В месяц удвоим ваш депозит — Возвращения Ахмадбая или о системе Тринити

Картинки по запросу trinity3.meБугунги кундаги жаҳон молия бозорида пул жалб қилиш ва уни кўпайтириб қайтиб берадиган миллионлаб ташкилотлар мавжуддир. Улар расмий ва норасмий секторларда фаолият юритишади. Улардан айримлари эса аввал норасмий секторда оммалашиб кейин расмий секторга кириб борганлари ҳам мавжуд. Шунингдек аксарият қисми норасмий секторда фаолият юритган ҳолда йўқ бўлиб кетганлари ҳам мавжуд.

 

Расмий секторларда тижорат банклари (депозит), молия бозоридаги акциялар ва ҳосилавий қимматли қоғозлар (опцион, фъючерс), суғурта ташкилотлари турли маҳсулотлари (ҳаёт суғуртаси бонуслари), пенсия ташкилотлари бонуслари, инвестиция ва пай фондлари дастурлари, форекс расмий сайтларидаги турли лойиҳалар ва бошқалар.

Норасмий сектордаги пулни кўпайтириб бера оладиган лойиҳаларнинг кўпчилиги эса электрон пуллар ва интернет тармоғи бўйлаб оммалашган лойиҳалардир. Булар қаторига сўнгги пайтларда оммалашаётган биткоин (криптовалюталар) ва у билан боғлиқ барча фермалар ҳамда хизматлар, турли электрон хамёнлардаги фоизга қарз бериш хизматлари (webmoney, yandex.dengi, qiwi ва б.), интернетдаги турли тармоқ маркетинги (молиявий пирамидалар ва  хайплар) сифатида хизмат кўрсатувчи лойиҳалар, бинар опционлари ва бошқалар.

Юқоридаги ҳар бир лойиҳа ва хизмат ҳақида бир неча томлик асарлар ва китобларни ёзиш мумкин. Бироқ биз бугун ўта шиддат билан ривожланаётган норасмий секторга тегишли ТРИНИТИ (trinity3.me) лойиҳаси ҳақида алоҳида тўхталмоқчимиз.

Картинки по запросу trinity3.me

Бу қандай лойиҳа ўзи ва у қандай ишлайди?

Trinity – бу лойиҳа эгаларининг афсонасига кўра профессионал трейдерлар томонидан инвесторларнинг маблағларини ишончга асосан бошқаришнинг инновацион тизимидир. Trinityнинг бошқа ишончга асосан бошқариладиган хизматлардан фарқли жиҳати шундаки, тизим инвесторга фойдани қўйилган омонат миқдорига мос равишда автоматик тарзда ҳисоблаб тўлаб боради – инсон омилида учрайдиган камчилик ва тўхталишлар умуман йўқ. Фоиз тўловлари ҳар куни тўхтовсиз, муддатсиз, чексиз равишда тўлаб борилади. Тизимнинг ишлаш механизми ҳавфсизлик даражаси юқори бўлган telegram.org платформасида жорий этилган ва бу мижозларнинг барча тўловлари ҳамда маълумотлари ҳавфсизлигини кафолатлайди.

Ушбу тизим ўз сайтида жалб қилинган маблағларни криптовалюталар биржаларига тиккан ҳолда кўпайтиришлари ва фойдадан омонатчиларга фоиз тўлаб беришларини маълум қилишган. Ушбу ташкилот жойлашган манзил сифатида TRINITY3ME LTD., рўйхат рақами 10458219, рўйхат манзили: 147 уй, Sternhold Avenue, Brixton, London, SW2 4PF, UNITED KINGDOM келтирилган. Маълумот учун бу сингари манзиллардан рўйхатдан ўтиш учун бор йўғи 100 доллар етади.

Ушбу тизимда қачонгача ва қанчалик фойда олса бўлади?

Сайтда берилган маълумотлар бўйича ҳар кун 3.33 %дан мунтазам равишда чексиз тўлаб борилиши назарда тутилган. Бу умумий ҳисобда бир ойда деярли 100 % қўйилган маблағ қайтариб олинади дегани. Иккинчи ойдан эса амалда ҳар куни қўйилган маблағ эндиликда фақат фойда келтириши мумкин.

Картинки по запросу trinity3.me скрин

Масалан, сиз телеграм канали орқали тринити тизими ишловчи ботга кирасиз ва унда старт тугмасини босасиз. Кейинчалик фойдаланиш тилини танлайсиз (инглиз, рус тилларидан бирини) ва депозитга пул киритишингиз мумкин. Агар Сиз депозитингизга айтайлик 100 доллар киритсангиз Сизга ҳар куни маблағ киритган вақтингиздан бошлаб 24 соатдан кейин 3.33 (3.33% кунлик) доллар тўлаб борилади. Ушбу пул йиғилиб бир ойда 100 долларга етади. Шунда Сиз киритган пулингизни тўлиқ чиқариб олишингиз мумкин бўлади. Бироқ дастлабки киритган маблағингиз ва умуман фоиз тўланаётган база маблағни Сиз бошқа чиқариб ололмайсиз. У айнан фоиз келтираётгани учун ҳам ҳар доим тизимда қолади.

Қандай қилиб пул киритиш ва пул чиқариб олиш мумкин?

Картинки по запросу trinity3.me скрин

Ушбу тизимда пул киритиш учун бир нечта электрон ҳамёнлар ва тўлов карталаридан фойдаланиш мумкин. Булар Advanced Cash, Perfect Money, Qiwi, Visa, Master Card, Bitcoin, Payeer, Yandex Money ва бошқалар. Бироқ маблағларни ҳисобингиздан чиқариб олиш учун Advanced Cash, Perfect Money, Bitcoin, Payeer хизматларидан фойланашингиз мумкин холос.

Менинг пулларим куйиб қолмаслигига ким кафолат беради?

Энг қизиғи шундаки, ушбу тизим ўз сайтида ҳам қайд этиб ўтган, ҳар бир тизимда риск бўлгани сингари бу тизимдаги пулларингиз сақланишига 100 % кафолат бермайди. Чунки ҳар қандай пул тикилишида ўзига яраша ҳавф ҳатарлар бўлади. Бироқ биз фирибгарлик билан шуғулланмоқчи эмасмиз, балки бизнесни янги даражага олиб чиқмоқчимиз дея қайд этишади тизим эгалари. Бошқа сўз билан айтганда пулларингизни қайтмаслигини била туриб маблағ киритишингиз сўралади.

Муаллиф фикри: Барчага яхши таниш бўлган Аҳмадбой билан боғлиқ воқеада пуллар нақд кўринишда ёки пулга нарҳланган қимматли буюм кўринишида йилига икки баравар қилиб қайтариш мақсадида норасмий соҳада фаолият олиб борганди ва натижада жуда йирик миқдордаги пулларни тиккан инсонлар ўз маблағларидан айрилишди. Чунки молиявий пирамидаларни энг асосий қоидаси доимий янги мижозларнинг мавжуд бўлиши ва кўпроқ пул киритишидир. Ягар янги мижозлар сони камайиб борса бу тизим инқирозга юз тутади. Бироқ Trinity тизимининг Аҳмадбой иши ва умуман Ўзбекистондаги ҳар қандай фаолият ва молиявий пирамидаларга умуман алоқаси йўқ.

Trinity тизими эса Аҳмадбойга ўхшаб тикилган пулни бир йилда эмас балки бир ойда икки баравар ва бир йилда 12 баравар қилиб қайтаришни ваъда қилади. Бу қандай бўлиши мумкин деган табиий савол туғилади? Энди агар позитив нуқтайи назардан қаралса дарҳақиқат криптовалюталар биржасида уддабуронлик билан фаолият юритаётган брокерлар бугун кунига камида 5% даромад олишади. Шунингдек, биткоиннинг жаҳондаги кўплаб молия ташкилотлари томонидан тан олиниши унинг нарҳини кун сайин эмас соат сайин ошишига сабаб бўлмоқда. Бироқ шу қаторда биткоиннинг нарҳи ҳам пастга қаттиқ шўнғиб ва кўтарилиб турадиган ҳолатлар тобора кўпаймоқда. Назарий жиҳатдан олиб мижозлардан жалб қилинган маблағлар агар дарҳақиқат устамонлик билан бошқарилса фоизларни тўлаб бериш мумкин. Бироқ ҳаттоки назарий жиҳатдан олиб қарасак ҳам рефераллар тизими орқали фаол иштирокчиларга тўлаб бериладиган маблағлар деярли киритилган маблағнинг 20 % ини ташкил қилишини инобатга олсак ушбу ҳолатда ҳар қанақасига доимий равишда ваъда қилинган маблағларни тўлаб бериш умуман имконсиз.

Амалий жиҳатдан танқидий назар соладиган бўлсак, ҳар доим ҳам биржада муваффақиятли фаолият олиб бориш жуда мушкул, биткоиннинг келажаги нима бўлишини ҳали ҳеч ким билмайди ва тизимдаги рефералларга бонус тарзидаги маблағларни қоплаш харажатларини ҳам қўшганда бундай катта харажатларни қоплаш фақатгина ҳозирча янги мижозлар ҳисобига амалга оширилишини таъкидлаш мумкин. Бу ўз-ўзидан тизимнинг яшаш даври ўткинчи экани ва қайсидир куни зудлик билан ёпилиши мумкинлигини билдиради. Шунингдек, юридик жиҳатдан инвесторга пул маблағларининг ҳолати ва расман тизим билан ўзаро келишуви ҳеч қандай ҳужжат асосида расмийлаштирилмагани ҳар қандай вазиятда фаолият тугатилгач пулларни қайтиб олиш имконини бермайди. Шундай кун эса 2017 йилнинг 15 сентябрида содир бўлди (Лойиҳа 2017 йил 4 апрелда ишга туширилган эди).

Юқоридагилардан хулоса қилиб айтадиган бўлсак, бу тизимга пул тикиш жуда катта даражадаги таваккал эканлиги, ушбу тизим фаолияти ҳозирча яшаб турибди бироқ ҳали яна қанча умри қолганини ҳеч ким билмайди. Тизимда ҳозирда дунё бўйлаб 105 мингга яқин одам 6.5 млн. $га яқин маблағ киритган. Хусусан, Ўзбекистонда бугунги кунга келиб ушбу тизимга пул киритган инсонлар сони 2000 дан ортиб кетди ва яна кун сайин ортмоқда. Улар орасида дастлаб апрел ойидан бошлаб маблағ тикканлар бугун ўз пулларини 3-4 баравар ортишига эришишган. 

Шуни алоҳида таъкидлаш жоизки, 2017 йил 4 апрелдан бери ўз фаолиятини бошлаган тизимда сентябр ойигача ҳали бирор мижознинг пули тўлаб берилмаганлиги ҳолати кузатилмаган (Аҳмадбой ушланмагунча ҳам барчага фоизлар ўз вақтида тўланган). Аммо, криптовалюталар бозоридаги истиқболларни ва кун сайин кўпаяётган мижозлар сонининг ортишини ҳисобга олган ҳолда прогноз сифатида айтадиган бўлсак, ушбу молиявий пирамида тизими 2018 йилгача ҳали катта эҳтимол билан ишлаб туриши кутилган эди, бироқ лойиҳа кутилмаганда сентябр ойининг иккинчи ярмига етмасдан ўз фаолиятиини тўхтатди. 

Ушбу тизим билан боғлиқ ҳар қандай саволларингиз бўлса комментарийларда ёзиб қолдиришингиз мумкин.

 

 

 

 

Если вы нашли ошибку, пожалуйста, выделите фрагмент текста и нажмите Ctrl+Enter.

Share

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

*