади

Барча зарур ишлаб чиқариш ва хизмат кўрсатиш воситалари аутсорсернинг ўз ҳисобидан қўлланилади

Зарур ишлаб чиқариш ва хизмат кўрсатиш воситалари билан иш берувчи томонидан таъминланади ҳамда моддий жавобгар ҳисобланади

Зарур ишлаб чиқариш ва хизмат кўрсатиш воситалари билан буюртмачи томонидан таъминланади

Шартнома бўйича ёки оғзаки муайян белгиланган вақт ичида амалга оширилган хизмат учун келишилган миқдордаги ҳақни олади

Шартнома бўйича муайян белгиланган вақт ичида амалга оширилган хизмат учун келишилган миқдордаги ҳақни олади

Ишбай ҳақ олади

Вақтбай ёки ишбай ҳақ олади

Иш вақти ва тартибини ўзи эркин белгилайди, бироқ буюртмани келишилган вақт ичида топшириши лозим

Иш вақти ва ҳажми шартнома бўйича белгиланади

Иш вақти ва  тартибини ўзи эркин белгилайди, буюртмани топшириш нормаси бажарилса бўлди

Иш вақти ва тартибини буюртмачи белгилайди

Бир марталик ишлар учун жалб этилади

Бир марталик ёки доимий ишлар учун жалб қилинади

Асосан доимий ишлар учун жалб қилинади

Бир марталик ёки мавсумий ишлар учун жалб қилинади

Масофадан ишлаш айрим ҳолларда мушкул ва иш сифати доим ҳам қониқарли бўлавермайди

Иш сифати кафолатланган, малакали хизмат кўрсатилади

Иш сифати талаб даражасида бўлади

Иш сифати юқори, малакали ходимлар ёлланади

Кўп ҳолларда солиқдан қочиш ҳолатлари бўлади, расман иш юритилса белгиланган солиқлар ва мажбурий ажратмалар тўланади

Солиқлар кўрсатилган хизматдан келиб тушган тушумдан келиб чиқиб тўланади

Ишчи ходимлар сингари солиқлар тўланади, бироқ иш берувчида солиқдан имтиёзлар назарда тутилган

Ишчи ходимлар сингари солиқлар тўланади, бироқ солиқларни аутстаффер тўлайди

Маълумотлар махфийлиги ва тижорат сири бўйича сир сақланмаслик ҳавфи юқори

Маълумотлар махфийлиги ва тижорат сири бўйича сир сақланиши кафолатлари шартномада белгиланади ва амал қилинади

Маълумотлар махфийлиги ва тижорат сири сақланади

Маълумотлар махфийлиги ва тижорат сири сақланади

Фирибгарлик ҳоллари учраши мумкин

Фирибгарлик учрамайди

Фирибгарлик қилинмайди

Фирибгарлик қилинмайди

Узоқ муддатли ва кўп босқичли ишларга жалб қилиш қийин ёки умуман иложи йўқ

Ҳар қандай муддатли ва босқичли ишларни амалга ошириши мумкин

Ҳар қандай муддатли ва босқичли ишларни амалга ошириши мумкин

Ҳар қандай муддатли ва босқичли ишларни амалга ошириши мумкин

Умуман олганда бу тушунчалар бизга бегонадай кўрингани билан аслида амалда кундалик ҳаётда бошқа номлар билан қўлланилиб келинади. Уларни амалиётга айнан хорижда қандай бўлса шундайлигича олиб кириш ҳам қийин, уни маҳаллий шарт-шароитларга мослаган ҳолда жорий қилиш эса бироз вақт талаб қилади. Ушбу хизматларнинг расмий соҳада ривожланиши иқтисодиётни тараққий этиши ва бюджет даромадларининг ортишига ижобий таъсир кўрсатади.

Бироқ нима бўлган тақдирда ҳам бу хизматлар эртами кечми бизнинг турмуш тарзимизга кириб келади, чунки глобализация даврида давлатларда кадрлар алмашиниши ва хизматлар янгиланиши одатий ҳол ҳисобланади. Бора бора Ўзбекистонда ҳам кўплаб ташкилотлар асосий фаолиятларидан ташқари қолган хизматларни бошқа ташкилотларга топширадиган ва ўрни келганда ижарага ҳам ходимларни олиб ишлатишдан фойдаланадиган бўлишади. Фрилансерлик ҳам худди касаначилик сингари қатъий меъёрлар асосида белгиланадиган бўлади ва амалда иқтисодиётни ривожланитириш учун норасмий сектор фаолияти расмий секторга кўчирилади.

Тангишов Мансур, молиячи эксперт

Картинки по запросу фрилансер аутсорсер аутстаффер

Если вы нашли ошибку, пожалуйста, выделите фрагмент текста и нажмите Ctrl+Enter.

Share

2 Replies to “Чем отличаются фрилансер, надомный работник, аутсорсер, аутстаффер от друг-друга и какие налоги они платят в Узбекистане”

  1. Переведите на русский язык, а то ничего не понятно.

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

*