Студент это студент или студент это КЛИЕНТ? (на узбекском)

Картинки по запросу студент выпускник рисунокУшбу саволни ўртага қўйилиши ва якунда талабага мижоз (истеъмолчи) сифатида қаралиши натижасида бугунги кунда ривожланган Европа ва АҚШ давлатларидаги таълим сифатининг юқори даражаларга чиқишига сабаб бўлган.

Энди ушбу қарашларнинг фарқини солиштириб ўтсак. Ушбу фарқни мамлакатимиз ва ривожланган ғарб давлатларидаги қарашлар мисолида кўрамиз.

Ўзбекистондаги таълим тизимида

Ривожланган ғарб давлатларидаги таълим тизимида

Талаба – талаба

Талаба – мижоз

Талаба фақатгина тингловчи ва ўрганувчи, асосий мақсад дастурда бор маълумотларни ёдлатиш

Талаба бу мустақил фикрловчи ва тадқиқ қилувчи, ўз фикрини билдирган ҳолда зарур бўлса баҳслашувчи ўзига хос мижоз, у ўзига керакли нарсани ўрганади

Талабага ўқиш дастурини мустақил белгилаш имкони берилмайди, у фақатгина тегишли тартибда тасдиқланган стандарт асосида таълим олади

Талаба мижоз сифатида ўқиш дастури ва фанларни танлаш ҳуқуқига эга, унинг учун мустақил график ҳам белгиланиши мумкин

Талаба таҳсил олаётган маълумотлар кўп ҳолларда амалиёт билан мутлақо боғланмаган ва кўпроқ умумийлаштирилган

Талаба мижоз сифатида айнан амалиётдан келиб чиққан ҳолда таълим олади, ўрганганларини зудлик билан амалиётда тадбиқ қила олади ва маълумотлар кўпроқ хусусийлаштирилган

Талаба имтихондан ўтолмаса бепул қайта имтихон топширади, ўқишдан четлатилса ҳам бепул қайта тикланади ва қолиб кетган курсидан давом эттиради

Талаба имтихондан ўтолмаса, қайта имтихон топшириш ҳам пуллик, ўқишдан қолдирилса кўп ҳолларда молиявий тарафдан жуда қийналади

Талабага маъмурий бошқарув тариқасида буйруқлар берилади ва талаб этилади, барча дарсларга қатнашиш мажбурий

Талабага мижозга муомала қилингандай илтимос қилинади ва сўралади, барча дарсларга қатнашиш мажбурий эмас

Асосий мақсад талабанинг дарсдаги давомати ва ҳужжатларининг тўлиқлиги

Асосий мақсад талабанинг сифатли билим олиши ва имтихонлардан ўта олиш имконияти

Битирувчи талабаларга асосий буюртмачи давлат ташкилотлари

Битирувчи талабаларга асосий буюртмачи хусусий ташкилотлар ва барча қолган турдаги ташкилотлар

Талабаларга таълим беришда авторитар муносабатда бўлиш

Талабага таълим беришда либерал муносабатда бўлиш

Ўқишни тугатган талабаларга нисбатан фақатгина дастлабки ишга жойлашувида маълумот олиш

Ўқишни тугатган талабаларнинг эришаётган ютуқлари ва эгаллаган лавозимларини доимий кузатиб бориш ва зарур ҳолларда маслаҳатлар бериб бориш

Ўқитувчининг ойлиги талабаларининг имтихон натижалари ва эришаётган ютуқларига боғлиқ эмас

Ўқитувчининг иш ҳақи талабаларининг берган баҳоси ва эришаётган ютуқларига пропорционал равишда ошади ёки камаяди

Юқоридаги жадвалдаги солиштиришдан кўриш мумкинки кўпчилик ҳолларда бизнинг мамлакатимиздаги таълим бериш жараёнида талабага эскича муносабат сақланиб қолган. Яъни, аслида талаба бу олий таълим тизимига сифатли таълим олишни хоҳлаб келган ва шунга мувофиқ контракт тўлаётган ўзига хос мижоз сифатида қаралмаслиги барча муносабатларда намоён бўлади. Натижада бу битирувчи талабаларнинг аниқ бир мақсадга йўналган тайёр ходим бўлиб эмас, балки кўп ҳоллларда амаллаб ўқишни битириб олувчи ҳали ўрганган нарсаларини қўллаши мумкин ёки йўқлигини билмайдиган ярим тайёр кадр сифатида етишишига сабаб бўлади.

Если вы нашли ошибку, пожалуйста, выделите фрагмент текста и нажмите Ctrl+Enter.

Share

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

*